Оила хуржун      Бош саҳифа

Қоч, асабий машина келяпти!

Ҳайдовчиларни танқид қилиш осон-да. Маданиятсиз, ҳовлиқма, бефаросат... Эҳтимол, шундайлари ҳам бордир. Лекин уларга ҳам осонмаслигини унутманг-да. Яхшиси, келинг, сизни бир хаёлий саёҳатга таклиф этаман. Уловга яхшилаб жойлашинг, хавфсизлик камарини тақинг, кетдик!

Қоч, асабий машина келяпти!

Автотураргоҳдан катта йўлга қўшилиш мақсадида йўл чеккасидамиз. Тахминан 5-6 дақиқадан бери турибмиз. Ҳеч ким йўл берай демайди. Ҳартугул биттаси тўхтади. «Ака, раҳмат...» Ие, у бизни деб эмас, одам тушириш учун тўхтаган экан. Берганнинг бетига қарама, дейилармиди-ей? Ҳа, майли, тезроқ жилиш керак. Газни босдик.

Светофор. Қизил энди ёнди. Орқани кўрсатувчи ойнага қарасам, кетимдаги уловнинг чироқлари тез-тез ёниб ўчяпти. Светофорда ўзгариш йўқ, ҳамон қизил. Орқадан ёритишлар тобора шиддатлашмоқда. Биз ҳайрон. Сариқ ёниши билан бояги ҳаракатларга ўша томондан сигнал овози ҳам қўшилди. Олдимизда ва ёнимиздаги машиналар аста силжишни бошлаганида орқамиздаги ҳайдовчининг қўли сигналга ёпишиб қолди-ёв. Узмай бипиллатяпти. Бу орада яна қизил ёнди. Ойнага бир қарасам, ҳайдовчи нималарнидир астойдил тушунтирмоқда. Жосуслар сингари лабларга қараб ўқий олмаслигимдан афсусландим. У куйиб-пишиб, қўлларини пеш қилиб нутқ сўзламоқда эди. Ҳартугул бироздан сўнг тинчланди. Одам дардини айтса, енгиллашади, деганлари рост экан.

Йўлдамиз. Пиёдалар ўтиши мўлжалланмаган жойда бир йигит йўлнинг нариги томонидан бу томонга югуриб ўта бошлади. Унга яқинлашай деганимизда бирданига тезлигини камайтириб, юриш ҳолатига ўтди. «Шу жойга етганида бензини тугади, шекилли» ўтади, хаёлдан. Бу ҳақда шошилинч тарзда биронтасига хабар бериш учунми, шапалоқдай телефонини қулоғига тутди. Биз эса деярли тўхташ даражасигача секинлашиб, уни пойлаб турдик. У эса йўлнинг ўртасида қаққайиб, телефоннинг у томонидаги билан суҳбатни авжга чиқарди. Ноилож, яна газни босдим. 

Кўпам тезлаша олмадим. Олдимизда бехосдан чуқур пайдо бўлди. Икки ёнимизда машина борлиги учун унга тушишга мажбур бўлдик. Ўзиям анчагина чуқур экан. Балиқ ови ишқибозлари чувалчанг қидирганми, кенглигини айтмайсизми. Бундай ҳолатларда ҳайдовчи ўзида бор иродасини ишга солади. Кучанади. Беихтиёр «дуо»лар қилгиси, «миннатдорлик»лар билдиргиси, хуллас, ичини бўшатгиси келади. Ёнимда сиз борлигингиз учун мен барини ичимга ютдим...

Пиёдалар йўлакчаси. Ҳеч ­эътибор берганмисиз, бу йўлакча ҳар кимга турлича таъсир этади. Олдимиздан бир гуруҳ одамлар ўтмоқда. Ҳассага таянган кампир жонланиб кетди. Бор тезлигини ишга солди. Йўлакча таъсири-да, бу. Шиддат билан ҳаракатланиб келган ёшлар эса, аксинча, бу ерда тошбақаюриш режимига ўтди. Елкаларидаги масъулият юки босибми, ҳар замон тўхтаб ҳам қолишадими-ей. ­Дунё­даги энг муҳим масалаларни айнан шу ерда муҳокама қилишга тушадими-ей. «Наушник» тақиб олган қизча эса жуда боплади. Йўлнинг нариги бетига етар-етмас ортга бурилди-да, шошмай қайта бошлади. Ота-она панду насиҳатларини телефонига ёздириб олган бўлса керак, ён-атрофга сира қарамайди. Бутун вужуди қулоққа айланган. Қараганида, ўнга яқин машина унинг бир қарорга келишини интизорлик билан кутаётганини пайқаган бўларди. Ҳа, энди йўл уларники-да. Ниҳоят, яна газни босдим.

Катта йўлнинг деярли ўртасида такси эътиборини тортай деб, қўлини чўзганча бир киши турибди. Мастми десак, туриши дуруст, бир текис. Бундай ҳолатларда, албатта, физика ва бошқа қонунларга зид равишда худди осмондан тушгандек киракашлар пайдо бўлади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Яхшиямки, машинамиз тормози соз ҳолатда. Акс ҳолда... Аммо таксининг ортига тақалиб, зўрға тўхтадик. У одам эса таксичи «дода» билан обдан савдолашди. Ўзиям мол бозорида бирови даллол, бирови чекчи бўлиб ишлаган шекилли-да. Ўн минутлик савдо тугаб, такси ўрнидан жилгач, газни босдим...

И-е, шошманг! «Шу ерда тушаман, асабим чидамаяпти», дейсизми? Ҳали қизиқлари олдинда-ку! Хўп, майли, кейинги сафар ҳамроҳ бўлсангиз, бундан ҳам қизиқлари бор.

 

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Танқид  жамғармаси

Танқид жамғармаси

🕔11:58, 02.08.2018 ✔40

Г.КЕМОКЛИДЗЕ,

Россия

Яқинда Иван Петрович мени ҳузурига чорлаб, тилёғламалик билан шундай деди:

Батафсил
Кар ва йўловчи

Кар ва йўловчи

🕔11:57, 02.08.2018 ✔42

Бир киши пахта териб юрган экан.  Узоқдан нотаниш йўловчи келаётганини кўрибдию унинг берадиган саволларини тахмин қилиб ўзича жавоб тайёрлаб қўйибди.

Батафсил
Қоч, асабий машина келяпти!

Қоч, асабий машина келяпти!

🕔10:52, 19.07.2018 ✔65

Ҳайдовчиларни танқид қилиш осон-да. Маданиятсиз, ҳовлиқма, бефаросат... Эҳтимол, шундайлари ҳам бордир. Лекин уларга ҳам осонмаслигини унутманг-да. Яхшиси, келинг, сизни бир хаёлий саёҳатга таклиф этаман. Уловга яхшилаб жойлашинг, хавфсизлик камарини тақинг, кетдик!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Танқид  жамғармаси

    Танқид жамғармаси

    Г.КЕМОКЛИДЗЕ,

    Россия

    Яқинда Иван Петрович мени ҳузурига чорлаб, тилёғламалик билан шундай деди:

    ✔ 40    🕔 11:58, 02.08.2018
  • Кар ва йўловчи

    Кар ва йўловчи

    Бир киши пахта териб юрган экан.  Узоқдан нотаниш йўловчи келаётганини кўрибдию унинг берадиган саволларини тахмин қилиб ўзича жавоб тайёрлаб қўйибди.

    ✔ 42    🕔 11:57, 02.08.2018
  • Қоч, асабий машина келяпти!

    Қоч, асабий машина келяпти!

    Ҳайдовчиларни танқид қилиш осон-да. Маданиятсиз, ҳовлиқма, бефаросат... Эҳтимол, шундайлари ҳам бордир. Лекин уларга ҳам осонмаслигини унутманг-да. Яхшиси, келинг, сизни бир хаёлий саёҳатга таклиф этаман. Уловга яхшилаб жойлашинг, хавфсизлик камарини тақинг, кетдик!

    ✔ 65    🕔 10:52, 19.07.2018
  • «Поличудес» ўйини

    «Поличудес» ўйини

    Мурод КАЛОНХОН

    — Ўртоқ ҳайдовчи, рулда ичиб юриш тақиқланганини биласизми?

    ✔ 66    🕔 10:51, 19.07.2018
  • Шогирд

    Шогирд

    Остап ОСЕКИН,

    Россия

    Анчадан бери бўш вақтларда бирор қойилмақом иш билан шуғулланмоқчи бўлиб юргандим. Руҳимни шодумон айлаб, юраккинамни тўлқинлантириб юборгиларим келади-да. Шундай қилайки, бўш-баёви қотиб қолсин, кўнгли бўшлари йиғлаб юборсин...

    ✔ 79    🕔 12:38, 05.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар