Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Энди эътибор бошқача бўлади...ми?

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай имкониятлар яратилиши шарт?

Энди эътибор бошқача бўлади...ми?

Қашқадарёлик Фаёза Пўлатова оёғидаги нуқсони сабаб узоқ йиллар юролмай қолган. Ҳозир у қийналиб бўлса-да, ўзи мустақил қадам ташлайди, енгил юмушларни бажара олади. Бироқ онаси билан ёлғиз яшагани боис оиласида етишмовчилик кўп. Айниқса, иш масаласи муаммога айланган.

Маълумотларга кўра, бугун юртимизда 670 минг ногиронлиги бўлган шахс яшайди. Уларга давлат томонидан нафақалар тайинланган, имтиёзлар берилган. Аммо ҳар ким ҳам меҳнат қилиб, рўзғори кам-кўстини тўлдиришни, борингки, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишни истайди. Афсуски, ногиронлиги бўлган шахсларнинг муносиб иш топиши ягона муаммо эмас. Уларнинг ўқиб-ўрганиши, транспорт воситаларидан фойдаланиши, тиббий эҳтиёжларининг қондирилиши каби қатор масалаларда ҳам муаммолар оз эмас. Масалан, кўзи ожизлар учун Брайль алифбосидаги китоблар ниҳоятда кам, имо-ишора тилини ўрганиш борасида ҳам камчиликлар етарли.

Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрда қабул қилган «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони айни муаммоларни бартараф этишда муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Фармонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўқиб-ўрганиши, олий таълим олиши, иш билан таъминланишида ва бошқа кўплаб эҳтиёжларидан келиб чиқиб қулайлик ва имкониятлар яратилиши белгилаб қўйилган. Жумладан, жорий йил март ойидан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахслар учун шароити бўлмаган жамоат транспорти сотиб олиниши бекор қилинди. Протез маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқариш борасида ҳам ҳаракат бошланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу фармоннинг мазмун-моҳиятига бағишлаб ташкил этилган республика конференциясида қатнашар эканман, қани, Фаёза сингари юртдошларимиз ҳаётида энди қандай ўзгаришлар бўлар экан, деган саволга жавоб қидирдим. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Президентимиз Фармони туфайли, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида катта режалар белгиланибди. Уларнинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда экан.

— Ҳозирги кунда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатадиган 11 та реабилитация қилиш ва протезлаш маркази, 8 та санаторий фаолият юритмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ­Алишер ИНОҚОВ — Шунингдек, 33 та «Мурувват» ва «Саховат» уйи ишлаб турибди. Ушбу тиббий-ижтимоий муассасалар айни пайтда қарийб 70 мингга яқин эҳтиёжманд инсонларни қамраб олган. Бироқ аҳолининг, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжининг юқорилигини ҳисобга олсак, бу етарли эмас. Сифатли тиббий хизмат учун, аввало, тиббий-ижтимоий муассасаларни замон талаблари даражасида таъмирлаб, жиҳозлаш, беморларнинг уларга осон жойлашишига имкон яратиш, ўринлар сонини кўпайтириш зарур.  

Жисмоний имконияти чекланган болаларни етарли ўқиб-ўрганишларига қай даражада эътибор қаратилмоқда?

— Республикамизда жами 85 та мактабда махсус ва мактабгача таълим муассасасида ногиронлиги бўлган болаларга таълим берилмоқда. Таълим муассасаларини таъмирлаш, ётоқхона ва ошхоналарни талаб даражасида жиҳозлашга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили 124 номдаги 75 минг дона дарслик нашр этилди.

Мактабга боролмайдиган болаларни уйида таълим олишига, уларни бепул дарслик ва ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳам эътибордан четда эмас.

Олий таълим муассасасида таҳсил олган, дипломга эга ногиронлиги бўлган мутахассислар кўп. Бироқ уларнинг кўпчилиги иш топа олмай, идорама-идора сарсон юришларига кўп гувоҳ бўляпмиз. Айни масалада қандай чоралар кўрилмоқда?

— Бу масаланинг ечимини топиш учун бугун ногиронлиги бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни бир жойда жам қиладиган электрон базани яратяпмиз. Яъни, бундай база орқали ногиронлиги бўлган шахс ҳақида маълумот ва унга мос бўлган ташкилотни топиш осонлашади. Шу билан бирга, энди ногиронлиги бўлган шахслар жойлашадиган ишхоналарда улар учун мос шароит яратиш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш, уйидан туриб масофавий ишлашига имконият туғдириш борасида ҳам иш олиб борилмоқда.

Кўзи ожизлар учун чоп этиладиган Брайль алифбосидаги китоблар жуда кам. Борлари ҳам талаб даражасида эмас. Янги адабиётлар, дурдона асарларни ўқиш истагидаги бундай юртдошларимиз дардини кимга айтади

— Бу ростдан ҳам оғриқли масала. Аслида Брайль алифбосида анчагина қўлланмалар нашр этилмоқда. Лекин бунақа алифбодаги китоб босадиган нашриётларнинг дастгоҳлари ҳам талаб даражасида эмас. Шу каби муаммоларни ҳал этиш мақсадида кўзи ожизлар учун Брайль алифбосидаги ҳамда аудио ёзувли китобларни нашр қилишга ихтисослашган алоҳида матбаа уйи ташкил этиш режалаштирилган.

Яна бир янгилик. Одатда, ногиронлиги бўлган шахсларга махсус мактабларда дарс берилади. Аммо яқинлари улар билан уйида мулоқот қилишга қийналишади. Яъни, имо-ишора тилини, Брайль алифбосини уларнинг яқинлари тушунмайди. Ушбу масалаларни ҳал этиш мақсадида махсус мактаблар қошида ногиронлиги бўлган шахсларнинг яқинлари ва кейинчалик орттирилган нуқсони бўлган шахслар учун ҳам махсус курслар очилади.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Заминнинг уволи тутмасин...

Заминнинг уволи тутмасин...

🕔10:57, 19.07.2018 ✔18

Ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланадиганлар кимлар?

Батафсил
Сўраган эдингиз?

Сўраган эдингиз?

🕔10:56, 19.07.2018 ✔16

Газетамиз ўқувчилари халқ таълими соҳасига доир йўллаган саволларга Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси томонидан қуйидаги жавоб олинди.

Батафсил
Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

🕔10:36, 12.07.2018 ✔59

Мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида хабар берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Заминнинг уволи тутмасин...

    Заминнинг уволи тутмасин...

    Ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланадиганлар кимлар?

    ✔ 18    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Сўраган эдингиз?

    Сўраган эдингиз?

    Газетамиз ўқувчилари халқ таълими соҳасига доир йўллаган саволларга Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси томонидан қуйидаги жавоб олинди.

    ✔ 16    🕔 10:56, 19.07.2018
  • Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

    Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

    Мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида хабар берди.

    ✔ 59    🕔 10:36, 12.07.2018
  • Ҳарбийлар фарзандларига қандай имтиёзлар?

    Ҳарбийлар фарзандларига қандай имтиёзлар?

    Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларига қўшимча квота асосида қабул қилинади.

    ✔ 41    🕔 10:36, 12.07.2018
  • «Х» вариант», «бункер», «ректор гуруҳлари» бўлмайди...ми?

    «Х» вариант», «бункер», «ректор гуруҳлари» бўлмайди...ми?

    «Бу йил имтиҳонлар қандай бўларкан?..» «Х» вариант» чиқармикан?..» «Бункер» ишламасмикан?..» «Ректор гуруҳлари» бормикан?..»

    ✔ 41    🕔 10:35, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар