Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

Ёвузликка яқин тарбия... Буни тарбия дейиш мумкинми ўзи?

Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

Инсонни самимий ва беғараз сева олиш, уни ардоқлаш, боши узра кўтариб улуғлаш шу қадар мураккаб ва машаққатли савдоки, азбаройи, адиб муҳаббат улашувчи ҳис-туйғулар орасида адашиб-улоқиб кетади, ўзи топган, яратган қалб ва шуур жинкўчаларида машъала ёқиб нурли йўл излайди, ўқувчини ўзи ёққан машъала ёғдусида кўз илғаган гўзалликни қадрлай-ардоқлай билишга ундайди. Фёдор Достоевский инсонни ана шундай сева билиш мактабини яратди, бу мактабнинг дастлабки заҳматкаши муаллифнинг ўзи бўлиб қолди, ундан кейин дунёга келган ҳамда ўз инсоний ва адиблик истеъдодини қадрлаган ҳар қандай қаламкаш ўзини мазкур мактаб ўқувчиси деб ҳисоблади.      

...«Бахтиқаро Мари» ҳикоясини такрор-такрор ўқийман. Унга кўз югуртираман. Унутиб юборсам, ниманидир йўқотгандек кўнглим ғаш бўлаверади.

Адиб ижодини яхши билганлар бундай ҳикоя йўқ, дейишар. Тўғри, бундай мустақил ҳикоя йўқ, у — «Телба» романидаги ҳикоялардан бири. Роман ичра ҳикоя!

Князь Мишкин тилидан ҳикоя қилинган қиз қисмати.

Ориқ, ўпка касаллигига гирифтор бўлган, одамларга кунбай ёлланиб, оғирдан-оғир юмушларни адо этиш ҳисобига кун кечирадиган йигирма ёшлардаги қиз. Нотаниш тижоратчи алдаб, йўлдан уриб, сўнг кўчага ташлаб кетган қиз. Бир ҳафта йўлда пойи-пиёда, оч-наҳор қолиб кетади. Қўллари шишиб кетади, оёқларининг териси тарс-тарс ёрилиб яра-чақа босади, кўкрагини шамоллатади.

Мари элдан бурун онасининг нафратига учрайди. Ўлим тўшагида ётган онанинг оёқларини ўпиб, ювиб-тараб, Худонинг зорини қилиб ёлборади. Она эса бир оғиз сўзини қизига раво кўрмайди.

«Ўзингники пуф деса, ётда меҳр бўларми» дейишади-ку, Мари худди шу куйга тушади. Қишлоқдошларининг нафратига учрайди. Эркаклар уни шалоқ, уятсиз сўзлар билан сўкиб, ҳайдаб солишади. Мари қон тупура бошлайди...

Аёллик номусини оёқости қилганнинг жазосими бу?

Жазо — жиноятга қарши курашмоқнинг бирдан-бир чораси деб ҳисобловчиларга аслида бундай эмаслигини уқтириш нақадар машаққат!.. Жазо тарбия эмас, хусусан, таҳқирлашнинг, хўрлаш орқали, яккалаб қўйиш орқали жазолашнинг тарбияга мутлақо дахли йўқ! Бундай жазо — йўқотиш, маҳв этиш воситаси... Йўқотишга, маҳв этишга қаратилган жазо ёки тарбия эса ёвузликка яқин. Эҳтимол, ёвузликнинг ўзгинаси!..

Кўплашиб, бир ёқадан бош чиқариб, бир бечорани ёмонотлиқ қилишга қодир кимсаларнинг ўзлари тарбияга муҳтож эмасмилар?!

Афсуски, таҳқирлашнинг энг тубан воситаларини-да ихтиро этишда одамзоднинг яратувчанлик қудрати, қобилияти жуда-жуда асқатди. «Жиноят ва жазо»да бўлса керак, кимнидир ҳайдаб чиқариш учун «чиқинг» ёки «кетинг» деб қўя қолмай, балки унга оғирроқ ботсин учун уни супурги билан уриб-суриб ҳайдайдилар. Одамни супурги билан уришдан оғирроқ ҳақорат йўқ, деб эшитгандим болаликда…

Марини янаям оғирроқ ҳақоратлай олмаётганларидан одамларнинг кўнгли тўлмайди ва бахтиқаро қизни эркаклар, ҳатто, аёл ўрнида ҳам кўрмайдилар!

Аёлни аёл сифатида кўрмаслик… Достоевскийнинг назарида бундан кўра даҳшатлироқ жоҳиллик, жаҳолат йўқ!..

...Ватан надур, деган саволга кўп жавоб излаймиз. Жавобларимиз «оёқ остидан» нарига ўтмайди. «Телба»да князь Мишкиннинг «менинг фурсатларим тамомила ўзимники» деган гапи келади. Нима дегани бу? Бир пайтлар Алесь Адамович бу саволга ойдинлик киритганди: «Нафақат ҳудуд, вақт ҳам инсоннинг ватанидир». Хўш, вақтингиз ўз ихтиёрингиздами?.. Вақт дея аталмиш ўз ватанингизга эгамисиз?.. Шундагина ватан тушунчаси тўкис маъно касб этади...

Ёзиш ижодкор учун изтироб чекишдир, бирор асарини ёзиб битириш ёзувчининг янги-янги изтироблар учун қалбидан жой бўшатиш деганидир… Франц Кафка шундай деган. Достоев­скийнинг изтиробларини эса айтиб адо этиб бўлмайди…  

 

Хуршид ДЎСТМУҲАММАД




Ўхшаш мақолалар

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

🕔10:59, 19.07.2018 ✔15

Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

Батафсил
Яна битта  «Китоб дунёси»

Яна битта «Китоб дунёси»

🕔10:59, 19.07.2018 ✔17

Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

Батафсил
Китобсеварларга туҳфа

Китобсеварларга туҳфа

🕔10:58, 19.07.2018 ✔13

«Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

    ✔ 15    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Яна битта  «Китоб дунёси»

    Яна битта «Китоб дунёси»

    Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

    ✔ 17    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Китобсеварларга туҳфа

    Китобсеварларга туҳфа

    «Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

    ✔ 13    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Ёвузликка яқин тарбия... Буни тарбия дейиш мумкинми ўзи?

    ✔ 38    🕔 10:32, 12.07.2018
  • Оилангиз кутубхонасига

    Оилангиз кутубхонасига

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида психолог Зебинисо Аҳмедованинг «Психолог маслаҳатлари» туркумидан жой олган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

    ✔ 32    🕔 10:32, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар