Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Банорас тўн

Шифохонага кўниколмаётган Зумрад набирасини бағрига босганча ташқарига чиқди. Илиқ ҳаво элитдими ёки баҳор эпкини ғулув солганми, шифохонанинг қулаб тушган девори олдидаги майсаларга термилиб, ўйга толди...

Банорас тўн

Тўнғичи учга тўлмай, келини яна юкли бўлибди. Аллоҳ берса, нима қилсин?! Эҳтимол, буниси ҳам ўғилдир, яна ким билади. Зумрад шу хаёлларга андармон бўлиб турганида, узоқдан келаётган кишига кўзи тушди-ю... неварасини ерга қўйиб, деворнинг бузилмай қолган ерига яшириниб, келувчини кузатди. Яхшиям, болани ерга қўйгани, ҳалиги киши яқинлашганида юраги дукуллаб, вужуди титраб кетди. Бу нигоҳлар таниш, жуда қадрдон, ҳатто эгнидаги банорас тўн ҳам ўзининг бисотидан чиққан... Кумуш айнимайди, олтин зангламайди, деганларидек, ҳамон ял-ял ёнади. Демак, қори аканинг уйи шу атрофда, масжид ҳам узоқмас, яёв борсалар керак...

Шу-шу бўлди-ю, Зумрад ҳар куни пешин ва асрда йўл пойлайдиган бўлди. Қори ака гоҳ у, гоҳ бу томонга ўтганида, юраги ўйнаб кузатарди. Истараси иссиқ, йирик кўзлари беихтиёр чорлайдиган хушсурат инсон кундошидан қолган қизи унаштирилганда тўй олиб келган қори йигит. Зумраднинг ўшандаёқ унга бошқача меҳри тушиб қолганди. Одамларнинг айтишича, у ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёдлаб, эл оғзига тушган. Дин — афюндир, деб тақиқланган даврларда ҳаётини таҳликага қўйиб, неча-неча синовлардан ўтган, дейишади. Мир Араб мадрасасини тугатиб, масжидда ишлаган, Бароқхон мадрасасида дарс берган. У қаерга борса, шу банорас тўнини асраб кийиб, узоқ йиллар охорини тўкмаган.

Зумраднинг хаёли қочди... Дунёнинг ишлари қизиқ. Ҳар нарса Аллоҳдан: ҳуснда тенги йўқ сулув қизни дунёга келтирган она унинг камолини кўриб, тезроқ улғайса-ю, эгасига топширсам, дея сеп йиғди. Замонасининг энг олди чевари, нозиктаъб, хушрўй санами бўлган аёл игна билан банорас тўн, зарбоф паранжи, шоҳи сўзана-ю кимхоб пардаларгача тайёрлади. Аммо қизи ва ўғлининг камолини кўриш унга насиб этмади. Ювилган кирларни куч билан сиқаётганида кафтининг юмшоқ жойига кириб кетган қил игна кўксига санчилиб, ўттиз етти ёшида умри поёнига етди.

Асрга айтилган азон товуши эшитилди. Зумрад хаёлини йиғди. У биринчи турмушида ўн йил умргузаронлик қилиб, фарзандсизлик туфайли ажрашган. Тақдир тақозоси билан ўзидан ўн беш ёш катта, хотини вафот этган кишига турмушга чиқишга розилик берди. Икки сағирни оқ ювиб, оқ тараб, уйли-жойли қилди. Яратгандан фарзанд сўради. Чин дилдан қилган илтижолари ижобат бўлиб, уч йилда юкли бўлди. Бир-биридан чаққон, уддабур он қизлар кўрди. Аммо хаёлининг бир чеккасида ўша — банорас тўнли киши яшайверди. Кўнгил кў­нгил-да, унга буйруқ бериб бўлармиди...

 

Ҳикмат МАҲСУМОВ




Ўхшаш мақолалар

Олча гуллаган кун

Олча гуллаган кун

🕔11:38, 20.09.2018 ✔24

Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

Батафсил
Ҳаёт бу — саёҳат

Ҳаёт бу — саёҳат

🕔11:37, 20.09.2018 ✔26

«Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

Батафсил
Данак

Данак

🕔11:14, 13.09.2018 ✔48

Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 24    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 26    🕔 11:37, 20.09.2018
  • Данак

    Данак

    Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

    ✔ 48    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Шапалоқ

    Шапалоқ

    — Қўйинг домла, ўзим юваман. Йўқ-йўқ... Майли. Сизга хизмат бўлади-да энди. Қўлларим қорамойга булғанмаганда ўзим ювардим. Сал оздан қуйинг домла.

    ✔ 39    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Манзилсиз йўловчи

    Манзилсиз йўловчи

    «Онанинг кўнгли — болада, боланинг кўнгли — далада, деб шуни айтса керак-да. Йўқ, боласи тушмагур меҳрсиз эмас, ҳар ҳафтада бир марта бўлса-да мени йўқлаб туради.

    ✔ 66    🕔 10:53, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар