Остап ОСЕКИН,

Россия

Анчадан бери бўш вақтларда бирор қойилмақом иш билан шуғулланмоқчи бўлиб юргандим. Руҳимни шодумон айлаб, юраккинамни тўлқинлантириб юборгиларим келади-да. Шундай қилайки, бўш-баёви қотиб қолсин, кўнгли бўшлари йиғлаб юборсин...

Шогирд

Бир куни мундоқ қарасам, кўп қаватли уйимиз деворига биттаси эълон осиб кетибди: «Кирим рақами: 280015. Катта иш стажига эга бўлган ўта тажрибали Амалдор — бюрократ муҳандис-техник ишчиларни ва идора ходимларини тўрачилик, қоғозбозлик  ва сансалорлик маҳоратига ўргатаман. Ўқиш муддати — бир ой. Тўлов 90 рубль».

Орадан зум ўтмай дум-думалоқ, тепакал, уй халати кийиб олган эллик ёшлардаги кишининг рўпарасида пайдо бўлдим.

— Сиз ўшамисиз? Ўша эълондаги устозмисиз?

— Ҳа, ўшаман, мен ҳозир,  — деди-да қаёққадир йўқ бўлди.

Кутяпман. Кутяпман. Бир пайт кечга яқин бўлғуси устоз уй эшиги олдида пайдо бўлди. Қаёқлардадир мазза қилган одамдай димоғи чоқ, юзи ялтиллайди. У мени кўриб шодиёна ҳайратга тушди. Ҳалиям мени кутиб ўтирибсанми, дегандай.

— Ҳа, сиздан яхши шогирд чиқади, — у мени алқаб қўйди. — Келажаги бор йигитга ўхшайсиз. Давлат иши сиздакаларга таянади-да! Мен сиздан ажойиб идора ходими тайёрлашим мумкин. Масалан, сизни ишни орқага суриш, одамларни овора қилиш, алдаш, вақтини олиш, кўзини шамғалат қилиш, сансалорлик, ишини ҳеч қачон бекордан бекорга битириб бермаслик, ҳатто, қабулни ҳам пайсалга солиш маҳоратига шундай ўргатайки. Сизни шундай тарбиялайман, умуман ишламасангиз ҳам биров сизни ишламаяпти, дея олмайди. Ейсиз, ичасиз, ўйнайсиз, куласиз... ва ўз вақтида маошниям, мукофотниям олиб юраверасиз. Одамлар маълумотнома, далолатнома, тўловнома ва хуллас, «нома-номалар»ни тўплаб, сизни мудом излашади, кутишади. Бунақа одам бўлиш ҳаммагаяммас... Бунинг мактабидан ўтиш керак. Энг зўрлариям ўз-ўзидан ўшанақа бўлиб қолишмаган, уларнинг ҳам устозлари бўлган... Шунақа қилайликки, қабулингизга келган кишининг фиғони чиқсин, дод десин, алам ва норозиликдан кў­нгил йиғлайди, кўзларда нам йўқ деб уввос солишсин. Хуллас, оналарини кўришсин, иш битиришнинг йўлига фаросатлари етадиган бўлсин!.. Хўп, майли бошладик... Бир... кейинги  пайшанбаларга бир келиб кўринг... Балки, бошлаб қолармиз...

— Бироқ... бугун энди душанба-ю.

— Айнан шундай. Гап шунда-да. Эртага сешанба. Зерикманг. Хайр.

Мен, албатта, баҳслашиб ўтирмадим. Пайшанба куни қабулхонасига қўнғироқ қилдим. У, не десам экан... Бир халқона самимийлик ва киришим билан менга барча ҳужжатларни йиғишни ва зарур маълумотномаларни олиб келишни, аввало, ўзимнинг юқумли касалликларга чалинмаганимни тасдиқловчи, қариндош-уруғ ва қўшниларимнинг соғ-омонлиги тўғрисида, уларнинг қамалган-қамалмагани тўғрисида. Уйланган бўлсам, у ҳақда, бўлмаса, аксинчаси тўғрисида, шунингдек, мабодо уйланмаган бўлсам, маҳалладан ҳали фарзандларим йўқлиги тўғрисида, мабодо уйланган бўлсам, нима учун шунча вақтдан бери хотинимнинг туғмай юргани тўғрисида, шунинг баробарида, ўзимнинг эрлик ва хотинимнинг хотинлик хусусиятлари тўғрисида шифокорлар ва оилани расмийлаштириш бўлимидан маълумотномалар олиб келишим шартлигини тушунтирди. Мен тушундим ва қойил қолдим. Ана буни устоз деса бўлади. Мана, одам зотини қандай йўрғалатиш керак!..

Бир ой деганда барча қоғозларни тўпладим. У елкамга меҳрибонлик ила қоқиб деди:

— Фақат шуни айтишим керак, мен ўқув курсим учун тўловни олдиндан оламан.

— Қарши эмасман, — кўна қолдим мен. — Аммо бир нимани билсам девдим... нотариус томонидан тасдиқланган маълумотномангиз бўлса керак?

— Маълумотнома? Нима ҳақда экан?

— Масалан... Аҳмоқона дарсларига каттагина пул олиш ҳуқуқи тўғрисида.

— Ия! Менга унақа ҳужжатнинг нима кераги бор экан? — ажабланди амалдор. — Менга унақа ҳужжатни ким ҳам берарди?

— Билолмадим-а. Менга фарқи йўқ. Маълумотномада, албатта, вилоят ашула ва рақс хори ансамблининг учбурчак штампи бўлиши шарт. Бўлмаса, ўрганмайман. Пул ҳам ололмайсиз.

Амалдор Тўра чўчиб тушди, ташвишдан афти бужмайиб кетди.

— Қанақа штамп? Қанақа ашула ва рақс хори? Калла жойидами? Ишга бунинг нима алоқаси бор?

— Буни эртага керакли жойда биласиз, хўпми! Қасрларни қай пулга қурдилар, катта мол-дунёни қаёқдан топа-қолдилар!?

— Нима? Ҳали шунақа шогирдмисан!? Сенга ҳеч нимани ўргатиб бўпман, йўқол бола!! — бақирди устозим.

— Кўрамиз ҳали! — дедим ёлғондан.

Мен уни қаматмоқчи эмасман. Уни аҳмоқ қиляпман. Ўрганишга ўрганиб олдим. Пулини эса мендан олиб бўпти!..

 

Рус тилидан

Маҳмуд БЎРОН

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Қоч, асабий машина келяпти!

Қоч, асабий машина келяпти!

🕔10:52, 19.07.2018 ✔15

Ҳайдовчиларни танқид қилиш осон-да. Маданиятсиз, ҳовлиқма, бефаросат... Эҳтимол, шундайлари ҳам бордир. Лекин уларга ҳам осонмаслигини унутманг-да. Яхшиси, келинг, сизни бир хаёлий саёҳатга таклиф этаман. Уловга яхшилаб жойлашинг, хавфсизлик камарини тақинг, кетдик!

Батафсил
«Поличудес» ўйини

«Поличудес» ўйини

🕔10:51, 19.07.2018 ✔17

Мурод КАЛОНХОН

— Ўртоқ ҳайдовчи, рулда ичиб юриш тақиқланганини биласизми?

Батафсил
Шогирд

Шогирд

🕔12:38, 05.07.2018 ✔49

Остап ОСЕКИН,

Россия

Анчадан бери бўш вақтларда бирор қойилмақом иш билан шуғулланмоқчи бўлиб юргандим. Руҳимни шодумон айлаб, юраккинамни тўлқинлантириб юборгиларим келади-да. Шундай қилайки, бўш-баёви қотиб қолсин, кўнгли бўшлари йиғлаб юборсин...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоч, асабий машина келяпти!

    Қоч, асабий машина келяпти!

    Ҳайдовчиларни танқид қилиш осон-да. Маданиятсиз, ҳовлиқма, бефаросат... Эҳтимол, шундайлари ҳам бордир. Лекин уларга ҳам осонмаслигини унутманг-да. Яхшиси, келинг, сизни бир хаёлий саёҳатга таклиф этаман. Уловга яхшилаб жойлашинг, хавфсизлик камарини тақинг, кетдик!

    ✔ 15    🕔 10:52, 19.07.2018
  • «Поличудес» ўйини

    «Поличудес» ўйини

    Мурод КАЛОНХОН

    — Ўртоқ ҳайдовчи, рулда ичиб юриш тақиқланганини биласизми?

    ✔ 17    🕔 10:51, 19.07.2018
  • Шогирд

    Шогирд

    Остап ОСЕКИН,

    Россия

    Анчадан бери бўш вақтларда бирор қойилмақом иш билан шуғулланмоқчи бўлиб юргандим. Руҳимни шодумон айлаб, юраккинамни тўлқинлантириб юборгиларим келади-да. Шундай қилайки, бўш-баёви қотиб қолсин, кўнгли бўшлари йиғлаб юборсин...

    ✔ 49    🕔 12:38, 05.07.2018
  • Дунёнинг энг дангасалари

    Дунёнинг энг дангасалари

    Дунёдаги энг дангаса кишиларни топиб, «Дангаса-шоу»нинг финал босқичига олиб келишибди. Бошловчи савол берибди:

    ✔ 52    🕔 12:37, 05.07.2018
  • Олмон хандалари

    Олмон хандалари

    Бертолт БРЕҲТ,

    немис ёзувчиси

    ✔ 47    🕔 12:37, 05.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар