Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Кўпроқ сармоя — камроқ солиқ

Мамлакатимизда хорижий инвесторлар капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар учун қандай солиқ имтиёзлари ва преференциялар тизими яратилган?

Андижон шаҳрида хитойлик ишбилармонлар томонидан ташкил этилган «Marjan investment group» корхонаси фаолият бошлаганига ҳали бир йил ҳам бўлмади.  Лекин  у ерда ишлаб чиқарилаётган газламаларга юртимиз бозорларида талаб катта. 130 нафарга яқин ишчи меҳнат қилаётган корхона томонидан ҳозиргача 4 миллиард 923 минг сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилди. Натижада 2017 йилда 138 миллион, жорий йилнинг биринчи чорагида 93 миллион 100 минг сўм солиқ имтиёзига эга бўлди.

Апрель ойидан бошлаб корхона маҳсулотлари Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Йил охиригача қўшни давлатлар — Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан шартномалар тузилиб, хорижга 400 минг АҚШ долларилик маҳсулот етказиб бериш кўзда тутилган.

— 17 миллион 225 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, фаолиятни бошлаганмиз, — дейди «Marjan investment group» МЧЖ шаклидаги хорижий корхона бош директор ўринбосари Бахтиёр АРИПОВ. — Ҳозирги кунда Хитойдан келтирилган синтетик матоларга гул босиш ва бўяш ишлари бажарилмоқда. Бу лойиҳамизнинг биринчи босқичи. Солиқдан тежаб қолинган маблағ ҳисобига яна инвестиция киритиб, ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчимиз. Энди синтетик ҳамда табиий хомашёли матоларни корхонамизда тўқишни йўлга қўймоқчимиз. Бу билан яна қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади.

Корхона шаҳарнинг саноат ҳудудида жойлашган. Инновацион ғояларни жорий қилиш учун айни муддао. Шунга биноан сувни тозалаш иншоотини ишга туширишмоқчи. Бу билан ҳудуддаги корхоналар ҳамда маҳалла аҳолисининг чиқинди сувлари заҳарли моддалардан тозаланиб, истеъмолга яроқли ҳолга келтирилади.

Буларнинг ҳаммасига қуйидаги солиқ имтиёзлари туфайли эришилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  фармонига асосан, тўғридан-тўғри жалб қилинган хусусий хорижий инвестициялар ҳажми АҚШ валютасида 300 мингдан 3 миллион долларгача бўлганда — 3 йил, 3 миллиондан 10 миллион долларгача бўлганда — 5 йил, 10 миллион доллардан ортиқ бўлганда 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.

Шунингдек, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналарига, инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожалантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Мазкур имтиёзларнинг қўлланиш муддати давомида улардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани қайта инвестициялашга йўналтириш белгиланган.

Бу хорижий инвесторлар учун кафолат ва афзалликлар тизимини янада кенгайтириб, уларнинг юртимиз иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади

 

Дилмурод ПАРПИЕВ,

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

🕔11:40, 20.09.2018 ✔24

Ходим иш вақтида жароҳатланди. Шундай ҳолатда суғурта ташкилотига умид қилса бўладими?

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔21

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔21

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар