Ёшлар      Бош саҳифа

Ойжамолнинг инновацион машинаси

Фермернинг ушалган орзуси.

Ойжамолнинг инновацион машинаси

Андижонда тенгдошларига ўрнак бўлаётган истеъдодли йигит-қизлар кўп. Айниқса, инновацион лойиҳалари орқали устозлари ишончини оқлаб, ўз ғоялари асосида тадқиқот олиб бораётган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси Ойжамол Имайдинова ҳам ана шундай изланувчан ёшлардан.

Вилоятнинг Жалақудуқ туманида туғилиб, вояга етган тенгдошимиз яқинда агроинженер дипломини қўлга киритди.

Ойжамол ўтган тўрт йил давомида астойдил изланиб, илмий раҳбари, профессор Толибжон Худойбердиев ҳамда ассистент Раҳимжон Муродов билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги барча фермерлар орзусини ушалтиришга муваффақ бўлди. Жуда зарур тадқиқотга қўл урган ёш олима буғдой экувчи инновацион машина (сеялка) яратди. Ҳозир ушбу ишланмасига патент олиш ҳаракатида.

— Амалда қўлланилувчи сеялкалар 800 килограммгача уруғликка мўлжаллангани туфайли буғдой уруғини қадашда деҳқонлар анча қийналади, — дейди ёш тадқиқотчи Ойжамол ­ИМАЙДИНОВА. — Шунингдек, дон экиш машинаси уруғни айнан мўлжалдаги жой, яъни олдиндан тайёрлаб қўйилган суғориш ариқчаси ичига эмас, балки атрофига ҳам сочиб кетади. Натижада уруғнинг бир қисми йўқотилади. Ариқчаларга тушмай қолган уруғлар очиқ майдонда қолиб кетиб, ёмғир ва қор таъсирида нобуд бўлиши тайин. Ишланмам эса, юқоридаги муаммони бартараф этади ва бирйўла учта вазифани бажаради: ариқча очади, уруғни экади ва ерга ишлов беради. Ундан экинни ўғитлаш жараёнида ҳам фойдаланиш мумкин. Тадқиқотимиз Андижон туманидаги бир қанча фермер хўжаликлари далаларида синовдан муваффақиятли ўтди. Натижа ҳам йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Ҳосилдорлик 15-20 фоизга ошган бўлса, ёнилғи сарфи 20-25 фоизга камайди.

О.Иймадинова бу лойиҳа билан «Юрт келажаги» кўрик-танлови ҳамда «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» ярмаркасининг мамлакат босқичида қатнашган ҳамда Андижон вилояти ҳокими стипендиясига сазовор бўлган. Жорий йилда Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Ихтирочи аёллар уюшмаси томонидан илк бор ўтказилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» кўрик-танловида ҳам қатнашиб, совриндорлар сафидан жой олди. Беллашувнинг вилоят босқичида 116 нафар иштирокчини ортда қолдирган қаҳрамонимиз танловнинг Республика босқичида «Талаба-қизнинг энг истиқболли инновацион лойиҳаси» номинацияси бўйича бош совринни қўлга киритди.

— Айни пайтда бакалавриат босқичини тамомладим, — дея давом этди ёш ихтирочи. — Келгусида магистратурада ҳам таҳсилни давом эттириб, ҳам олима, ҳам педагог сифатида фаолият юритиш ниятидаман. Фермерларимиз оғирини енгил қилишга хизмат қиладиган мослама яратиш орзуим амалга ошганидан хурсандман. Уни янада такомиллаштираман. Ишланмаларим қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаси ривожига катта ҳисса қўшишини истайман.

 

Миролим ИСАЖОНОВ,

Андижон вилояти




Ўхшаш мақолалар

Кулдан ғишт қуйиш…

Кулдан ғишт қуйиш…

🕔11:02, 19.07.2018 ✔16

Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

Батафсил
Ибо ва назокат тасвири

Ибо ва назокат тасвири

🕔11:01, 19.07.2018 ✔14

Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

Батафсил
Дунё ёшлари куни

Дунё ёшлари куни

🕔11:01, 19.07.2018 ✔13

Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кулдан ғишт қуйиш…

    Кулдан ғишт қуйиш…

    Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

    ✔ 16    🕔 11:02, 19.07.2018
  • Ибо ва назокат тасвири

    Ибо ва назокат тасвири

    Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

    ✔ 14    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

    ✔ 13    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Қуллик азоби тўхтатилди

    Қуллик азоби тўхтатилди

    Ҳозир кўпчилик хорижга бориб, осонгина кўп пул ишлаб топиш ҳақида ўйлайди. Ниятнинг катта бўлгани яхши, албатта. Бироқ ўзга юртда уларнинг тақдири нима бўлиши, қандай ҳаёт кечириши ҳақида ҳеч ўйлаб кўришганмикан?

    ✔ 13    🕔 11:00, 19.07.2018
  • Гиламдаги аламли 7 сония

    Гиламдаги аламли 7 сония

    Рақибни 5:4 ҳисобида ютиб турганди...

    ✔ 38    🕔 10:40, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар