Даромад манбаи      Бош саҳифа

Болалар аравачаси энди ўзимизда

Майда ва машаққатли иш бўлгани учун юртимизда ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган...

Болалар аравачаси энди ўзимизда

Халқимиз азалдан ҳунармандчилик билан шуғулланиб, унинг сир-асрорини авлодларга ўргатиб келади. Бугун ҳайкалтарошлик, ўймакорлик, заргарлик, бешикчилик сингари кўплаб ҳунар турлари тобора ривож топмоқда. Ишлаб чиқаришда инновацион технологиялардан фойдаланиш эса, унинг ҳажми ва самарадорлигини оширади.

Ҳамюртимиз наманганлик Робия Мухторова ҳам оиласи, фарзандлари билан ана шундай тадбиркорликни йўлга қўйган.

— Бешикчилар авлоди бўлганимиз учун шу касбни икки ўғлим ва қизим билан давом эттиряпмиз, — дейди Р.Мухторова. — Тадбиркорликни 2014 йилда йўлга қўйганмиз. Миллий бешик ясаб, бозорга чиқардик. Очиғи, бозорга кириш осон бўлмади, чунки рақобатчилар кўп. Ҳафтада битта ёки иккита бешик сота олардик. Асосийси, ортга чекинмаслик керак экан. Мана, ҳозир ишимиз анча ривожланди, ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз сони ва тури кўпайди. Энди харидорларнинг ўзи буюртма асосида шу ернинг ўзидан олиб кетишяпти. 

Миллий ҳунармандчилик маҳсулоти билан туман ва вилоят миқёсидаги танлов, кўргазмаларда иштирок этган тадбиркорнинг иши Норин тумани мутасаддиларининг эътиборини тортди. Унинг ишларини кузатишгач, 8 сотих ер майдони ажратиб беришди. 

— Дастлаб, бешикчиликни кенгайтирдик, — дейди тадбиркор. —  Олган даромадимизга янги ускуналар харид қилиб, аста-секин бошқа турдаги маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқара бошладик. Керакли технологиялар, асосан, Хитойдан келтирилди ва болалар мебеллари тўпламини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Натижада учта янги иш ўрни яратилди. Ҳатто, невараларга ҳам мактабдан бўш пайтларида ҳунар ўргатдик. Болалар аравачаси ишлаб чиқариш учун керакли ускуналар аллақачон келтирилган. Бироқ бунинг учун каттароқ жой керак.

Ёшлар иттифоқи ва туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорга қаровсиз ётган, майдони 1 гектар 30 сотих бўлган бинони ажратишди. Тадбиркор опа дарҳол таъмирлаш ишларини бошлади.

— Хомаки ҳисоб-китобимга кўра, кузда бино ишга туширишга ­тайёр бўлади, — дейди Р.Мухторова. — Сўнг ускуналарни ўрнатамиз. Аслида болалар аравачаси ишлаб чиқариш жуда майда ва машаққатли иш, технологияси мураккаб. Шу боис, Ўзбекистонда ҳали ҳеч ким бу ишга қўл урмаган. Агар корхонани ишга тушира олсак, бу маҳсулотни ўзимизда, анча арзонга ишлаб чиқаришимиз мумкин. Йил якунига қадар корхонанинг ярми ишга тушса, бирйўла 100 киши иш билан таъминланади.

Бугун тадбиркорнинг кичик корхонасида шлакоблок, пеноблок, брусчатка, мебеллар тўплами ва бошқа маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларга буюртма кўп. Биргина болалар шкафининг ўзидан кунига ўртача 10-12 та ясалмоқда экан.

 

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Йилига беш марта кўпаяди

Йилига беш марта кўпаяди

🕔10:58, 19.07.2018 ✔26

Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

Батафсил
Асалнинг тотли даромади

Асалнинг тотли даромади

🕔10:57, 19.07.2018 ✔19

Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

Батафсил
Қўрқманг, аввало бошланг

Қўрқманг, аввало бошланг

🕔10:34, 12.07.2018 ✔59

Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Йилига беш марта кўпаяди

    Йилига беш марта кўпаяди

    Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

    ✔ 26    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Асалнинг тотли даромади

    Асалнинг тотли даромади

    Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

    ✔ 19    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Қўрқманг, аввало бошланг

    Қўрқманг, аввало бошланг

    Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

    ✔ 59    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Майда ва машаққатли иш бўлгани учун юртимизда ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган...

    ✔ 47    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Энди якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорга энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдорида хорижий валюта кредити берилади.

    ✔ 37    🕔 10:33, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар