Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Жаннат иси

(Ҳаётий воқеа)

Ширин буви етмиш саккиз ёш бўлишига қарамай, анча бардам ва бақувват эди. Аммо фалокат оёқ остида экан. Тўсатдан йиқилиб тушди-ю, шу бўйи қайтиб турмади...

Жаннат иси

Момо кенг феълли, ҳар неки бўлса, тақдирдан, деб биладиган, бошига дард келганда сабр, бахт келганда шукр қиладиган одамлар хилидан. Бу бахтсиз ҳодисадан ҳам тушкунликка тушмади, аксинча, дард билан курашишга ўзида куч топа олди. Кампир турмуш ўртоғи билан эллик олти йил бахтли ҳаёт кечирди, беш ўғил ва тўрт қизни оқ ювиб, оқ таради.  Барчасини олий маълумотли қилди. Ҳаммаси ўзидан тинчиган. Ўғил-қизларидан нолимайди.

Тўшакка «михлангач», ҳамма фарзандлари атрофида парвона бўлди. Лекин барибир биттаси ота-онасига бошқача меҳр кўрсатар экан. Буни у бемор пайтида англади. Сарвар ака онасининг қаршилигига қарамай, ўзи опичлаб, шифохонама-шифохона олиб юрди. Тумандаги катта бир ташкилотнинг раҳбари бўлса-да, ҳар куни, ҳар соатда онаси учун ҳамиша вақт ажратади. Пойтахтдаги энг номдор шифокорларгача олиб борди, операция қилдирди. Хотинининг «Онангизни ўғли битта сизми? Бошқа ака-укаларингиз ҳам хабар олса бўлади-ку?!», дейишига қарамасдан, онасидан хабар олишни канда қилмади.

Ҳатто, опа-сингилларини ҳам ўзи Тошкентга — онаси даволанаётган шифохонага олиб борди. Афсуски, Ширин буви ҳа деганда тузалавермади. Қайтага аҳволи оғирлашиб кетди. Шунда Сарвар ака катта тажрибага эга бир шифокор топиб келди. Онанинг оёғи охирги маротаба операция қилинди. Ниҳоят, бувига ўрнидан турмаслик ва юрмаслик шарти билан уйга жавоб беришди.

Онахон кенжа ўғли билан бирга яшар эди. Сарвар ака онасини кенжа укасиникида қолдирар экан, онасига шифокор юришни тақиқлаганини келинига қайта-қайта тушунтириб, доим назорат қилиб туришни уқтирди. Сарвар аканинг уйи онасининг уйидан икки кўча нарида бўлиб, ҳар куни ишга кетаётиб, йўл-йўлакай, албатта, онасидан хабар олишни канда қилмасди. 

Орадан бир ҳафта ўтиб, Сарвар ака онасига қараш кенжа келиннинг бир ўзига оғирлик қилаётганини сезди, шекилли, ишга келибоқ рўйхат тузди. Рўйхатга турмуш ўртоғидан бошлаб, опа-сингиллари, янга ва келинларини  ҳам ёзди. Шу-шу оиланинг барча аёллари навбатма-навбат онанинг ёнида турадиган бўлди.

Ширин буви шу зайлда салкам уч йил бир жойда ётиб қолди. Ўғли Сарвар онасининг олдига кириб борар экан, эшикдан кириши билан «Ассалому алайкум, онажон», дея онасидан ҳол-аҳвол сўраб, янгиликлардан бохабар қиларди. Волидасини даст кўтариб, опичлаб, ташқарига олиб чиқиб, тоза ҳавода айлантирарди. Яхши гаплар айтиб, кўнглини кўтарар, кетар чоғи онасини бағрига қаттиқ босиб, чуқур-чуқур ҳидлаб, «Жаннатни ҳидлагандай бўлдим, сиздан жаннатнинг ҳиди келяпти, онажон», деб дуосини олиб кетарди.  

Ўғлининг бу ишидан она ҳижолат чекарди. Чунки аёл анчадан бери бир жойда ётаверганидан ўзидан дори-дармоннинг қўланса ҳиди келишини сезар эди. Ўғли эса худди шуни сезгандек онасини ҳижолатпазликдан қутқарарди.

Бир куни онахон йиғиб юрган нафақа пулидан озгинасини кенжа ўғлига бериб, хушбўй ҳид таратадиган биронта атир олиб келишини сўради. Шу куни Ширин буви туни билан ухламай чиқди. Ёшлик даврини эслади, турмуш ўртоғи колхозда ферма мудири бўлиб ишлаган даврларда уйига тумандан казо-казо раҳбарлар меҳмонга келишар, меҳмонлар туриб кетишгани заҳотиёқ Ширин буви дарҳол ўғилларини уларнинг жойларига бир-бир ўтирғизиб, «Сизлар хам шу инсонлардай раҳбар бўлиб юринглар», деб ният қиларди. Мана, ҳамма фарзандлари яхши-яхши жойларда ишлаяпти...

Тун ярмида кенжа укасининг ўғли келиб, Сарвар акага бувиси чақираётганини айтди. Сарвар онасининг олдига дарҳол кириб борар экан, синглисининг йиғлаётганини эшитиб, ҳушёр тортди. Онасининг ёнига яқинроқ келди. Онаси унга «Мен сизлардан розиман, айниқса, сиздай меҳрибон ўғлим борлигидан Худога шукрлар айтаман, мендан рози бўлинглар», деди. Кўксига бошини қўйган ўғлига у ҳар куни эрталаб айтадиган сўзини яна бир марта айтишни сўради. Меҳрибон ўғил йиғлаб, «Онажон, сиздан жаннатнинг ҳиди келяпти», деди. Бу сўзларни охирги марта тинглаган Ширин бувининг кўзлари мангуга юмилди.

Сарвар аканинг онасига қилган хизмати, онасига берган меҳр-муҳаббатини эшитганлар борки, ота-онасига бўлган муносабатини ўзгартирди. Ўзим ҳам шу воқеадан сўнг, ота-онамдан ҳар куни хабар оладиган бўлдим, онамни бағримга босиб, жаннатнинг ҳидидан туйгандай бўламан. Сиз ҳам шу ишни бир қилинг-а, зеро, жаннатингиз ҳали ёнингиздалигида.

 

Шерзод МАВЛОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Олча гуллаган кун

Олча гуллаган кун

🕔11:38, 20.09.2018 ✔24

Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

Батафсил
Ҳаёт бу — саёҳат

Ҳаёт бу — саёҳат

🕔11:37, 20.09.2018 ✔26

«Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

Батафсил
Данак

Данак

🕔11:14, 13.09.2018 ✔48

Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 24    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 26    🕔 11:37, 20.09.2018
  • Данак

    Данак

    Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

    ✔ 48    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Шапалоқ

    Шапалоқ

    — Қўйинг домла, ўзим юваман. Йўқ-йўқ... Майли. Сизга хизмат бўлади-да энди. Қўлларим қорамойга булғанмаганда ўзим ювардим. Сал оздан қуйинг домла.

    ✔ 39    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Манзилсиз йўловчи

    Манзилсиз йўловчи

    «Онанинг кўнгли — болада, боланинг кўнгли — далада, деб шуни айтса керак-да. Йўқ, боласи тушмагур меҳрсиз эмас, ҳар ҳафтада бир марта бўлса-да мени йўқлаб туради.

    ✔ 66    🕔 10:53, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар