Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Хизмати ва хасталиги ҳисобга олинадими?

Отам 50 ёшда. Афғонистонда хизмат қилган. 2017 йилда ошқозоности безининг касалланган қисми жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Шифокорлар унга кўп ҳаракат қилиш ҳатто, қуёшда юришни ҳам тақиқлаган. Ҳозир отам меҳнатга лаёқатсиз. У оилада асосий боқувчи. Бундай ҳолатда унинг Афғонистонда хизмат қилгани ва касаллиги эътиборга олиниб, қандай имтиёзлар белгиланган? Шу ҳақда маълумот беришингизни сўраймиз. 

Саволга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова имзоси билан жавоб мактуби олиниб, жумладан, унда шундай келтирилади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бемор отангизга қуйидаги имтиёзлар белгиланган:  

■ Афғон уруши қатнашчилари бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга;

Онкологик касалликлар билан касалланган шахслар ҳамда Афғон уруши қатнашчиларига стационар шароитда даволаниш жараёнида овқат тўловидан озод этилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 31-сонли қарорига мувофиқ);  

■ Онкологик касалликлар билан касалланган беморлар амбулатор шароитда даволаниш жараёнида бепул дори-дармонлар билан таъминланади (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 204-сонли қарори);  

■ Афғон уруши қатнашчилари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли йўлланма (ордер)  асосида бепул даволаниш ҳуқуқига эга (Президентнинг 2017 йил 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар  киритиш тўғрисида»ги ПФ-5216-сонли Фармони); 

■ Ҳудудий тиббиёт ташкилотлари (вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, эндокринология, кардиология ва бошқа) ва туман тиббиёт бирлашмалари қошида тиббий-танлов комиссияси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган тиббиёт ташкилотларига бепул даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) ажратилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги 696-сонли қарори)

■ Афғон уруши қатнашчилари Соғлиқни сақлаш тизимидаги 8 та (Товоқсой, ­Олтиариқ, Косонсой, Маржонсуви, Тахиатош, Нуроний, Жиззах ва Марварид) санаторийларида кўрсатма бўлган тақдирда имтиёзли йўлланмалар асосида бепул даволаниш ҳуқуқига эга (Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 апрелдаги 2356-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома).




Ўхшаш мақолалар

Заминнинг уволи тутмасин...

Заминнинг уволи тутмасин...

🕔10:57, 19.07.2018 ✔18

Ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланадиганлар кимлар?

Батафсил
Сўраган эдингиз?

Сўраган эдингиз?

🕔10:56, 19.07.2018 ✔16

Газетамиз ўқувчилари халқ таълими соҳасига доир йўллаган саволларга Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси томонидан қуйидаги жавоб олинди.

Батафсил
Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

🕔10:36, 12.07.2018 ✔59

Мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида хабар берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Заминнинг уволи тутмасин...

    Заминнинг уволи тутмасин...

    Ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланадиганлар кимлар?

    ✔ 18    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Сўраган эдингиз?

    Сўраган эдингиз?

    Газетамиз ўқувчилари халқ таълими соҳасига доир йўллаган саволларга Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси томонидан қуйидаги жавоб олинди.

    ✔ 16    🕔 10:56, 19.07.2018
  • Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

    Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

    Мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида хабар берди.

    ✔ 59    🕔 10:36, 12.07.2018
  • Ҳарбийлар фарзандларига қандай имтиёзлар?

    Ҳарбийлар фарзандларига қандай имтиёзлар?

    Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларига қўшимча квота асосида қабул қилинади.

    ✔ 41    🕔 10:36, 12.07.2018
  • «Х» вариант», «бункер», «ректор гуруҳлари» бўлмайди...ми?

    «Х» вариант», «бункер», «ректор гуруҳлари» бўлмайди...ми?

    «Бу йил имтиҳонлар қандай бўларкан?..» «Х» вариант» чиқармикан?..» «Бункер» ишламасмикан?..» «Ректор гуруҳлари» бормикан?..»

    ✔ 41    🕔 10:35, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар