Даромад манбаи      Бош саҳифа

Тадбиркорга хорижий валютада кредит

Энди якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорга энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдорида хорижий валюта кредити берилади.

Тадбиркорга хорижий валютада кредит

Бугунги мижоз ўз ҳақ-ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини яхши англайди. Ўзига жаҳон андозаларига мос, тез ва сифатли хизмат кўрсатилишини истайди.

— Бугун банклар ўртасида мижоз учун соғлом рақобат кечмоқда, — дейди Акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» бошқаруви раиси ўринбосари Ғафуржон ­БОТИРОВ. — Қолаверса, аҳолига замонавий ва қулай банк хизматлари кўрсатиш жараёни ҳам такомиллашиб бормоқда. Молия муассасамиз томонидан жорий этилаётган янги замонавий хизматлар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини таъминлашга ва мижозларнинг банкка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айни кезда банк тизимидаги 313 та инфратузилма орқали 702 мингдан зиёд мижозга хизмат кўрсатилмоқда. Айниқса, масофадан туриб кўрсатиладиган хизматларга аҳолининг қизиқиши катта. Негаки, мижознинг қимматли вақти тежалади. Аҳоли ва мижозга бирмунча қулай бўлиши учун «QQB-Моbile» мобиль иловаси янада такомиллаштирилмоқда. Аҳолига тадбиркорлик учун ойига беш миллиард сўм миқдорида кредит ажратиб бериляпти.

— Якка тартибда фаолият юритадиган тадбиркорларга хорижий валютада кредит бериладими?

— Банкимиз томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар учун хорижий валютада янги микрокредит ажратила бошланди. У энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган сўм эквиваленти миқдорида халқаро пластик картага ўтказиб бериш йўли билан хорижий валютада ажратилади. Микрокредит четдан келтириладиган хомашё, товар-хизматлар, бутловчи эҳтиёт қисмлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда кенгайтириш учун юқори технологик асбоб-ускуналар, инновацион ишланмалар ва техникалар сотиб олиш учун ўн саккиз ой муддатга берилади. Дарвоқе, Андижон вилоятига икки юз миллион, Фарғона вилоятига юз миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Мазкур маблағ оилавий тадбиркорлик ривожи учун сарфланади.

— Банкдан автокредит олиш тартиби қандай?

— Дастлаб, машина сотиб олмоқчи бўлган мижоз кредитнинг ўттиз фоизини тўлаши керак. Кредит тўрт йил муддатга, йигирма икки фоизли устама билан берилади. Яна бир гап. Банк томонидан яқин орада йигирмата банкомат ишга туширилади.

 

«Оила даврасида» мухбири

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Деҳқон қачон тин олади?

Деҳқон қачон тин олади?

🕔16:32, 08.11.2018 ✔45

«Бу йил кўчатларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача сотдик».

Батафсил
Мактаб очган кулол

Мактаб очган кулол

🕔18:54, 01.11.2018 ✔61

Хорижликлар нафақат маҳсулотларимизни харид қилади, балки ўзлари ҳам буюмларни ясаб кўришади.

Батафсил
Йилига уч марта пилла ҳосили

Йилига уч марта пилла ҳосили

🕔09:37, 26.10.2018 ✔77

«Тут барги бўлса, исталган вақтда ипак қурти боқаверамиз...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Деҳқон қачон тин олади?

    Деҳқон қачон тин олади?

    «Бу йил кўчатларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача сотдик».

    ✔ 45    🕔 16:32, 08.11.2018
  • Мактаб очган кулол

    Мактаб очган кулол

    Хорижликлар нафақат маҳсулотларимизни харид қилади, балки ўзлари ҳам буюмларни ясаб кўришади.

    ✔ 61    🕔 18:54, 01.11.2018
  • Йилига уч марта пилла ҳосили

    Йилига уч марта пилла ҳосили

    «Тут барги бўлса, исталган вақтда ипак қурти боқаверамиз...»

    ✔ 77    🕔 09:37, 26.10.2018
  • Тўқсонбости — эрта ва мўл ҳосил гарови

    Тўқсонбости — эрта ва мўл ҳосил гарови

    Кузда ҳосилдан бўшаган майдонга совуққа чидамли сабзавот экинларидан — сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлардан — кашнич, петрушка, сельдр, кабиларни тўқсонбости муддатида (1 декабрдан 1 мартгача бўлган давр) экиб, етиштириш муҳим.

    ✔ 84    🕔 09:37, 26.10.2018
  • Ҳозир тойфи узум пишган пайт

    Ҳозир тойфи узум пишган пайт

    Самарқанд туманидаги «Дилмурод Алижон агромева» фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган.

    ✔ 68    🕔 09:36, 26.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар