Спорт      Бош саҳифа

Гигантларни аямаган Мундиаль

Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

Гигантларни аямаган  Мундиаль

Ҳар сафар бирор бир йирик спорт мусобақаси (Олимпиада, футбол бўйича жаҳон чемпионати ва ҳ.к) ниҳоясига етаркан, ўзимни ғалати ҳис қиламан. Ниманидир йўқотгандек туюлади менга. Ҳозир ҳам шундай. Россияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионати бунинг бош «айбдор»и.

Мен томоша қилган мундиаллар орасидаги энг ваҳималиси айнан мана шуниси бўлди. Бунга умуман шубҳа йўқ. Бу галги жаҳон чемпионати ҳали бошланмасиданоқ катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Италия ва Голландия каби гигант терма жамоаларнинг Россияга келолмагани хамир учидан патир экан. Буни бир ойлик чемпионат кўрсатиб берди. Амалдаги жаҳон чемпиони — «немис машинаси» гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи ўйинидаёқ Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб, йўл бошида қолиб кетишини ким ҳам ўйлабди дейсиз? Ахир, уларни ҳамма чемпионликка асосий даъвогар сифатида ­эътироф этаётганди. Начора... омад ҳам ҳар доим келавермайди-ку?!

Гуруҳ босқичи

Гуруҳ босқичининг ўзиёқ мундиаллар тарихига «михлаб» қўйишга арзигулик воқеалар билан бошланди. Баҳсли вазиятларда VAR тизими (ҳакам томонидан лавҳанинг видеотакрорини кўриш имконияти)дан фойдаланиш буларнинг биттаси. Ушбу тизим сабабли кўплаб пенальтилар белгиланди, симулянтларнинг айёрона қилиқлари «ўтмади». Яна биттаси гуруҳдан кейинги босқичга чиқишда сариқ карточкаларнинг аҳамияти. Рақиб билан барча кўрсаткичларинг бир хил бўлган тақдирда одобли ва интизомли бўлсанг, кейинги босқичга чиқасан. Бу имтиёздан бутун дунёда одоби билан танилган японлар фойдаланишди. Улар сенегалликлар билан очколар, тўплар нисбати, урилган голларга кўра бир хил натижага эришишди ва камроқ сариқ карточка олганликлари учун 1/8 финалда Бельгияга ҳақиқий бошоғриқ бўлишди. Умуман олганда, японлар бу мусобақада чинакам тартиб кўрсатишди. Мухлислар ҳар бир ўйиндан сўнг ўзлари ўтирган секторларни тозалаб кетишди, футболчилар эса Бельгиядан учралган аламли мағлубиятдан сўнг ҳам кийиниш хонасини тозалаб, ташкилотчиларга «Спасибо!» деб ёзилган хатни қолдиришди.

Нимчорак

Ўйинлар бошланиб, кўпчилик «Энди фаворитлар ғалаба қозона бошлашади, гуруҳдан «адашиб» чиққанлар мусобақа билан хайрлашишади», деб ўйлаганди. Бироқ бу фикр ўзини оқламади. Россиянинг турнир фаворити ҳисобланган Испанияни мағлуб этиши (пенальтилар сериясида) анча шов-шувга сабаб бўлди. Айнан шу ўйинда жаҳон чемпионатлари тарихида илк бора, қўшимча бўлимларда захирадан тўртинчи футболчини тушириш имкониятидан фойдаланилди. 30 июнь кунидаги икки баҳс (Франция-Аргентина ва Уругвай-Португалия)нинг ҳисоби ҳам футбол оламида ҳайрат билан кутиб олинди. Шу куни Роналду сардорлигида Португалия ҳам, Мессиси бор Аргентина ҳам жаҳон чемпионатидан уйига кузатиб қўйилди. Бир кунда икки футбол қироли ҳам чемпионат билан хайрлашди. Жаҳон чемпионати ўзи шунақа: 10 йилдан буён футбол тахтини талашаётганлар, ҳатто чорак финалга ҳам етмади. Хорватия-Дания ўйини эса дарвозабонларга аталди. Шу куни пенальтилар сериясида жасорат кўрсатган икки томоннинг ҳам дарвозабонлари олқишга сазовор бўлди-ю, чорак финалга йўлланмани хорватлар илиб кетди.

Чорак финал

Бу босқичда энг драматик баҳс Бразилия-Бельгия бўлиши кутилган бир пайтда, яна ўша хорватлар ва руслар катта саҳнага чиқишди. Бу сафар ҳам улар ўйинни пенальтигача давом эттирди ва яна хорватлар кейинги босқич чиптасини қўлга киритишди.

Илк ярим финалда французлар белгияликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, инглизлар қўлида турган ғалабани бой беришди. Хорватлар яна ўша усул — асосий вақтдаги дуранг ва қўшимча таймлар орқали масалани ҳал қилишди. Фақат олдинги баҳслардан фарқли ўлароқ масалани пенальтигача судраб боришмади.

3-ўрин учун баҳсда гуруҳда бирга ҳаракат қилган ва 3-турда шунчаки расмиятчилик учун майдонга тушган Бельгия ва Англия курашди. Бу сафар ҳам расмиятчилик учун. Чунки финал йўлланмасидан қуруқ қолган икки жамоага ҳам 3-ўрин учун баҳс қизиқ бўлмаса керак. Тўғри, бу ҳам шараф, бу бронза медаллари дегани, аммо барибир финалда ўйнаш завқи эмас-да! Хуллас, улар ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида Бельгия фойдасига ҳал бўлди.

Финал

Ўзгача ўйин. Бу сарҳисоб баҳси. Кимдир кубокка эга чиқади, кимдир эса орзуси ушалмай, уйига қайтади. Ушбу мундиаль финали голлар борасида яқин ўтмишдагиларига нисбатан сахий бўлди. Ундаги 4:2 ҳисоби бунинг яққол исботи (умуман, ушбу чемпионатнинг ўзи голларга жуда ҳам бой бўлди. Фақат бир ўйин — Франция-Даниядан ташқари). Французларнинг бенефисига айланган ушбу баҳсда хорватларнинг олдинги ўйинларда амалга оширган режалари «ўтмади». Тўғри, бир муддат таблода улар хуш кўрадиган 1:1 ҳисоби ёниб турди. Аммо кейин Гризман, Погба ва Мбаппе катта саҳнада ўзини кўрсатди ва Субашич қўриқлаган дарвозани бирма-бир ишғол қилишди...

Французлар бундан роппа-роса 20 йил олдин илк бор жаҳон чемпионига айланган эди. Ўшанда Дидье Дешам футболчи сифатида кубокни боши узра баланд кўтарганди. Энди эса мураббий сифатида ушбу олтин кубокка эга чиқди.

Тақдирлаш маросимида осмон ҳам кўз ёшини тия олмади. Менимча, у ҳам ушбу фантастик чемпионатнинг якунланаётганига дош бера олмади, шекилли. Тўғри-да, бу мундиаль ҳар бир футбол ишқибози дилида ажиб бир ҳисларни қолдирди: гигантларнинг «уйларига дарров қайтиши», хорватларнинг жасорати, ёрқин ҳиссиётлар, голлар шоуси... Бу чемпионат ҳали кўп эсланади, узоқ вақт тилга олинади. Йиллар ўтиб, уни ёдга оладиган замондошларимиз фарзанду невараларига 2018 йилги мундиаль ҳақида ўзгача ҳислар ила сўзлаб беришлари аниқ.

Раҳмат сенга, Россия, чемпионатни ажойиб ўтказиб берганинг учун!

Раҳмат сенга, Жаҳон чемпионати — 2018, бедор тунлару ҳайратли натижалар учун! Бизни 2022 йилда Қатарда кут. Насиб қилса, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини ҳам ўшанда кўриш илинжида бағрингда бўламиз, сен билан учрашамиз.

Ҳозирча эса хайр, FIFA World Cup — 2018!

 

Алишер УМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Гигантларни аямаган  Мундиаль

Гигантларни аямаган Мундиаль

🕔10:53, 19.07.2018 ✔57

Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

Батафсил
КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

🕔16:18, 17.05.2018 ✔160

Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

Батафсил
СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

🕔14:49, 19.04.2018 ✔246

Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гигантларни аямаган  Мундиаль

    Гигантларни аямаган Мундиаль

    Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

    ✔ 57    🕔 10:53, 19.07.2018
  • КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

    Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

    ✔ 160    🕔 16:18, 17.05.2018
  • СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

    ✔ 246    🕔 14:49, 19.04.2018
  • ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.

    ✔ 325    🕔 17:17, 15.03.2018
  • Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Шахмат бўйича ўн олтинчи, ушбу ўйин тарихида эса учта йўналиш (классик, рапид ва блиц)да биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланган норвегиялик 27 ёшли Магнус Карлсен мана, тўрт йилдирки, ақл муҳорабасида ўзига тенг келадиган рақиб йўқлигини исботлаб келмоқда.

    ✔ 395    🕔 17:46, 01.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар