Даромад манбаи      Бош саҳифа

Қўрқманг, аввало бошланг

Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

Қўрқманг, аввало бошланг

Аксарият юртдошларимиз банкдан кредит олиш катта таваккалчилик, деб ўйлайди. «Кейин қарзни қайтара олмай қолсам, нима бўлади?», деган ўй унда ҳадик ҳиссини уйғотади. Ана шу қўрқув яхшигина ғояси бор кишини ҳам ҳаракатсизлантириб қўйиши мумкин. Аммо банкдан кредит олиб, уни вақтида, ҳатто, муддатидан анча олдин қайтараётган юртдошларимиз билан суҳбатлашганда бунинг мутлақо тескарисини кўрамиз. Хўш, унда гап нимада?

Психологларнинг айтишича, ўзига нотаниш иш ёки кейин нима бўлишини билмаслик инсонда қўрқув, хавотир ҳиссини уйғотар экан. Бунга яна «Банкка борсам-у, улар кредит бермай, қайтариб юборишса, нима қиламан?», деган ҳадикни ҳам қўшинг. Бундай дунёқарашга эга киши, албатта, ҳаракатсизликни танлайди. «Ҳеч нима қилмаяпсанми, демак, хато ҳам қилмайсан. Оч қорним, тинч қулоғим» қабилида. Бироқ дунёқарашни ўзгартиришнинг вақти аллақачон келган.

— Агар аниқ бизнес-режангиз бўлса, кредит олишдан умуман чўчимайсиз, — дейди Қибрай тумани Хўжақўрғон қишлоғида истиқомат қилувчи тадбиркор Зулфия ­ШЕРБОЕВА. — Негаки, пухта режа қилиб олгансиз, унинг натижасини ва келгусида берадиган самарасини олдиндан биласиз. Ана шу нарса қўрқув ва иккиланишни йўқотади. Ишга киришгач, банкдан кредит олиб, шахсий тадбиркорликни йўлга қўйиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушуниб оласиз. Ахир, давлатимиз томонидан шунча қулайлик ва имкониятлар берилмоқда. Улардан оқилона фойдаланмаслик нотўғри. Бундан давлатга ҳам, тадбиркорнинг ўзига ҳам наф келади.

Ўзингиз ҳам банкдан кредит олганмисиз?

— Албатта. Яқинда шахсий томорқамизда иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олдим. Айни пайтда ерни тайёрлаяпмиз. Июлда 1 сотих ерга иссиқхона қурамиз. Насиб қилса, август ойида кўчатларини келтириб, помидорнинг жуда серҳосил ва иссиқхонабоп навларини экишни ният қилиб турибмиз. Хуллас, дастлабки хомаки ҳисоб-китобларимга кўра, 2020 йилгача муддат билан олинган кредитни 1,5 йил ичида узса бўлади.

— Шахсий томорқангизга яна нималар экилган?

— Болалигимдан ерда ишлашни яхши кўраман. Томорқамиз 4 сотих аслида. Унда мевали дарахтлардан олма, гилос, ёнғоқ, анжир экилган. Анор шу йил ҳосилга кирди. Шунингдек, томорқага картошка, пиёз, помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон каби экинларни экканмиз. Тўғри, бозорга олиб чиқмаймиз, лекин рўзғор эҳтиёжига бемалол етади.

— Қурадиган иссиқхонадан неча марта ҳосил олишни мўлжаллаяпсиз?

— Аввало, иссиқхонани кичикроқ бўлса-да, замонавий қилиб қуришни режалаштиряпмиз. Ундан уч марта ҳосил олиш мумкин. Кейин ерга дам бериш учун тўртинчисига гул экиш мумкин. Бу январь ойига тўғри келади. Эрта баҳорда эса, манзарали гулларга талаб анча катта бўлади.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

🕔11:41, 20.09.2018 ✔54

Бугун жамғарманинг 200 миллард сўм маблағи бор. У кимларга , қанча муддатга ва фоизга берилади?

Батафсил
Биринчи экиндан 25 миллион

Биринчи экиндан 25 миллион

🕔11:40, 20.09.2018 ✔29

Чўп суқса, кўкарадиган заминимизнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланмаслик нотўғри.

Батафсил
Тадбиркор бобо

Тадбиркор бобо

🕔11:18, 13.09.2018 ✔61

Саксон яшар бу инсон ёшларга ўрнак бўлиб, яхшигина даромад ҳам олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кунига 7 литр сут берадиган эчки

    Кунига 7 литр сут берадиган эчки

    Бугун жамғарманинг 200 миллард сўм маблағи бор. У кимларга , қанча муддатга ва фоизга берилади?

    ✔ 54    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Биринчи экиндан 25 миллион

    Биринчи экиндан 25 миллион

    Чўп суқса, кўкарадиган заминимизнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланмаслик нотўғри.

    ✔ 29    🕔 11:40, 20.09.2018
  • Тадбиркор бобо

    Тадбиркор бобо

    Саксон яшар бу инсон ёшларга ўрнак бўлиб, яхшигина даромад ҳам олмоқда.

    ✔ 61    🕔 11:18, 13.09.2018
  • Фермерликдан экотуризмга

    Фермерликдан экотуризмга

    Мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда.

    ✔ 49    🕔 11:17, 13.09.2018
  • Майда ишдан катта фойда сари

    Майда ишдан катта фойда сари

    Меҳнатнинг машаққатсизи йўқ. Сабр қилиб чидаса, бир кун мевасини беради.

    ✔ 57    🕔 11:45, 06.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар