Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

Мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида хабар берди.

Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақи кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошади дегани. Жумладан, 2018/2019 ўқув йили учун мамлакатимиз олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати қуйидаги миқдорда бўлиши кутилмоқда (мамлакатимизда 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб белгиланган энг кам иш ҳақи — 184 300 сўм асосида):

— Педагогика, шу жумладан, касбий таълим;

— Гуманитар фанлар;

— Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;

— Социология ва психология;

— Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;

— Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;

— Ижтимоий таъминот;

— Спорт фаолияти;

— Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги.

Энг кам иш ҳақининг 45 баробари — 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн. 650 минг сўм)

 

— Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;

— Журналистика ва ахборот;

— Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;

— Архитектура ва қурилиш;

— Хизмат кўрсатиш соҳаси;

— Транспорт.

Энг кам иш ҳақининг 46 баробари — 8 млн. 477 минг 800 сўм (илгари 7 млн. 250 минг сўм)

 

— Иқтисод;

— Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;

— Соғлиқни сақлаш.

Энг кам иш ҳақининг 55 баробари — 10 млн. 136 минг 500 сўм (илгари 8 млн. 800 минг сўм)

 

— Жаҳон сиёсати;

— Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;

— Ҳуқуқ.

Энг кам иш ҳақининг 60 баробари — 11 млн. 58 минг сўм (илгари 9 млн. 850 минг сўм)

 

— Санъат;

— Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш.

Энг кам иш ҳақининг 50 баробари — 9 млн. 215 минг сўм (илгари 7 млн. 900 минг сўм)

Жумладан, 2018 йил 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг

янги нархлари белгиланди.

Бакалаврда:

 энг арзон контракт — энг кам иш ҳақининг 45 баравари, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн. 650 минг сўм);

 энг қиммат контракт — энг кам иш ҳақининг 60 баравари, яъни 11 млн. 58 минг сўм (илгари 9 млн. 850 минг сўм).

 

Магистратурада:

 энг арзон контракт — энг кам иш ҳақининг 49 баравари, яъни 9 млн. 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн. 210 минг сўм);

 энг қиммат контракт — энг кам иш ҳақининг 66 баравари, яъни 12 млн. 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн. 830 минг сўм).

 

Махсус сиртқи бўлимда:

 энг арзон кон­тракт — энг кам иш ҳақининг 15 баравари, яъни 2 млн. 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн. 220 минг сўм);

 энг қиммат кон­тракт — энг кам иш ҳақининг 27 баравари, яъни 4 млн. 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн. 110 минг сўм).

Кундузги сиртқида:

 энг арзон контракт — энг кам иш ҳақининг 49 баравари, яъни 9 млн. 30 минг 700 сўм;

 энг қиммат контракт — энг кам иш ҳақининг 66 баравари, яъни 12 млн. 163 минг 800 сўм.

Иккинчи мутахассисликда

(17/18 ўқув йилида кирганлар учун):

 энг арзон контракт — энг кам иш ҳақининг 25 баравари, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;

 энг қиммат контракт — энг кам иш ҳақининг 33 баравари, яъни 6 млн. 81 минг 900 сўм.




Ўхшаш мақолалар

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

🕔11:40, 20.09.2018 ✔25

Ходим иш вақтида жароҳатланди. Шундай ҳолатда суғурта ташкилотига умид қилса бўладими?

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔23

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔23

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар