Ёшлар      Бош саҳифа

Адолат қабулдан бошланади

«Ҳужжат топширишда бирор қийинчилик бўлмади. Нима қилиш, қаерга, кимнинг олдига бориш, хуллас, барчасини кўрсатиб, тушунтириб туришди...»

Олий ўқув юртларига қабул бошланганига ҳам ўн кундан ошди. Хўш, жараён қандай кечмоқда? Газетамизнинг ўтган сонида айрим таълим муассасаларида қабул жараёнига тайёргарлик масаласини ўрганган эдик. Бугун ҳам кузатувларимиз билан ўртоқлашамиз.

Имтиҳон ҳақида консультация

Тошкент молия институти. Ўқув биносига кирар эканмиз, махсус белгилар орқали қабул бўлимини топишда қийналмадик. Йўлакнинг икки четига ота-оналар учун ўриндиқлар қўйилган. Дарвоза олдида ўзбек ва рус тилларида қабул йўналишлари, керакли ҳужжатлар бўйича маълумотлар, шунингдек, «Call center»нинг телефон рақамларини кўриш мумкин. Ичкарида 4 нафар маслаҳатчи абитуриентлар ҳужжатларини кўриб чиқиб, танлаган йўналишига қараб, қайси хонага кириш, кимга мурожаат қилиши ҳақида маълумот бермоқда.

— Дастлаб, абитуриент мавжуд 13 йўналишдан бирини танлаши лозим, — дейди Қабул комиссияси масъул котиби Хўжаёр ШИННАЕВ. — Сўнг айтилган ҳужжатларнинг борлигини текширамиз ва расмга тушиш хонасига юборамиз. Бу ерда туширилган сурат базага киритилади. Иккинчи ва учинчи қаватда аризаларни қабул қилиш учун қабул хоналари бор. Ҳар бир таълим йўналиши учун алоҳида регистрация ва ариза ёзиш учун хона ажратилган.

Хоналарни кўрар эканмиз, биргина Молия йўналишида бир вақтнинг ўзида 30 нафар абитуриент ариза ёзиши учун шароит яратилганини кўрдик. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишида 22 кишилик ўрин ҳозирланган. Эътиборимизни тортгани, ҳужжат топширган абитуриентларга алоҳида хонада махсус видеоролик ҳамда слайд намойиш этилиб, имтиҳон ҳақида батафсил тушунча берилиши бўлди. Ҳатто, уларнинг рўйхати ҳам шакллантирилган. Абитуриент видеороликни кўриб, маълумот олгани ҳақида имзо қўйиб, тасдиқлайди. Рўйхатни кўздан кечириб, шу куни 21 нафар абитуриент келганини билдик.

Икки абитуриент худди шу жараёнлардан ўтиб, ҳеч бир қийинчиликсиз ҳужжат топширди. Гарчи интервью беришни исташмаган бўлса-да, улар билан бирга юриб, ҳужжат топшириш жараёнини кузатдик.

Биометрик назорат

Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. Ота-оналар сунъий равишда салқинлатилган жойларда ўтириб, катта монитор орқали бемалол фарзандининг ҳужжат топшириш жараёнини кузатиши мумкин. Ҳар бир олий ўқув юртида қилингани каби стендлар бу ерда ҳам бор. Шунингдек, махсус стендларнинг бирига шу кунга қадар қайси йўналишга нечта абитуриент ҳужжат топширгани ёзиб борилади. Бугунги ёзилган маълумотга кўра, улар сони 297 нафар.

Қабул комиссияси масъул котиби биринчи ўринбосари Шавкат Раджепов бизни қабул жараёни билан таништирди.

— 70 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат маслаҳат гуруҳи шакллантирилган, — дейди Ш.Раджепов. — Ногиронлиги бор, ҳарбий имтиёзларга эга бўлганлар учун алоҳида ходимлар масъул. Бу йил абитуриентлар 14 йўналишда ҳужжат топширишлари мумкин. Қабулда қийинчилик бўлмаслиги учун барча шароит яратилган, видеокамералар ўрнатилган. Шунингдек, биометрик назоратдан ўтказишни йўлга қўйганмиз. Бунинг учун, аввало, махсус аппаратда абитуриентнинг паспортини сканердан ўтказамиз. Компьютер мониторида абитуриент ҳақидаги барча маълумотлар, шунингдек, бармоқ изи акс этади. Шундан сўнг биометрик ускунада, дастлаб, ўнг қўл кўрсаткич бармоғи, сўнг чап қўл кўрсаткич бармоғи изи олинади. Монитордаги билан автоматик тарзда солиштирилади. Мос, деб топилгач, университет базасига киритилади.

Бу қанча вақт олиши ҳақида қизиқиб сўраганимизда кўпи билан икки дақиқа кетиши ва бу усул қабул жараёнини тезлаштиришга ёрдам беришини айтишди. Қолаверса, имтиҳон вақтида ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаслиги, шаффофлик, адолат мезонларини сақлашда қўл келар экан.

— Кутубхона ахборот фаолияти таълим йўналишига ҳужжат топширяпман, — дейди абитуриентлардан бири Ойбек Жуманов. — Ҳеч бир қийинчилик бўлгани йўқ. Сабаби, нима қилишим, қаерга, кимга учрашим, аризани қандай тўлдириш — барчасини кўрсатиб туришди. Биометрик назоратдан ҳам ўтдим. Энди бемалол уйга қайтиб, имтиҳонга тайёргарликни давом эттирсам ҳам бўлади.

 

Нозимахон САҲОБИДДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Кулдан ғишт қуйиш…

Кулдан ғишт қуйиш…

🕔11:02, 19.07.2018 ✔16

Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

Батафсил
Ибо ва назокат тасвири

Ибо ва назокат тасвири

🕔11:01, 19.07.2018 ✔14

Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

Батафсил
Дунё ёшлари куни

Дунё ёшлари куни

🕔11:01, 19.07.2018 ✔13

Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кулдан ғишт қуйиш…

    Кулдан ғишт қуйиш…

    Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

    ✔ 16    🕔 11:02, 19.07.2018
  • Ибо ва назокат тасвири

    Ибо ва назокат тасвири

    Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

    ✔ 14    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

    ✔ 13    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Қуллик азоби тўхтатилди

    Қуллик азоби тўхтатилди

    Ҳозир кўпчилик хорижга бориб, осонгина кўп пул ишлаб топиш ҳақида ўйлайди. Ниятнинг катта бўлгани яхши, албатта. Бироқ ўзга юртда уларнинг тақдири нима бўлиши, қандай ҳаёт кечириши ҳақида ҳеч ўйлаб кўришганмикан?

    ✔ 13    🕔 11:00, 19.07.2018
  • Гиламдаги аламли 7 сония

    Гиламдаги аламли 7 сония

    Рақибни 5:4 ҳисобида ютиб турганди...

    ✔ 38    🕔 10:40, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар