Ёшлар      Бош саҳифа

Комиссия учун эмас, амалда виждонан бўлсин

Бирида ишлар нари-бери, бошқасида ҳаммаси жойида. Нега?

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. Тушлик вақти бўлгани учун қабул комиссияси ходимларини безовта қилмай, кираверишдаги залда кутдик. Фурсатдан фойдаланиб, абитуриентларни суҳбатга тортдик.

— Наманган вилоятининг Поп туманидан келдим, — дейди абитуриентлардан бири. — Келганимга, тўғриси, афсусланяпман. Шеригим билан дефектология йўналишига ҳужжат топширмоқчи эдик. Бизга жуда қўпол муомалада бўлишди. Биринчи марта ўқишга ҳужжат топшираётганим сабабли аризани ёзишда хатога йўл қўйибман. Қабулдаги ходим маслаҳат бериш, билмаганимни ўргатиш ўрнига, қўполлик қилди, ҳақоратли гаплар айтди, ариза қоғозини йиртиб ташлади. Иккинчи марта қайта ёзиб олиб келганимда «Тушлик вақти бўлди, чиқ ташқарига», дея ҳужжатларимни олмади. Ваҳоланки, соат бир бўлишига яна 20 дақиқа бор эди. Алам қиладигани, мендан кейинги бошқа абитуриентнинг ҳужжатини қабул қилди.

Қизлар билан гаплашдик. Негадир кайфиятлари тушкун. Айтишларича, қабул қилувчи ходим иши осон битишини исташса, бироз чўнтак кавлаш кераклигига шаъма қилибди. Абитуриентнинг адолат талаб қилиши, табиийки, ёқмаган. 20 нафардан ортиқ абитуриентлар дим ва иссиқ залда, тик оёқда тушлик вақти тугашини кутяпти. «Бекор келибман», деган сўз кимнингдир тилидан чиқса, бошқаларнинг дилидан ўтаётгани сезилиб турарди. Мавжуд ҳолатга аниқлик киритиш ҳамда қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун қабул комиссияси масъул котибини қидирдик. Дастлаб, қабул комиссияси штабига боринг, дейишди. У ердан яна бошқа жойга юборишди. Хуллас, у ёқдан-бу ёққа юриб, анча овора бўлдик, бироқ топа олмадик. Фақат масъул котиб қабулхонасидаги ходимларидан бири «Бугун комиссия келган. Дилшод ака югур-югур билан овора. Бошқа куни келинг», деган жавобни берди. Қабул жараёни кетаётган жойларни бироз айландик. Соат 2 дан ўтганига қарамай, маслаҳатчилар ўрни ҳамон бўш. «Call center» ёки қабулга масъул ходимларнинг телефон рақами ҳақида ҳеч бир маълумотга кўзимиз тушмади. Ҳафсаламиз пир бўлганча дарвоза томон юрдик. Кетиш олди ахборот-маслаҳат маркази ходимларидан Қабул комиссияси масъул котиби Дилшод аканинг фамилиясини сўрадик. «Дилшод акага кўп ишимиз тушмаган, фамилиясини билмаймиз», дея бир-бирига «нима эди-я?!» қабилида қараб қўйишди. Ҳа, абитуриентларнинг норозилиги бекорга эмас экан.

Ниятимиз кимнидир қоралаб, айбдор қилиш эмас. Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг жараёндан ҳеч бир қийинчиликсиз ўтишига ишонч ҳосил қилиш. Масъулларнинг ўз ишини комиссия учун эмас, амалда, виждонан бажаришига эришишдир.

Магистратурани Малайзияда ўқийди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. Қабул учун шароитлар ҳавас қилгудек. Маслаҳатчилар ўз ўрнида, келган абитуриентларга «Қайси йўналишга топширмоқчисиз, ҳужжатларингизни текшириб берайлик, вақтингиз тежалади», дея маслаҳатини аямаяпти. Қабул комиссияси масъул котиби ­Қодиржон Абдураҳимов яратилган шароит, абитуриентларнинг жараёндан қандай ўтишини кўрсатди.

— Маслаҳатчилар танлаган йўналишига қараб абитуриентнинг қаерга боришини тушунтиради, — дейди Қ.Абдураҳимов. — Шундан сўнг ариза қоғози тўлдирилади. Бизда биометрик назорат ҳам йўлга қўйилган бўлиб, абитуриентнинг кўз қорачиғи текширилади. Текшириш натижасида унинг шахси тасдиқланади ва бу холисликни таъминлашга хизмат қилади. Барчасидан муваффақиятли ўтган абитуриентнинг ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилади ҳамда базага киритилади. Агар абитуриент керакли йўналишни танламаган бўлса, у ҳолда маслаҳатчилар ёрдами билан ёки киришдаги махсус стендлардан ўзига керакли маълумотни олиши мумкин.

2018-2019 ўқув йили учун абитуриентлар 11 та факультетнинг исталган йўналишига ҳужжат топшириши мумкин. Ушбу таълим даргоҳига бу йилги қабул квотаси ҳам ўтган йилга нисбатан 900 тага ортган. Яна 30 фоиз квота сиртқи-кечки таълим учун ажратилган. Шунингдек, магистратура бўйича 475 ўрин мавжуд. Қувонарлиси, математика йўналишида таҳсил олаётган магистрантлар ўқишнинг иккинчи йилини Малайзияда давом эттириш имконига эга.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Кулдан ғишт қуйиш…

Кулдан ғишт қуйиш…

🕔11:02, 19.07.2018 ✔16

Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

Батафсил
Ибо ва назокат тасвири

Ибо ва назокат тасвири

🕔11:01, 19.07.2018 ✔14

Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

Батафсил
Дунё ёшлари куни

Дунё ёшлари куни

🕔11:01, 19.07.2018 ✔13

Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кулдан ғишт қуйиш…

    Кулдан ғишт қуйиш…

    Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

    ✔ 16    🕔 11:02, 19.07.2018
  • Ибо ва назокат тасвири

    Ибо ва назокат тасвири

    Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

    ✔ 14    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

    ✔ 13    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Қуллик азоби тўхтатилди

    Қуллик азоби тўхтатилди

    Ҳозир кўпчилик хорижга бориб, осонгина кўп пул ишлаб топиш ҳақида ўйлайди. Ниятнинг катта бўлгани яхши, албатта. Бироқ ўзга юртда уларнинг тақдири нима бўлиши, қандай ҳаёт кечириши ҳақида ҳеч ўйлаб кўришганмикан?

    ✔ 13    🕔 11:00, 19.07.2018
  • Гиламдаги аламли 7 сония

    Гиламдаги аламли 7 сония

    Рақибни 5:4 ҳисобида ютиб турганди...

    ✔ 38    🕔 10:40, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар