Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

«Актёр таниқли эмас, севимли бўлиши керак»

Cамимий, оддий ва камтар актриса Наргиза АБДУЛЛАЕВА — омади чопган санъаткорлардан. «Чархпалак», «Бегона баҳор», «Жийда гули», «Ўткинчи бахт» сингари фильмлардаги роллари орқали халқимиз кўнглига чуқур кириб борган актриса ҳаётда ҳам инсоний фазилатлари билан ҳурмат-эҳтиромга лойиқ эканини кўпчилик яхши билади. Икки оғиз суҳбатини олган киши борки, ундаги самимиятга маҳлиё бўлади-қолади...

«Актёр таниқли эмас, севимли бўлиши керак»

— Кино соҳасига тасодифан кириб келганим рост, — дейди Наргиза Абдуллаева табассум билан. — Бироқ аслида болалигимданоқ кўплаб таниқли актрисаларга чин дилдан ҳавас қилардим. Ўзимни саҳнада деб тасаввур этиб, қўшиқ куйлардим. Мактабда ҳам турли тадбирларда фаол қатнашиб, иқтидоримни намоён қилишга интилардим. Мана шу қизиқишларим сабаб аввалига бир неча йил рақс тўгарагига қатнадим. «Чаман» рақс дастасининг балетмейстери, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Азизов кўмаги билан илк маротаба катта саҳнага чиққанман.

Модалар ательесида аёллар либоси тикувчиси бўлиб ишлаб юрган кезларимда яқин дугоналаримдан бири «Чархпалак» телесериали кастингига кетаётгани ҳақида айтиб қолди. Унинг илтимосини қайтармай, ҳамроҳ бўлдим. Кастинг тугаганидан сўнг оператор мени кўриб қолиб, «Сизни негадир тасаввуримдаги Бувижон ролида кўряпман. Агар рози бўлсангиз, кастинг топшириб кўринг», дея таклиф қилди. Узоқ ўйланиб, охири синов топширдим. Кутилмаганда омад кулиб боқиб, олтмишдан зиёд қиз орасидан айнан мени Бувижон ролига тасдиқлашди. Дугонам қолиб, кастингдан мен ўтиб кетганимдан, тўғриси, жуда хижолат бўлдим.

Шундай қилиб, Бувижон роли орқали кўпчилик мени актриса сифатида таниди. Қаҳрамоним ҳолатини ишонарли ижро этишимда устозларим Насиба ва Зиёда Мадраҳимова ҳамда Шавкат ака Жунайдуллаевнинг алоҳида меҳнати бор. Улардан бир умр миннатдорман.

— Эшитишимча, «Шайтанат» сериалидаги бир эпизодик ролга таклиф қилишганида рад жавобини берган экансиз. Бундан афсусланмайсизми?

— Эпизодик ролга эмас, айнан бош қаҳрамон, яъни Асадбекнинг қизи ролига таклиф қилишган. Ўша пайтда ёш қиз бўлганим учун бундай мураккаб образни гавдалантира олишимга кўзим етмай, қўрққанман. Лекин ҳозир шу образни ўйнамаганимга жуда ҳам афсусланаман.

— Роль танлашда қандайдир ички талабларингиз борми?

— Ҳа, аввало, сценарийни ўқиб, улардан бу кинони қанча муддатда суратга олишини сўрайман. Айримлари ишни сценарийсиз бошламоқчи бўлади. Сценарий съёмка жараёнида ёзилиб, тўлдириб борилармиш. Бундай ҳолларга дуч келсам, назаримда тўғри иш қиламан: бир ҳафта ёки ўн кунда суратга олиниб, бир ойга қолмай, экранларга чиқаётган киноларда суратга туша олмаслигимни айтиб, узр сўрайман.

— Санъат соҳасида олий маълумотингиз йўқ,  актрисалик бўйича ҳеч қаерда ўқимагансиз. Профессионал ижодкор бўлиш учун, албатта, шу соҳа бўйича ўқиш шартми ёки туғма истеъдоднинг ўзи кифоя, деб ўйлайсизми?

— Аввало, инсоннинг қалби ва нияти тоза бўлиши лозим, деган фикрдаман. Қолаверса, туғма истеъдод ва омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мен ўзимни профессионал эмас, ҳаваскор, деб биламан. Доимо устозларга ҳавасманд сифатида улар каби халқ ардоғидаги ижодкор бўлишни ният қиламан. Ҳозирги кўплаб ёш ижодкорлар, ҳаттоки, айрим устоз санъаткорлар ҳам ўйнаётган роли томошабиннинг маънавий дунёсига нечоғли салбий хизмат қилаётганини билишмайди. Ижодкор, аввало, ҳаёт мактабида чиниқиб, пишиши керак, деб ҳисоблайман. Маҳорат фақат диплом билан белгиланмайди. Санъат соҳасида таҳсил олиб ҳам истеъдодсизлиги туфайли  фақат қуруқ савлат бўлиб юрганларнинг кўпини кўрдим. Ҳамма гап инсоннинг ўз устида тинимсиз ишлаши, машаққат чекиб изланишида. 

— Сўнгги пайтларда нима учун кинофильмларда кам кўриняпсиз?

— Кейинги йилларда ўқиган сценарийлар ичида ёқадиган ролларни учратмаяпман. Баъзи «ёш режиссёр»лар ваъда қилган катта гонорар эвазига бачкана, савиясиз ва томошабин меъдасига тегадиган фильмларда роль ўйнаб, мухлисларим олдида мисқоллаб йиққан обрўйимни арзимас ижро орқали йўқотишдан, уларнинг кўнглини қолдиришдан қўрқаман.

Яхшигина гонорар эвазига дуч келган кинода суратга тушсам бўлади, албатта. Бироқ буни эп кўрмайман. Ахир, кинодаги роль бир умрга халққа мерос сифатида қолади. Эртага ролимни кўриб, ижроим, маҳоратим ва меҳнатимга муносиб баҳо беришларини хоҳлайман. Ҳаётда ҳам, кинода ҳам ота-онам, турмуш ўртоғим, фарзандларим ва яқинларимнинг юзини ерга қаратадиган иш қилмаслигим муҳим.

— Бугунги ўзбек киносидаги қандай ҳолатлар кўнглингизни оғритади?

— Сценарийнавислар орасида дилетантлар кўп. Аксарият режиссёрлар режа асосида ишламай, сценарийни съёмка майдончасида актёрларга суфлёрлар ёрдамида ёдлатишяпти. Бу жуда ҳам кулгили, тушунарсиз ва жуда ачинарли ҳолат. Шундай бўлгач, табиийки, уларда ҳаётийлик етишмайди. Айрим режиссёрлар доим бир хил қиёфали актёрларни экранга олиб чиқишади. Тўрт йил санъат соҳаси бўйича ўқиган кўплаб ёш актёрларни ёки бир нечта эпизодик роль ўйнаганларни чархлаб, ўзбек киноси учун янги қиёфа кашф қилмасликлари кишини таажжубга солади. Театрларда экранга чиқмай, ижод қилаётган қанча-қанча маҳоратли ҳамкасбларимиз бор. Уларнинг иқтидоридан ҳам фойдаланиш мумкин-ку?!

— Театрда ишлаш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

— Бундай ният ижодимни бошлаган кезлардаёқ пайдо бўлган. Ҳозир ҳам шу орзудаман. Авваллари кучли актёрларнинг бари театрда бўлади, деб ўйлардим. Афсуски, ҳозир ижоди ҳаминқадарларнинг ҳам кўпи «ибратхона»да ишлашга ошиқ­япти. Улар ўзларича роль ўйнаб, «юлдуз»ман, деб юришибди. Бу ҳолатга сира тушунмайман. Театр дарғалари бўлган устозларимизни ҳам турли тадбирларда «эссиз саҳна…», дея ачиниб гапиришларига кўп гувоҳ бўлганман. Бироқ мен ўзимни театрда ижод қилишга лойиқ, деб ҳисобламайман. Ҳали ўз устимда кўп ишлашим ва изланишим керак.

— Аксарият ёш актрисаларимизнинг ўзини тутиши, кийиниши томошабинларнинг доимий танқидига сабаб бўляпти. Сизнинг бу борадаги қарашларингиз қандай?

— Ҳақиқатдан ҳозирги баъзи ёш актрисаларимиз санъат масъулиятини ҳис қилишмайди. Айримларининг ижтимоий тармоқларга жойлаган суратларини кўриб, уялиб кетасиз. Улар сабаб бошқа актрисаларнинг ҳам номига доғ тушаётгани янада ачинарли.

Аслида актёр таниқли эмас, севимли бўлиши керак. Шундагина бизни халқ яхши кўради. Бу фикрларим орқали актрисаларимизнинг айримларига ақл ўргатиб, танбеҳ бермоқчи эмасман. Фақатгина оддий инсон, мухлис сифатида кўриб, англаб етганларимни айтаяпман, холос.

— Оиладаги рўзғор тутумингиз ҳақида ҳам озгина билсак бўладими?

— Бу саволингизга жўяли жавобни яқинларим ва оила аъзоларимдан олишингиз мумкин, менимча. Ахир, ўзимга холис баҳо бера олмайман-да. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим ёқтирган барча таомларни пиширишга, уйимни тоза сақлашга ва тежамкор бўлишга астойдил ҳаракат қиламан. Тежамкор оилада барака бўлишини биламан.

Мен учун энг муҳими — оила. Узоқ муддат экранларда кўринмай қўйганимнинг боиси ҳам шунда: фарзандларим тарбияси билан банд эдим. Оиламни санъатдан устун деб биламан. Аёл киши, аввало, ўзини оиласи ва фарзандларига бағишлаши керак, деб ҳисоблайман.

 

Миролим ИСАЖОНОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Гулчеҳра Иброҳимбекова:  «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

Гулчеҳра Иброҳимбекова: «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

🕔16:57, 18.10.2018 ✔105

Саҳнага чиқиб, ўйнаётган роли — қаҳрамонига нисбатан томошабин қалбида меҳр ё нафрат уйғота олиш санъаткор истеъдодидан дарак беради.

Батафсил
Маънавият — мавҳум тушунча эмас

Маънавият — мавҳум тушунча эмас

🕔11:51, 30.08.2018 ✔204

Одам бўлиш ва одамдек яшашнинг оддий қоидаларини тушуниш шунчалик мураккабми ёки ўзимиз мураккаблаштиряпмизми?..

Батафсил
«Қўрқоқлик – буюк куч!»

«Қўрқоқлик – буюк куч!»

🕔11:37, 09.08.2018 ✔226

Таниқли драматург Шароф Бошбековнинг қаҳрамонлари жилмайиб туриб, ўз фожиаси ҳақида сўзлайди. Камчиликлари, қусурларини яшира олмайдиган содда-гўл персонажлари тақдирига кулиб эмас, ачиниб қараймиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гулчеҳра Иброҳимбекова:  «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

    Гулчеҳра Иброҳимбекова: «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

    Саҳнага чиқиб, ўйнаётган роли — қаҳрамонига нисбатан томошабин қалбида меҳр ё нафрат уйғота олиш санъаткор истеъдодидан дарак беради.

    ✔ 105    🕔 16:57, 18.10.2018
  • Маънавият — мавҳум тушунча эмас

    Маънавият — мавҳум тушунча эмас

    Одам бўлиш ва одамдек яшашнинг оддий қоидаларини тушуниш шунчалик мураккабми ёки ўзимиз мураккаблаштиряпмизми?..

    ✔ 204    🕔 11:51, 30.08.2018
  • «Қўрқоқлик – буюк куч!»

    «Қўрқоқлик – буюк куч!»

    Таниқли драматург Шароф Бошбековнинг қаҳрамонлари жилмайиб туриб, ўз фожиаси ҳақида сўзлайди. Камчиликлари, қусурларини яшира олмайдиган содда-гўл персонажлари тақдирига кулиб эмас, ачиниб қараймиз.

    ✔ 226    🕔 11:37, 09.08.2018
  • Нутқнинг кўринмас қудрати

    Нутқнинг кўринмас қудрати

    Моҳир сўз устаси Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ таҳририятимиз меҳмони бўлди. У билан нутқ ва нотиқлик борасида суҳбатлашдик.

    ✔ 256    🕔 12:04, 02.08.2018
  • «Актёр таниқли эмас, севимли бўлиши керак»

    «Актёр таниқли эмас, севимли бўлиши керак»

    Cамимий, оддий ва камтар актриса Наргиза АБДУЛЛАЕВА — омади чопган санъаткорлардан. «Чархпалак», «Бегона баҳор», «Жийда гули», «Ўткинчи бахт» сингари фильмлардаги роллари орқали халқимиз кўнглига чуқур кириб борган актриса ҳаётда ҳам инсоний фазилатлари билан ҳурмат-эҳтиромга лойиқ эканини кўпчилик яхши билади. Икки оғиз суҳбатини олган киши борки, ундаги самимиятга маҳлиё бўлади-қолади...

    ✔ 297    🕔 10:37, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар