Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ДУНЁНИ ХАВОТИРГА СОЛАЁТГАН БОМБА

«Саёқ юрсанг, таёқ ер экансан. Мана, жазосини тортяпман...»

ДУНЁНИ ХАВОТИРГА СОЛАЁТГАН БОМБА

Мутахассисларнинг фикрича, бугун дунё аҳолисининг 500 миллион нафаридан ортиғи гиёҳвандликка қарам бўлиб қолганлар рўйхатига киритилган. Бу оғу инсонларни минглаб жиноятларга етакламоқда, унинг касрига қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетмоқда, майиб-мажруҳ, ногирон фарзандлар дунёга келмоқда.

Ҳеч ким бу дунёга гиёҳванд бўлиб келмайди аслида. Боз устига ҳеч ким «катта бўлсам гиёҳванд бўламан», деб орзу ҳам қилмайди. Бу иллат аслида бепарволик ва ортиқча тўкинлик оқибати эмасмикан? Экспертларнинг айтишича, гиёҳвандлик тузоғига, аввало, бой-бадавлат, ҳаётда бирор қийинчилик кўрмаганлар илинади. Яъни, тўқликка шўхлик!..

— Оилада икки фарзандмиз, — дейди бундан бир неча йил олдин гиёҳвандлик ботқоғига ботган, ҳозирда даволанаётган бемор қиз. — Ота-онам топармон-тутармон кишилар, ҳеч нарсадан камчилигимиз йўқ. Опа-сингил ҳамиша уйда ёлғиз қолардик. Ота-онамиз ҳеч қачон тергамаган. Ҳатто, кийган кийимимиз, кўчага қачон чиқиб, қачон қайтишимизга ҳам аҳамият беришмаган. Саёқ юрсанг, таёқ ейсан, деб бежиз айтилмаган экан. Мана, жазосини тортяпман...

Коллежда ўқиб юрганимда бир-иккита ўртоқларим билан олдин тамаки чекишни, кейин бутун танани бўшаштирадиган дорилар (улар жаргонида «лирика», дейиларкан) истеъмол қилишни ўргандим. Бора-бора наркотикка ружу қўйдим. Турли баҳоналар билан уйдагилардан тез-тез катта миқдорда пул талаб қиладиган бўлдим. Шунда ҳам улар мендан шубҳаланишмаган. Сўраганимни индамай бераверишди. Бир куни опам гиёҳванд модда қабул қилаётганимда кўриб қолиб, ота-онамга айтиб берди. Аввалига ота-онам опамга ишонишмади. Ахир, мен уларнинг эркатойи эдим-да! Хуллас, уларнинг опамга ишонишмаганидан фойдаланиб, опамни туҳматчига чиқардим ва вазиятдан амаллаб чиқиб кетдим. Лекин бу узоққа чўзилмади. Охир-оқибат онам баридан хабар топди. Калтаклади, бақирди, уришди. Бунақа қизнинг ҳеч кимга керак эмаслигини айтганда чидай олмадим. Ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлдим. Лекин опам қутқариб қолди...

Аҳволим кундан-кунга ёмонлашиб боравергач, ота-онам мени шифохонага жойлашга мажбур бўлди. Ҳозир бу оғуга қарши курашяпман. Шифокорлар ҳам бизни бу ботқоқдан чиқариб олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Психологлар биз билан турли мавзуларда суҳбатлар уюштириб, кўнглимизни кўтаришади. Лекин бу оғунинг сиртмоғидан қутулиш осон эмас экан. Хумори тутган пайт ўзимни қўярга жой тополмай қоламан. Дунё қоронғи бўлиб кетади... Шу дарддан қутулиб олсам, ҳаётимни янгидан бошламоқчиман.

— Бугун давр муаммосига айланган гиёҳвандлик иллати ўзининг жирканч кўринишлари билан дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда, — дейди  Саид Банд Кушо масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ ЯҲЁЕВ. — Инсонга, оилага, жамиятга қаратилган таҳдидлардан энг мудҳиши бу — гиёҳвандлик саналади. Бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари, гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида амалий тадбирлар олиб борилаётган бўлса-да, заҳри қотилнинг домига ёшлар, ҳатто, вояга етмаганлар ҳам тушиб қолаётгани ғоят ачинарли. Бу борада бир лаҳза ҳам хотиржамликка берилмаслик лозим. Гиёҳвандлик ярасининг аянчли оқибатини ёшларимизга борича, бутун даҳшатлари билан кўрсатишимиз зарур.

Ҳа, гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига, оилалар мустаҳкамлигига, иқтисодга, одоб-ахлоққа солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда. Шундай экан, ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқа бу тубан иллатга қарши курашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир...

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Сув муаммоси ортидан келаётган дард

Сув муаммоси ортидан келаётган дард

🕔11:08, 19.07.2018 ✔42

Пойтахтнинг шундоқ биқинида тоза ичимлик сувнинг ҳар бир литри фалон сўмдан сотилаётганидан кимнинг хабари бор?

Батафсил
Шифокорга муҳтож поликлиникалар

Шифокорга муҳтож поликлиникалар

🕔10:45, 12.07.2018 ✔43

Поликлиника капитал таъмирга берилгани сабабли аҳоли шийпондан фарқи йўқ бинодан нажот излашга мажбур.

Батафсил
Сурат кимники?

Сурат кимники?

🕔10:45, 12.07.2018 ✔50

Янги паспорт учун суратга тушишнинг ўзига уч кун овора бўлдим. Қаққайганча айтилган нуқтага тикилиб турдим. Бўлди, паспорт тайёр бўлганда, ўзимиз қўнғироқ қиламиз, дейишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сув муаммоси ортидан келаётган дард

    Сув муаммоси ортидан келаётган дард

    Пойтахтнинг шундоқ биқинида тоза ичимлик сувнинг ҳар бир литри фалон сўмдан сотилаётганидан кимнинг хабари бор?

    ✔ 42    🕔 11:08, 19.07.2018
  • Шифокорга муҳтож поликлиникалар

    Шифокорга муҳтож поликлиникалар

    Поликлиника капитал таъмирга берилгани сабабли аҳоли шийпондан фарқи йўқ бинодан нажот излашга мажбур.

    ✔ 43    🕔 10:45, 12.07.2018
  • Сурат кимники?

    Сурат кимники?

    Янги паспорт учун суратга тушишнинг ўзига уч кун овора бўлдим. Қаққайганча айтилган нуқтага тикилиб турдим. Бўлди, паспорт тайёр бўлганда, ўзимиз қўнғироқ қиламиз, дейишди.

    ✔ 50    🕔 10:45, 12.07.2018
  • Товуқлар ўлди, аммо... 81 ёшли кампирда не айб?!

    Товуқлар ўлди, аммо... 81 ёшли кампирда не айб?!

    Банкдагиларга фарқи йўқ, суғуртачилар четда, агрофирма эса «ўйин»дан аллақачон чиққан...

    ✔ 117    🕔 12:50, 05.07.2018
  • Сифат, адолат ва шаффофлик

    Сифат, адолат ва шаффофлик

    Таълимнинг бош мезонига айланадиган уч тамойил.

    ✔ 67    🕔 12:42, 05.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар