Ёшлар      Бош саҳифа

Гиламдаги аламли 7 сония

Рақибни 5:4 ҳисобида ютиб турганди...

Гиламдаги аламли 7 сония

Кураш гилами кимнидир ғалаба сари элтадиган, кимнидир мағлубият аламини тотишга мажбур қиладиган майдондир. Чунки бу — спорт! Шу майдонда ўзбек йигит-қизлари ор-номус учун беллашади. Республика Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Илҳом Баҳромов ҳам умидли ёш спортчилардан.

— Юнон-рум курашига кириб келишимга амаким Исроил Баҳромов сабабчи бўлган, — дейди юнон-рум кураши бўйича уч карра Осиё чемпиони, 2-ўсмирлар Олимпиадаси олтин медали соҳиби Илҳом ­БАҲРОМОВ. — Дастлаб, амаким юнон-рум кураши билан шуғулланиши учун акамни Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига олиб борган. Акам ҳар куни машғулотдан келиб, менга ўрганганларини кўрсатарди. Ўн икки ёшимда мен ҳам ўша мактабга бордим. Акам Исломжон Баҳромов икки карра Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори бўлган.

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида туғилган бу йигит юнон-рум кураши бўйича дастлаб, вилоят биринчилигида, сўнг республика босқичида ғолиб бўлди. Бу ютуқлар уни пойтахтга — Республика олимпия захиралари коллежига етаклади. Коллежда мураббий Бахтиёр Сайфиев Илҳомни том маънода спорт устаси қилиб тарбиялади. У жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

— 2013 йил Мўғулистонда илк бор Осиё чемпионатида қатнашганимда 46 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқдим, — дейди ёш спортчи. — Шоҳсупага чиққанимда мамлакатимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради...

Унинг эришган натижалари орасида энг каттаси бу 2-ўсмирлар Олимпиадасидаги олтин медаль ҳисобланади. Илгари Ўзбекистондан ҳеч қайси спортчи юнон-рум кураши бўйича Олимпиада олтин медалини юртимизга олиб келмаган. Бундай шараф Илҳомга насиб қилди.

— Муросасиз курашлардан сўнг финалга чиқдим, — дейди у. — Бутун делегациямиз мени олқишлашга келган... Ўша ҳаяжон ҳамон ёдимда... Дастлаб, рақибимнинг қўли бироз баланд келиб, мен ортда қолаётгандим. Ҳакам рақибимга огоҳлантириш берди. Айни шу лаҳзада танамга қаердандир куч келди ва финалда ғалаба қозондим.

Кураш фақат ғалабадан иборат эмас. Унда мағлубият ҳам бўлади. 2017 йилда Финляндияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни олган ҳамюртимиздан эронлик рақибнинг қўли баланд келганди.

— У билан илгари сира куч синашмаган эдим, — дейди И.Баҳромов. — Бу жанг мен учун аламли мағлубият олиб келди. Сабаби 5:4 ҳисоб билан олдинда эдим, бироқ сўнгги 7 сония ҳаммасини ўзгартириб юборди. Сўнгги лаҳзада 2 балл бой бердим. Бу сира эсимдан чиқмаса керак. Учинчи ўрин учун хитойлик рақиб билан курашиб, уни 8:0 ҳисобида мағлуб этдим.

Ҳа, ёш курашчимиз бугун ғалабасидан ҳаволанмайди, мағлубиятдан тушкунликка тушмайди. Аксинча, янги марралар сари интилаверади. Олдинда уни ҳали Грузияда ўтказиладиган Халқаро турнир, Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари кутиб турибди.

 

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

🕔11:42, 20.09.2018 ✔19

Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

Батафсил
Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

🕔11:25, 13.09.2018 ✔63

Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

Батафсил
Яна имконият берилди

Яна имконият берилди

🕔11:24, 13.09.2018 ✔41

70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

    ✔ 19    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

    ✔ 63    🕔 11:25, 13.09.2018
  • Яна имконият берилди

    Яна имконият берилди

    70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

    ✔ 41    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Яхши ғоя — яхши натижа

    Яхши ғоя — яхши натижа

    Бугун ёш тадбиркорларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Улар ўз бизнес-режаларини яхши пишитиб, оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўймоқда.

    ✔ 31    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Қарс икки қўлдан

    Қарс икки қўлдан

    Иш сизни излаб келмайди, сиз ишни топинг ва меҳнат қилишдан қочманг.

    ✔ 106    🕔 12:07, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар