Даромад манбаи      Бош саҳифа

Фойдаси нақд бизнес

Паррандачилик сердаромад соҳа, шу билан бирга, меҳнати жуда нозик. Аммо астойдил ҳаракат қилганлар яхшигина муваффақиятга эришмоқда. Қилаётган ишига меҳр қўйган инсон сира кам бўлмаслиги ҳаёт ҳақиқати. 

Фойдаси нақд бизнес

Андижон вилояти Балиқчи тумани «Навниҳол» МФЙ ҳудудидаги «Обод юрт файзи» паррандачилик фермер хўжалигида ҳам бу йўналишдаги ишлар намунали йўлга қўйилган. Ҳозир хўжаликда 18 минг парранда боқилмоқда.

— Ишни 2015 йили 500 та товуқ билан бошлаган эдик, — дейди корхона раҳбари Зафариддин НАСИББОЕВ. — Асакадаги «Парранда ҳамкор» корхонаси соғлом ва кафолатли жўжаларни етиштириб бермоқда. Товуқлар 100 кунлик бўлганида тухум бера бошлайди. Озиқланишига эътибор бериб, тўйимли озиқлантирилса, нақд хазинанинг ўзи. Бир кунда 16 минг дона мағзи тўқ ва йирик тухум оламиз. Дона ҳисобига биз қилинаётган сарф-харажат билан топаётган фойдамиз ўртасидаги фарқ камроқ, аммо оз-оздан қолса ҳам кўпдан кўп қолади.

— Паррандани боқишда нималарга эътиборли бўлиш керак?

— Парранда учун баҳор ва ёз фасллари ғоят қулай шароит ҳисобланади. Жониворлар ана шу фаслларда тез вояга етиб, куз ойларида тухум бера бошлайди ва қишловга бақувват ҳолда киради. Паррандахона қишда иссиқ, поли мустаҳкам, текис ва силлиқ бўлиши жуда муҳим. Ёзда эса ҳаво ҳарорати юқори даражада исиб кетмаслиги керак. Албатта, бу тавсиялар махсус паррандахоналари йўқ, хонадонда товуқ етиштиришни истайдиганлар учун. Технологияларимиз замонавий —  кўчада ҳарорат 42 даража бўлса ҳам бу ерда мўътадил иқлим ҳукмрон.

— Маҳсулотингизни фақат ички бозорга чиқарасизми?

— Ҳозирча олаётган тухумларимиз тумандаги савдо дўконларидан ортмаяпти. Бизнинг тахминий ҳисоб-китобларимизга кўра, туман эҳтиёжи учун кунига 50 минг дона тухум керак. Балиқчида яна икки-учта йирик ишлаб чиқарувчи бор, аммо улар ҳам бу эҳтиёжни тўлиқ қоплай олмайди. Шу сабабли ҳатто Наманган вилоятидан ҳам сотиш учун тухум олиб келишади.

— Бу эҳтиёжни қоплаш учун келажакда иш кўламини янада кенгайтириш мумкин-ку?

— Ишимизни кенгайтириш учун янги бино харид қилдик. Шу ойда яна 30 минг парранда келтирамиз. «O‘zsanoatqurilishbank» ATBдан 300 миллион сўм кредит ажратилмоқда. Хитойдан паррандачилик жиҳозларини олиб келяпмиз. Яқинда тожикистонлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказдик. Ҳозир бу давлат тухумни жуда катта миқдорда четдан импорт қилмоқда. Уларга сентябрдан бошлаб ҳар куни 25 минг дона сараланган тухумни экспорт қилишни йўлга қўямиз.

Мен ишсиз юрган ёки янгидан бизнес бошламоқчи бўлган ёшларимизга товуқ боқинг, деб кўп уқтираман. Товуқ тухумдан қолганидан кейин ҳам парҳез гўшт маҳсулоти сифатида доим харидоргир.

Халқимиз орасида ўз соҳасининг устасига айланиб бораётган ишбилармон тадбиркорлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Уларнинг изланишлари ва эришаётган ютуқлари эса аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш йўлида катта силжиш демакдир.

 

Абдулазиз ҲАСАН




Ўхшаш мақолалар

Йилига беш марта кўпаяди

Йилига беш марта кўпаяди

🕔10:58, 19.07.2018 ✔26

Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

Батафсил
Асалнинг тотли даромади

Асалнинг тотли даромади

🕔10:57, 19.07.2018 ✔19

Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

Батафсил
Қўрқманг, аввало бошланг

Қўрқманг, аввало бошланг

🕔10:34, 12.07.2018 ✔59

Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Йилига беш марта кўпаяди

    Йилига беш марта кўпаяди

    Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

    ✔ 26    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Асалнинг тотли даромади

    Асалнинг тотли даромади

    Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

    ✔ 19    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Қўрқманг, аввало бошланг

    Қўрқманг, аввало бошланг

    Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

    ✔ 59    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Майда ва машаққатли иш бўлгани учун юртимизда ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган...

    ✔ 47    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Энди якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорга энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдорида хорижий валюта кредити берилади.

    ✔ 37    🕔 10:33, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар