Оила шифокори      Бош саҳифа

Бепуштликнинг давоси бор

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

Бепуштликнинг давоси бор

Газетамизнинг аввалги сонларида эълон қилинган «Оила шифокори» лойиҳаси меҳмони — Тошкент шаҳар 8-сон туғуруқ комплекси бош шифокори, олий тоифали акушер-гинеколог Камолиддин НИЗОМИДДИНОВга соғлом фарзанд кўриш борасида саволлар келиши давом этмоқда. Мутахассис уларга жавоб беради.   

Малоҳат ТОИРОВА,

Ургут тумани

— 35 ёшдан кейин агар аёлнинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо бўлмаса, яна фарзанд кўриши мумкинми? Ёш катталашгани туғилажак боланинг соғлиғига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдими?

— Албатта, аслида 49 ёшгача фарзанд кўриш мумкин. Лекин статистик маълумотларга кўра, ёш катталашгани сари ҳомиланинг ривожланишида ҳам, туғуруқда ҳам асоратлар кўпаяди. Аммо кечроқ турмушга чиққанлар, биринчи турмушидан фарзанд бўлмай, иккинчи марта оила қурганлар  таваккал қилишга мажбур бўлади.

Гулҳаё АБДУМАЖИДОВА,

Қўқон шаҳри

Шифокорлар менда 6,5 миллиметрли диск чурраси борлигини айтишди. Шундай вазиятда ҳам фарзанд кўра оламанми? Ҳомиладорликни осонроқ ўтказиш учун қандай тавсиялар бера оласиз?

— Фарзанд кўриш учун бу ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди. Фақат ҳомиладорлик бироз қийин кечиши мумкин. Аммо травматологлар билан туғуруқни қандай олиб бориш ҳақида маслаҳатлашилади. Она ва болани қийнамаслик мақсадида туғуруқда кесарча кесиш йўлини танлаган маъқул. Бу онанинг умуртқа поғонаси қийшайиб ёки синиб кетишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Ҳилола СОБИТОВА,

Китоб тумани

— Ҳомиладорликдан сақланишнинг воситалари жуда кўп. Аммо кўпинча аёллар улар орасидан энг безарарини танлашда қийналишади. Ножўя таъсирлари камроқ бўлган усул сифатида нимани тавсия этган бўлардингиз?

— Тўғри, ҳомиладорликдан сақловчи воситаларнинг бирортаси ҳам мукаммал эмас. Ҳар бирининг ўзига хос салбий таъсирлари мавжуд. Таблеткаларни кўп истеъмол қилиш қонни қуюлтиради, қон томирларда қийналиб оқади. Оқибатда улар кенгайиб кетади. Оёқларда томирлар бўртиб чиқиши мумкин. Инъекциянинг ҳам ўзига яраша салбий томонлари бор. Энг яхши усуллардан бири — керагича фарзанд кўриб, бачадон найларини бойлатиш. Бу кичик жарроҳлик амалиёти билан бажариладиган 5-10 дақиқали муолажа. Ҳеч қандай зарари йўқ. Бошқа дори-дармонларга эҳтиёж қолдирмайди. Зарурат бўлганда уни қайта очиш ва фарзанд кўриш имкони  ҳам бор.

Жамила ТУРДИБОЕВА,

Ангрен шаҳри

— Ёш улғайиши билан аёлларда климакс даври бошланади. У қанча кеч бошланса, шунча яхши дейишади. Бунга эришиш учун нималарга эътиборли бўлиш керак?

— Кўп аёлларда 40 ёшдан кейин климакс олди даври бошланади. Бу давр баъзида беш, баъзида ўн йил давом этиши мумкин. Ҳақиқий климакс 47-50 ёки 52-55 ёшгача бўлади. Бу физиологик жараён ҳисобланиб, аёлнинг бир даврдан иккинчи даврга ўтишидир. Бу вақтда баъзи ўзгаришлар ҳам рўй беради. Масалан, терлаб, қизиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Юрак соҳасида безовталиклар, қўрқув пайдо бўлиши мумкин. Агар аёл даволаниб турса, барчаси ўтиб кетадиган ҳолат. Бундан ташқари, соматик касалликларни ҳам назардан четда қолдирмаслик керак. Бу ҳақиқий юрак касаллиги  ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун мутахассис текширувларидан ўтиб, вақтида даволаниш керак. Енгил жисмоний машқлар бажариб, шифокор назоратида бўлса, бу давр асоратсиз ўтиб кетади.

Муқаддас ИМОМОВА,

Паркент тумани

— Бепуштлик атамаси неча йил фарзанд кўрмаган оилага нисбатан қўлланади? Бунга кўпроқ ким сабабчи бўлиши мумкин? Ўғил ва қиз болаларда бунинг олдини олишда ота-она кўпроқ нималарга аҳамият бериши керак?

— Агар бир йил давомида эр-хотин доимий бирга яшаб, фарзанд кўрмаса,  бу — бепуштлик ҳисобланади. Баъзида уйлангач, келин-куёв хизмат сафарлари сабабли узоқ вақт бирга яшамайди. Бу бепуштлик эмас. 

Статистик маълумотларга кўра, ҳар икки тарафда ҳам сабаблар бўлиши эҳтимоли тенг.

Эркакларда бепуштликнинг олдини олиш учун ўғил болаларни туғилгандан асраш керак. Юқумли касалликлар, тепки хасталигини ўз вақтида даволаш зарур. Мавсумга мос кийинтириш, оёғидан совуқ ўтмаслигига эътибор бериш лозим. Урологлар тавсиясига кўра, болалар тагликлари ҳам зарарли таъсир кўрсатиши мумкин экан.

Қизларни оналикка тайёрлашни, аввало, унинг онасидан бошлаш керак. Унинг шароити ва руҳий ҳолатига эътибор берилса, она хотиржам бўлади. Бола ҳам тинч ва соғлом туғилади.

Дурдона ҚАҲҲОРОВА,

Хатирчи тумани

Бачадон миомаси нега ёш аёлларда  ҳам учрамоқда? Уни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш шартми?

— Миома — хавфсиз ўсимта ҳисобланади. Шамоллаш оқибатида гормонлар кўпайиб кетса, ўша ерда ўсимта ўсишни бошлайди. Уни олиб ташлаш бўйича алоҳида кўрсатмалар бор. Масалан, миома бир йилда тўрт ҳафта (ҳомиланинг ўлчами билан тенглаштирилади) ва ундан ортиқ катталашса, тез ўсаётган ҳисобланади. Иккинчиси, катталашиб, ёнидаги аъзоларнинг меъёрий фаолият олиб боришига халал берса, оғриқ бериб безовта қилса, олиб ташлаган маъқул. Лекин унга, айниқса, ёши катта аёлларда ўлчами кичкина бўлса, тегиш керак эмас. Одатда, миома климакс даврида ўсмайди. Гормонлар миқдори пасайиши билан ўсимталар ҳам ўсишдан тўхтайди. Лекин йўқ бўлиб кетмайди, камдан-кам ҳолатларда кичкина ўлчамдагилари сўрилиб кетиши мумкин.

Дилдора КАМОЛОВА,

Чирчиқ шаҳри

— Кесарча кесиш усулида туғилган бола нозикроқ, касалликларга тез чалинадиган бўлади, дейишади. Шу ростми?

 — Ҳақиқатан ҳам, бу табиий усул эмас, шунинг учун ҳам статистика бўйича, кесарча кесиш йўли билан туғилган болаларда жароҳат ўн баробар кўпроқ бўлади. Бундай вақтда сув ичидаги бола бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга тўсатдан ўтиб қолади. Унинг учун бу кутилмаган ҳолат бўлади. Шу боис туғуруқ табиий бўлгани яхши. Лекин она ёки боланинг ҳаётига хавф соладиган ҳолатларда кесарча кесиш йўлини қўллашга тўғри келади. Шифокор она ва бола учун табиий усулдан афзали йўқлигини тушунтириб бера олиши керак. Табиий йўл билан туғилган болалар анча бақувват ва соғлом бўлади. Ҳозир бизда аёлларнинг хоҳишига кўра жарроҳлик қўллашга рухсат берилмайди. Чунки кесарча кесишнинг жуда оғир асоратлари бўлиши мумкин.

Сурайё АБДУРАҲИМОВА,

Денов тумани

— Замонавий тиббиётда фарзанд кўришнинг ЭКУ усули кенг қўлланмоқда. Унинг афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат? Бизда ҳам қўлланиладими?

— Бу усул кўп маблағ талаб қилади. Янги асбоб-ускуналар, мутахассислар керак. Маълум муддат бизда ҳам қўлланди. Лекин айрим сабаблар билан ҳозир мавжуд эмас. Аммо хорижий давлатларда шу усулда ҳомиладор бўлиб келган аёллар ўзимизда фарзандли бўлишяпти. Унинг афзалликлари жуда кўп. Айниқса, табиий йўл билан ҳомиладор бўлиш қийин бўлганда, масалан, бачадондан ташқари ҳомиладорликда, найлар олиб ташланган бўлиши мумкин. Шундай вақтда сунъий йўл билан бир оила фарзандли бўлиши, сақлаб қолиниши мумкин. Бефарзандлик жуда оғир мусибат.

Ирода,

Ғиждувон тумани

— Кетма-кет ҳомила тушишининг сабаблари нима?

— Бунинг сабаблари жуда кўп. Лекин кўпроқ танадаги гормонлар билан боғлиқ. Ҳомилани сақлайдиган гормонлар етишмаса, у нобуд бўлади. Буни тўлиқ текширувлардан кейин аниқлаш мумкин. Кўпинча ҳомила уч ойгача тушади. Кейин хавф анча камаяди.

Карима СУЛТОНОВА,

Бухоро шаҳри

— Бепуштликнинг аниқ белгилари борми? Баъзан узоқ йиллар фарзандли бўла олмай юрган оилаларга шифокорлар ўз манфаатлари йўлида ортиқча даво усулларини қўллаганига ҳам гувоҳ бўламиз.

— Ўнта профессор кўриб, бу аёл фарзандли бўлолмайди, деганларни фарзандли бўлганини кўрганман. Шунинг учун бир инсонни умуман фарзанд кўра олмайди, деб айтиш хато бўлади. Битта таҳлил ёки кўрик билан фарзанд бўлмайди, деб хулоса чиқариш мумкин эмас. Агар яхшилаб текширилса, давосини топиш мумкин. Ҳар 100 та оиладан 15 таси бепушт ҳисобланади. Агар улар даволанса, 75-80 фоизи фарзанд кўра олади. Демак, умид катта. Фақат тўғри йўналишда текширувлардан ўтилса, ўз вақтида, кечиктирмай муолажа қилинса, натижаси албатта, ижобий бўлади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бепуштликнинг давоси бор

Бепуштликнинг давоси бор

🕔12:38, 05.07.2018 ✔336

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

Батафсил
Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

🕔10:08, 21.06.2018 ✔263

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони — Тошкент шаҳар 8-сон туғуруқ комплекси бош шифокори, олий тоифали акушер-гинеколог Камолиддин ­Низомиддинов. Шифокор мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб беради.  

Батафсил
ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА  ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

🕔12:46, 30.03.2018 ✔438

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби 

Айрим турдаги қон таҳлилининг натижасини билиш учун баъзи ҳолларда хусусий клиникаларга боришга тўғри келади. Албатта, улар беморларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатади. Бироқ бундай клиникалар хизматидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Сабаби, уларда нарх-наво юқори…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бепуштликнинг давоси бор

    Бепуштликнинг давоси бор

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

    ✔ 336    🕔 12:38, 05.07.2018
  • Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

    Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

    Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони — Тошкент шаҳар 8-сон туғуруқ комплекси бош шифокори, олий тоифали акушер-гинеколог Камолиддин ­Низомиддинов. Шифокор мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб беради.  

    ✔ 263    🕔 10:08, 21.06.2018
  • ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА  ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби 

    Айрим турдаги қон таҳлилининг натижасини билиш учун баъзи ҳолларда хусусий клиникаларга боришга тўғри келади. Албатта, улар беморларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатади. Бироқ бундай клиникалар хизматидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Сабаби, уларда нарх-наво юқори…

    ✔ 438    🕔 12:46, 30.03.2018
  • «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

    ✔ 1356    🕔 12:15, 27.07.2017
  • ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 1336    🕔 10:53, 16.02.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар