Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сирдарёда спорт қачон бош масалага айланади?

Спорт мактабида бирорта ҳам спорт билан шуғулланувчининг йўқлиги қизиқ...

Сирдарёда спорт қачон бош масалага айланади?

Мамлакатни ҳеч бир соҳа спортчалик дунёга тез танита олмайди. Ривожланган давлатлар, асосан, спортга эътибор қаратиб, катта пул тикиши бежиз эмас: дунёда устунлик мақомига эришиш истаги устувор. Қолаверса, спортга ошно миллат соғлом, илиги бутун бўлади. 

Кейинги ўн йилликда мамлакатимизда спортга эътибор сезиларли кучайди. Ислоҳотлар қилинди. Ихтисослаштирилган ҳашаматли мажмуалар, мактаблар очилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 июнда «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Жорий йилнинг 5 март куни эса давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди.

Ушбу ҳужжатларга асосан, белгилаб берилган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, албатта. Бироқ вақт тўхтаб турмайди. Айниқса, бугун кўз очган истеъдодни тезроқ аниқлаб, зарур шароитни яратиб бермас эканмиз, уларни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас.

Хўш, нега саноқли турларини ҳисобга олмаганда, спортимиз гуриллаб ривожланиб кетмаяпти? Тўғри, ислоҳотлар самараси пойтахтда кўпроқ сезилади, бироқ вилоятларимизда-чи? Чекка-чекка ҳудудларимизда аҳвол қандай?

Яқинда масалани Сирдарё вилояти мисолида ўрганиб, кўрган-кечирганларимиз асосида мулоҳаза қилгач, бу каби кўплаб оғриқли саволларга жавоб топгандай бўлдик.

Саноқда бор, аммо...

Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эркин Абдураҳмоновнинг айтишича, бошқарма тизимида 11 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 3 та ихтисослаштирилган спорт мактаби, 1 та олимпия захиралари коллежи ишлаб турибди.

Дастлабки манзилимиз Гулистон шаҳридаги сузиш ҳавзаси бўлди.

Жорий йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган бу ҳавза ҳавас қилса арзигулик. Шароити дуруст, замонавий жиҳозлар билан таъминланган ҳавзада бугунги кунда 317 нафар ўқувчи сузиш билан доимий шуғулланиб келмоқда. Ҳозирча республикада ягона саналган ушбу ҳавза дунё стандартлари асосида бунёд этилган, суви ҳар куни махсус замонавий ускуналар ёрдамида текширилиб, тозалаб борилади.

Гулистон болалар ва ўсмирлар спорт мактабидамиз.

Спорт мактаби директори ўринбосари Илҳом Муродовнинг айтишича, бу ерда спортнинг 19 тури билан мунтазам машғулотлар ўтказиб келинмоқда экан. Бироқ мактаб шароити билан яқиндан танишган одам қарийб, ярим аср муқаддам қурилган бино анча таъмирталаб аҳволга келиб қолганига гувоҳ бўлади. Бинода ёпиқ турдаги сув ҳавзаси туби қақраб ётганидан унинг узоқ йиллардан бери ишламаётганини англаш қийин эмас. Бу ерда, мутасадди айтганидек, спортнинг 19 тури билан шуғулланиш учун шароит борга ўхшамайди. Назаримизда, мактаб саноқда бор-у, сонда йўқ...

Учи-кети йўқ таъмирлашлар

Гулистон олимпия захиралари коллежи тумандаги иккинчи педагогика коллежи негизида ташкил этилган бўлиб, 600 нафардан ортиқ ўқувчига 84 та спорт мураббийи сабоқ бериб келмоқда. Мазкур коллеждан шу қисқа вақт давомида 200 дан ортиқ Ўзбекистон чемпиони етишиб чиққан.

Бу ерда ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун етарлича шароит яратилганини кўрдик. Узоқдан келадиган ўқувчилар учун иккита ётоқхона ишлаб турибди. Тўрт маҳал бепул овқат берилади.

Бироқ мазкур коллеж тасарруфидаги спорт мажмуасида вазият тубдан фарқ қилиши эса кишини ажаблантиради. Бино ачинарли аҳволда. Йўриқчи-услубчи Абдуғани Хўжакелдиевнинг таъкидлашича, бу бино ўтган йили таъмирлашга берилган. Лекин қурувчи ташкилот ишни охирига етказмасдан ташлаб кетган. Бир йилдан ортиқ вақт ўтяпти ҳамки, мажмуада таъмирлаш ишлари тугамаган. Ҳозирги кунда бу маскандаги бассейн ҳам ишламайди.

Янгиер шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам юқоридагилардан унча фарқ қилмайди. Бино эски, шароити ҳаминқадар. Очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзасида таъмирлаш ишлари кетмоқда.

Мактаб методик-услубчиси Турсунбой Ҳамидов таъмирлаш ишлари бир-икки кунда ниҳоясига етказилади, деди. Бироқ бу гапга биз тугул, мутасаддининг ўзи ҳам ишонмаслигини юзага келган аҳвол яққол айтиб турарди. Мактабда жами йигирма нафар мураббий бор экан. Лекин биз бутун бошли спорт мактабида бирорта ҳам мураббий ёки спорт билан шуғулланаётган ўқувчини учратмадик. Бу ҳолни методик-услубчи куннинг иссиқлиги билан изоҳлади...

Очиғи, Сирдарё вилоятидаги бир нечта спорт мактабига борган бўлсак, ҳеч қайсисида спорт билан машғул ёшларни учратмадик. Спорт мактаблари ҳувиллаб ётибди. Таъмирталаб, эскириб кетган бино ва мажмуалар спортсевар ўқувчиларнинг қадамига интизордай туюлди.

Марказда шундай бўлса...

Вилоятнинг марказий туманларидаги аҳволни кўргач, чекка туманлар ёки қишлоқлардаги ҳолат ундан беҳроқ эмаслигига ишонч ҳосил қилдик.

Хўш, бу ҳолатни Сирдарё вилояти мутасаддилари қандай изоҳлайди? Улар ҳақиқий вазиятдан хабардорми? Ёзнинг жазирамасида ҳамма чўмилишни истайди. Бу табиий. Сузиш ҳавзаси бўлмагач, болалар чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилиб, ўз ҳаётини хавфга қўйиши наҳотки уларни хавотирга солмаса? Ёки вилоятдаги саккизта сузиш ҳавзасидан атиги биттаси ишлаётганини, қолганлари яроқсиз аҳволда эканини билишмасмикан?

— Ҳақиқатан ҳам вилоятимиздаги спорт мактабларимизнинг моддий-техника базаси талаб даражасида эмас, — дейди ­Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ­Гулнора Бобоева. — Бу бизнинг энг катта муаммомиз. Бундан вазирликнинг ҳам хабари бор. Маҳаллий бюджетдан фақат енгилроқ таъмир учун маблағ ажратилади, холос. Шунга қарамай, спортда эришаётган ютуқларимиз ёмон эмас. Масалан, академик эшкак эшиш бўйича Луиза Исломова жорий йилнинг октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган. Бундан ташқари, республикамиз бўйлаб уюштирилаётган турли спорт мусобақаларида 173 нафар ўғил-қизимиз фаол иштирок этиб келмоқда. Улардан тўрт нафари халқаро мусобақада ҳам қатнашган.

Спорт мактабларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, интернет сайтимизда спорт мактабларини тенг шериклик асосида тадбиркорларга бериш бўйича эълон бердик. Тадбиркор бўш ётган спорт иншоотини ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаб, давлат хусусий шерикчилиги асосида фойдаланади.

Касал ва ночор от

Сирдарё вилояти якка кураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби қошидаги от базаси ҳам ўта оғир аҳволда. 1979 йил қурилиб, фойдаланишга топширилганидан буён бирор марта ҳам таъмирланмаган от спорт базасида бир пайтлар республикага донғи кетган спортчи тулпорлар етиштирилган. Афсуски, бугун бу ерда бор-йўғи ўнта жайдари от қолган, холос. Шундан ҳам тўрттаси спортга яроқсиз.

От спорти мураббийи Муҳаммадмусо Раҳимовнинг таъкидлашича, олтита отда машғулотлар олиб борилмоқда. Қишлоқларда от спортига қизиқадиган ёшлар кўп. Шу боис, улар қўлдан келганча, машғулотларни шу жайдари отларда ўтказяпти. Болалар бир ҳафтада тўрт кун бепул машғулот ўтайди.

Мажмуани кўздан кечирар эканмиз, бугун от спорти билан росмана шуғулланиш учун бу ерда ҳеч қандай қулайлик йўқлигини англадик. Наҳотки, бир пайтлар республикада машҳур бўлган база шу аҳволга тушиб қолган бўлса?!

Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Гулнора Бобоеванинг айтишича, Гулистон тумани ҳокими базани Гулистон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тасарруфига ўтказиб беришни сўраган. Агар розилик тегса, ҳокимлик базани қайта таъмирлаб, тўлақонли фойдаланишга ваъда берган. Лекин базани уларнинг спорт мактабига ўтказиб бериш Г.Бобоеванинг ваколатига кирмас, буни вазирлик ҳал этар эмиш. Энг яхши йўли бу базани ёпиш керак экан. Унинг ҳозир фойдасидан зарари кўп. Касал ва жайдари ўн отга берилаётган ем-хашак харажатига ўн нафар болани бошқа спорт тури билан шуғуллантириб, чемпион қилса бўларкан. Шу боис мутасаддилар вазирликка базани ёпишни сўраб, мурожаат йўллабди...

— От спорти базасининг ёпилиб кетиши у қадар тўғри иш эмас, — дейди Сирдарё вилояти якка курашга ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг вақтинчалик директори вазифасини бажарувчиси Ўктам ТЎРАБЕКОВ. — Чунки бу ерда озми-кўпми ўқувчилар келиб шуғулланяпти. Спортчи мураббийларимиз ҳам ишсиз қолмаслиги керак. Отхонани бутунлай таъмирлаш ва ҳар бир отга шароит яратиш лозим. Учта майдонимиз қайта жиҳозланиши керак.

Мактаб директорининг куюнганича бор. Оғир аҳволга келиб қолган базани бутунлай ёпиб ташлаш муаммони ҳал этиш дегани эмас. Уни сақлаб қолиш чораларини кўриш, аҳволни яхшилаш  лозим. Ҳар ҳолда, оқил ва доно раҳбар ҳеч қачон оқсаб турган корхонани ёпишни эмас, уни яна оёққа турғизиш ҳақида ўйлайди.

Нима қилмоқ керак?

Мақоламиз аввалида бежиз пойтахт ва марказий шаҳарлардаги яхши шароит ҳақида гапирмадик. Спорт турларини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзи ҳақида оғиз тўлдириб гапирамиз. Марказдаги тўрт-беш шинам спорт мажмуаларини қайта-қайта мисол келтирамиз.

Энди инсоф билан айтайлик: вилоятларимизда, чекка-чекка туманларимизда муносиб шароитни яратмасдан туриб спортни ривожлантириб, ундан юқори натижаларни кутиб бўладими? Қуруқ савлат тўкиб турган спорт мажмуалари, йил бўйи таги сув кўрмайдиган бассейнлардан кимга нима наф? Саноқда бор-у, сонда йўқ спорт мактаблари-чи?

Сирдарё вилоятидаги аҳвол билан танишгач, шундай хулоса қилдик: мамлакатимизда токи спорт мактаблари, мажмуалари сони дорихона-ю шифохоналардан кўп бўлмас экан, соғлом турмуш тарзи ҳақида ҳайқириғу чақириқларимиз қуруқ гапдан нарига ўтмайди.

Токи олис қишлоқларимизда ҳам спорт бош масалага айланмагунча бу ҳақда гапириш ҳам ортиқча.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

🕔16:42, 08.11.2018 ✔52

Овқатдан заҳарланиш нега кўпаймоқда? Бунга ким айбдор? Уларни текширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?

Батафсил
Одатий тадбир ёки  азалий муаммо

Одатий тадбир ёки азалий муаммо

🕔16:41, 08.11.2018 ✔37

Совуққина қоронғи хона, 2-3 та эски компьютер, бир четда тахи бузилмаган газеталар, стол устида чойнак ва чойдан сарғайган пиёла...

Батафсил
Оилада бирйўла 4 йўқотиш...  Вазирлик нима дейди? 

Оилада бирйўла 4 йўқотиш... Вазирлик нима дейди? 

🕔19:02, 01.11.2018 ✔83

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария шифокори С.Саидалиев расмий  ахборот берди:

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

    ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

    Овқатдан заҳарланиш нега кўпаймоқда? Бунга ким айбдор? Уларни текширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?

    ✔ 52    🕔 16:42, 08.11.2018
  • Одатий тадбир ёки  азалий муаммо

    Одатий тадбир ёки азалий муаммо

    Совуққина қоронғи хона, 2-3 та эски компьютер, бир четда тахи бузилмаган газеталар, стол устида чойнак ва чойдан сарғайган пиёла...

    ✔ 37    🕔 16:41, 08.11.2018
  • Оилада бирйўла 4 йўқотиш...  Вазирлик нима дейди? 

    Оилада бирйўла 4 йўқотиш... Вазирлик нима дейди? 

    Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария шифокори С.Саидалиев расмий  ахборот берди:

    ✔ 83    🕔 19:02, 01.11.2018
  • Диққат, sms:  «Пиёда, қоидани буздингиз»

    Диққат, sms: «Пиёда, қоидани буздингиз»

    Пойтахтимиздаги «Алишер Навоий» ва «Амир Темур» кўчаларини боғлайдиган чорраҳада турибман. Соатга қарадим-да, пиёдаларни кузата бошладим. Мақсадпиёдалар йўлакчасидан ўтиш пайтида қанча фуқаро қоидабузарликни содир этишини кузатиш. Вақт кетди...

    ✔ 73    🕔 19:01, 01.11.2018
  • Кўприк қулагунча кутамизми?

    Кўприк қулагунча кутамизми?

    Бунёдкорлик ишлари ўз-ўзидан бўлмайди. Унга давлатимизнинг, яъни халқимизнинг миллиардлаб маблағи сарфланади.

    ✔ 61    🕔 19:01, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар