— Ойи, бугун сут сотишга мениям обкетинг!

— Ҳали кичкинасан. Чарчаб қоласан.

Пайпоқ

— Йўл қуриганда обкетаман дегандингиз-ку. Қаранг, йўлга сўқмоқ тушибди.

Она-бола беш юз қадамча юриб, нариги кўчадаги дўконга етиб боргунча болакай қўлидаги  идишдаги сутни бир марта ҳам ерга қўймади...

— Буви, бувижо-он! Мениям бозорга обкетинг!

— Бозор — босқи. Одамларнинг оёғи остида қолиб кетасан. Салгина улғайгин, ҳали сени кў-ўп жойларга олиб бораман, хўпми, ўғлим!

Бола индамай ерга қараб бош силкиди.

Бозордан тўлиб-тошиб келган кампир неварасига олиб келган кийимларини бирма-бир кийдириб кўрди — телпак, куртка, қайишли шим, этик худди болага мослаб бичилгандай эди.

Тун. Кўпхонали каттакон ҳовлининг энг сўнгги чироғи ҳам ўчди. Секингина очилган эшик ийманиб ғийқиллади. Ҳарқалай, бу мушук эмас.

— Ким? — эндигина ёстиққа қўйган бошини кўтарди кампир.

... Қоронғилик. Жимлик.

— Мен билан ётмоқчимисан? Кел, ўғлим, келақол!

Уядай очилган кўрпага қушдай учиб кирди бола. Зум ўтмай, донг қотиб қолди. Бозор кийимлари бирма-бир ечилганини сезмади ҳам. Кампир энг охирида унинг жажжи оёғидан қалин пайпоғини суғуриб, кўрпача остига тиқди.

Тун. Ҳаммаёқ тинч. Бори тирик жон роҳатда. Уч одам кириб чиқадиган катта ҳовлининг биринчи бўлиб ёнадиган чироғи ёғду сочишига беш дақиқа қолганида қаттиқ, аламли йиғи товушидан чўчиб уйғонган кампир шошиб чироқни ёқди. Болакай ёш тиқилиб, нур санчилиб оғриётган қовоқларини кериб нигоҳи билан ненидир ахтарар, ўтирган жойида қўлчалари билан атрофни пайпаслаб, «онам...», «сут...» дея ҳиққиллаб йиғларди. Нигоҳи ва панжалари бошқа-бошқа жойларни ахтарарди.

— Онам билан... ҳиққ... сут сотиб... ҳиқ-ҳиқ... олган пайпоғим йўқ... ҳиқ...      

Кампир дарҳол кўрпачани кўтарди. Бола титилиб кетган бир жуфт пайпоқни иккала қўлида маҳкам сиққанича боши билан эшикни очиб, муздай пол устидан ялангоёқ югуриб кетди. 

 

Маҳмуд РАЖАБ




Ўхшаш мақолалар

Қаҳр ва меҳр

Қаҳр ва меҳр

🕔17:28, 13.12.2018 ✔11

Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

Батафсил
Манзилига етмаган кўзёш

Манзилига етмаган кўзёш

🕔17:27, 13.12.2018 ✔10

Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

Батафсил
Гурунг

Гурунг

🕔16:04, 29.11.2018 ✔48

Қален СИДИҚОВА

Қишнинг чилласи. Аёз бобо юз-қўлни чимчилайди. Эшикда оғзингдан тўкилган тупугинг ерга тушмайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қаҳр ва меҳр

    Қаҳр ва меҳр

    Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

    ✔ 11    🕔 17:28, 13.12.2018
  • Манзилига етмаган кўзёш

    Манзилига етмаган кўзёш

    Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

    ✔ 10    🕔 17:27, 13.12.2018
  • Гурунг

    Гурунг

    Қален СИДИҚОВА

    Қишнинг чилласи. Аёз бобо юз-қўлни чимчилайди. Эшикда оғзингдан тўкилган тупугинг ерга тушмайди.

    ✔ 48    🕔 16:04, 29.11.2018
  • Қалдирғочлар баҳорда келади

    Қалдирғочлар баҳорда келади

    Мақсуд ҚОРИЕВ

    Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

    ✔ 77    🕔 13:02, 16.11.2018
  • Аччиқ келажак...

    Аччиқ келажак...

    Фозил ўзининг тўрт яшар ўғилчаси билан қариялар уйидан қайтиб келарди. Бутун хаёлини неча кунлардан бери банд қилиб юрган муаммонинг ечим топганига ўзида йўқ шод эди.

    ✔ 90    🕔 13:01, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар