Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Интернет орқали ер участкаси олиш мумкин

— Яқинда ер участкаларини ҳам масофадан туриб, интернет орқали олиш мумкинлиги ҳақида эшитиб қолдим. Шу тўғрими?

Салом ОЛИМОВ,

Оҳангарон тумани

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини элек­трон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, бундан буён бўш ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали доимий фойдаланишга берилади.

Бунда «Давергеодезкадастр» қўмитаси органларининг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, шу жумладан, ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ҳамда ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларининг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:

 ер участкаси майдони 0,01 гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг икки баравари;

 ер участкаси майдони 0,01 гектардан 0,05 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг уч баравари;

 ер участкаси майдони 0,05 гектардан 0,1 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари;

 ер участкаси майдони 0,1 ва ундан кўп гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида.

Ер участкасининг минимал қиймати туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг хулосасида кўрсатилган ер солиғи йиллик ставкасининг миқдори ва белгиланадиган бўш ер участкасини танлаш материалларини тайёрлашга доир ишлар қийматини ўз ичига олади.

Ер участкасининг минимал қиймати бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нарх ҳисобланади.

Туман ҳокимининг ваколатига қуйидаги ерларни ажратиш киради:

 захира ерлардан;

 қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлардан, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно;

 ўрмон фонди ерларидан (ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно);

 саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсаддаги ерлардан;

 сув фонди ерларидан.

Ваколатли органлар ер участкасини танлашда электрон шаклда хулосалар беради. Ҳокимлар бўш ер участкалари бўйича олинган материалларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши учун шахсан жавобгар бўлади.

Бўш ер участкаларини танлашда Давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда туман ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг хулосасини олиш талаб этилмайди.

Аукционлар интернет орқали ўтказилади. Ўтказиш тўғрисидаги хабар эса 30 кун олдин эълон қилиниши керак.

 

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали




Ўхшаш мақолалар

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

🕔11:40, 20.09.2018 ✔25

Ходим иш вақтида жароҳатланди. Шундай ҳолатда суғурта ташкилотига умид қилса бўладими?

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔23

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔23

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар