Халқ виждони      Бош саҳифа

Чевар қизнинг ғайрати

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Чевар қизнинг ғайрати

Фарғона вилояти Қўштепа тумани Булоқбоши кўчаси 153-уйда истиқомат қилувчи Шаҳодат Ҳомидова эндигина 19 баҳорни қаршилади. Қилаётган иши ва кўзлаган мақсадларини ўзбек қизларига ўрнак қилиб кўрсатса арзигулик.

Унинг онаси Нилуфар Ғозиеванинг айтишича, 2006 йилда туғилган ўғли Ҳожиакбар Ҳомидов орқа мия чурраси дарди билан дунёга келган ва болаликдан ногирон бўлиб қолган. Яқинда турмуш ўртоғи Абдусамад ­Ғозиев ҳам оғир жарроҳликни бошдан ўтказди. Устига устак, қайнсинглиси ҳам ногирон, алоҳида эътиборга муҳтож. Уй бекаси уларнинг парваришидан  ортиб ҳеч қаерда ишлай олмайди.

Оила шундай мураккаб ва оғир молиявий шароитга тушиб қолган дамда 1999 йилда туғилган қизи Шаҳодат Ҳомидова белни маҳкам боғлаб, шаҳд билан тадбиркорликни бошлади.

— Ўзим олти йилдан буён чеварчилик қиламан. Маҳалладаги бўш бинони ижарага олиб, 5 та бахмал тўқиш ускунасини ўрнатдим, — дейди Марғилон академик лицейи битирувчиси Шаҳодатхон. — Беш нафар қизни иш билан таъминладик. Иш анча нозик ва мураккаб қўл меҳнатига асосланган. Шундай бўлса-да, тиришқоқ қизларимиз кунига жами 13-15 метр бахмал тўқийди. Тайёр маҳсулотнинг ҳар метрини 80 мингдан сотамиз. Бир ­кило­грамм ипакнинг нархи 450 минг сўм. Ҳар килосидан 7 метр газлама чиқади. Маҳсулотларимиз хорижий давлатларга экспорт ҳам қилинмоқда. Ҳозир 300 метр бахмалга буюртма олганмиз. Демак, 20 кунлик ишимиз тайин.

Рўзғорда укамнинг 336 минг сўмлик нафақа пулидан бошқа кирим йўқ эди. Мен катта фарзандман. Рўзғорни тебратишга бироз бўлса-да, оиламга кўмаклашаётганимдан мамнунман. Бу дунёда имконсизлик ва ҳаракатсизликдан ортиқ дард йўқ.

Шоҳида Ҳомидованинг орзулари катта. У ишсиз юрган яна кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган. Ўқишга имкони бўлмаган, бекор юрган тенгқурларининг ҳунар эгаси бўлишини истайди.  Шу мақсадда банкдан имтиёзли кредит олмоқчи. Бахмалдан ташқари, атлас ва адрас каби матоларни тўқишни ҳам йўлга қўймоқчи. Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг миллий матоларимизга билдираётган катта қизиқиши Шоҳидага янада кўпроқ куч бағишламоқда.

Ишчи гуруҳи имтиёзли асосда, гаровсиз ва кафилликсиз, маҳалла тавсияномаси асосида қизнинг ишлаб чиқариши учун уч йилга 25 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга ваъда қилди. Ҳужжатлар топширилиши билан маблағ чевар қизга тақдим этилади. 

Шаҳодат беш нафар маҳалла хотин-қизларининг бандлигини таъминлаб, оиласи ва маҳалладошларига сидқидилдан кўмакдош бўлмоқда. Халқ орасидан бу каби ёшларни топиб, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишда, тадбиркорлигини янада кенгайтиришда амалий ёрдам кўрсатиш маҳалла ва Ёшлар иттифоқининг биринчи галдаги вазифасидир. Уларга бироз турткининг ўзи кифоя, қолган барча ишни уддалашга ғайрат ва шижоати етарли.  

 

Лазиз РАҲМАТОВ,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔155

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Чаққон келин ҳаммасига улгуради

Чаққон келин ҳаммасига улгуради

🕔11:48, 28.06.2018 ✔166

Камини яшириб, кўпини оширадиган қайноналар шунчалик ноёбми?

Батафсил
Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

🕔10:13, 21.06.2018 ✔174

Ўтган йили 9 та жиноят содир этилган маҳаллада бугун жиноятчиликка чек қўйилди. Бунга қандай эришилди?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар