Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Ошни сополда еймиз...

Келин бўлиб тушганимга эндигина уч-тўрт кун бўлганди. Қайнонам: қизим масаллиқларни тай­ёрланг, ош қиламиз, деб қолди. Хайриятки, онамдан ош қилишни анча ўрганиб олгандим. Бемалол ўз уйимдагидек ошхона бекасига айландим.

Ошни  сополда еймиз...

Паловхонтўра ҳам пишди. Кўнглимдагидек чиқибди. Сузиб дастурхонга қўйдим. Негадир ҳамма кўз қири билан бир нимани муҳокама қилаётганини сезиб қолдим, аммо сезаётганимни билдирмасликка ҳаракат қилдим. Овқатланиб бўлгач, ошхонада қайнонам билан иккимиз қолдик.

— Қизим, бир нарсани айтишни унутибман, — деди қайнонам жилмайибгина. — Бундан кейин ош қилсангиз, уни сопол лаганга сузинг, хўпми? Биз ошни сополда еймиз. Ҳар бир ­оиланинг ўз анъана ва одатлари бўлади. Ҳали ўрганибам кетасиз.

 Қайнонамнинг бу гапидан дастурхон атрофидаги кўз қарашларни тушунгандек бўлдим.

Ўзаро гап ичида сабабини ҳам сўрадим.

— Ҳеч эътибор берганмисиз, зиёратгоҳларда, тўй-ҳашамларда олдинлари ош ҳаммага бир хил сопол товоқда сузиларди. Бу дегани бой ҳам, фақир  ҳам бир лагандан ош ейди. Ажратиш бўлмайди. Одамлар ўртасида тенглик бўлади.

Иккинчидан, кулолчиларнинг айтишича, сопол товоқда сузилган ош ўз мазасини ўзгартирмас экан. Ҳароратни ҳам ушлаб туради ва ош совиб қолмайди. Ҳозирда урф бўлган чинни, биллур каби буюмлар ташқи кўриниши бежирим бўлса-да, барибир сополдаги ош таъмини бера олмайди. Дадангиз ҳар сафар кўпчиликнинг ризқи қўшилган товоқда ош ейиш савоб бўлади, дейдилар. Сиз ҳам энди шундай қилинг, — дея чиқиб кетди.

Бир неча ойдан сўнг иш билан пойтахтга кўчиб келдик. Қайнонам идиш-товоқларнинг ичига битта сопол лаган ҳам қўшиб берди. Нима демоқчилигини дарров тушундим. 

Шу-шу ош қилгудек  бўлсам,  фақат сопол лаганга сузадиган бўлдим.

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Иморат бир кунда битмайди

Иморат бир кунда битмайди

🕔16:35, 08.11.2018 ✔36

Зарифа опанинг қизи йўқ, аммо «қизларим» деган сўз тилидан тушмайди. Чунки...

Батафсил
Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

🕔16:34, 08.11.2018 ✔38

Муштарий мактуби:

«Фарзандим тўққиз ёшда. Ҳеч тенгдошларига қўшилолмайди. Уни футбол тўгарагига берганман. Мураббийи доим койийди. Болам футболга жуда қизиқади. Ўзи ақлли, тўполончи эмас.

Батафсил
«Оилани бошқаришнинг  34 қоидаси»

«Оилани бошқаришнинг 34 қоидаси»

🕔16:33, 08.11.2018 ✔45

Оилани ким бошқаради? Оиланинг раҳбари-да. У ким? Албатта, эркак киши!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Иморат бир кунда битмайди

    Иморат бир кунда битмайди

    Зарифа опанинг қизи йўқ, аммо «қизларим» деган сўз тилидан тушмайди. Чунки...

    ✔ 36    🕔 16:35, 08.11.2018
  • Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

    Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

    Муштарий мактуби:

    «Фарзандим тўққиз ёшда. Ҳеч тенгдошларига қўшилолмайди. Уни футбол тўгарагига берганман. Мураббийи доим койийди. Болам футболга жуда қизиқади. Ўзи ақлли, тўполончи эмас.

    ✔ 38    🕔 16:34, 08.11.2018
  • «Оилани бошқаришнинг  34 қоидаси»

    «Оилани бошқаришнинг 34 қоидаси»

    Оилани ким бошқаради? Оиланинг раҳбари-да. У ким? Албатта, эркак киши!

    ✔ 45    🕔 16:33, 08.11.2018
  • Оилабоши ғўр бўлса, турмуш қандай кечади?

    Оилабоши ғўр бўлса, турмуш қандай кечади?

    Уларни яраштириш фақат маърузабозлик билан бўлиши керак эмас.

    ✔ 74    🕔 18:55, 01.11.2018
  • Шубҳадан қандай қутулай?

    Шубҳадан қандай қутулай?

    Таҳририятимизга муштарийлардан тез-тез мурожаатлар бўлиб туради. Айниқса, оилавий муносабатлар, фарзандлар тарбияси билан боғлиқ масалаларга ечим излаб биз билан боғланадиганлар талайгина.

    ✔ 61    🕔 18:54, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар