Даромад манбаи      Бош саҳифа

Асалнинг тотли даромади

Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

Асалнинг тотли даромади

— Танишларимдан асаларининг фойдали экани, рўзғорга яхшигина даромад келтириши ҳақида эшитиб, жуда қизиқиб қолдим, — деди эр хотинига. — Ҳовлидаги мевали дарахтлар тагига қутиларини ўрнатиб, парваришлаб кўрмаймизми?

— Аммо бунга ортиқча маблағни қаердан оламиз? — деди хотини.

— Банкдан имтиёзли кредит оламиз. Ўзимча хомчўт қилиб кўрдим, кредитни бемалол қайтара оламиз.

Асаларини бежиз етти хазинанинг бири, дейишмайди. Бу фойдали ҳашаротни парваришлаш жуда баракали. Асали, заҳри, прополиси, гулчанги кўпгина хасталикларга даво. Шунингдек, асалари муми саноатда муҳим хомашё ҳисобланади. Асаларилар чанглантириши натижасида мевали дарахтларнинг ҳам ҳосили маълум даражада ошади.

Хуллас, эр-хотин маслаҳатни бир жойга қўйиб, банкдан кредит олиб, 20 қути асаларини ҳовлисига келтиришди ва парвариш қила бошлашди.

— «Карпат» зотли асалариларни парваришлашни йўлга қўйганимизга икки ойдан сал ошди, — дейди Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғида истиқомат қилувчи тадбиркор Маҳфуза ҲАЙИТМЕТОВА. — Ана шу вақт ичида улар ўзидан кўпайиб,  ҳозир 24 қути бўлди. Бир-икки кун олдин уларни тоққа — Майдонтол қишлоғига кўчирдик. Энди ўзимиз ҳам бориб, парваришлаймиз.

— Ўзингизнинг асл касбингиз нима?

— Тикувчиман. Хўжайиним электр устаси. Асаларичиликни йўлга қўйиб олсак, албатта, тикувчиликни ҳам ривожлантириш ниятим бор.

— Асалари боқиш жараёнида анча нарсани билиб олган бўлсангиз керак?

— Албатта. Жуда меҳнаткаш ва интизомли ҳашарот бўларкан. Уларни томоша қилишнинг ўзи мароқли. Ҳар бири ўз вазифаси, ишини яхши билади ва ундан оғишмайди. Ишчиси ишлайди, қўриқчиси қўриқлайди, она асалари кўпайиш жараёни марказида бўлади. Биласизми, улар тозаликни жуда яхши кўради ва шунга қатъий риоя қилади. Ҳар бир қути ичида ўзининг махсус тозаловчи арилари бўларкан. Уядаги барча чиқит, кераксиз нарсаларни йиғиб, қути ичининг бир четига уйиб қўйишади. Биз эса уларни олиб ташлаймиз. Яна бир қизиқ томони, қанот чиқариб уча бошлаган ишчи арилар бир кун олдин тинмай қути атрофида айланиб учади ва узоққа кетмайди. Эртасидан эса, қолганларига ўхшаб, ишга чиқиб кетишади. Ишчи асалари 40 кунча умр кўраркан. Она асалари эса икки йилча. Маҳсулдорлиги пасая бошлаганда ёш она асаларига алмаштирилади.

— Даромад-чи?

— Даромад олиш ҳақида гапиришга бироз эрта. Сабаби, энди асал ола бошлаймиз. Қизиқиб кўрдим, мавсум давомида 1 қутидан ойига ўртача 10-15 килограмм асал олса бўларкан. 24 қутидан 10 килограммдан олинган тақдирда ҳам 240 кило­грамм бўлади. Ҳозирча кредитни имкон қадар тезроқ ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Агар режалаштирган ишингиз келгусида чиндан ҳам даромад келтиришига ишонсангиз, кредит олишдан чўчимас экансиз.

— Асалариларнинг ҳам зараркунандалари бўлса керак?

— Бор. Қушлар, қовоғари уларни тутиб ейди. Иложи борича бунга йўл қўймасликка интиламиз. Қутисига кана тушади. Қути тозаланиб, ичи махсус препаратлар билан дорилаб турилади.

— Келгусида фаолиятингизни кенгайтирасизми?

— Албатта. Бу иш биз учун ҳозирча янгилик, асалари парваришида ҳали тажрибамиз кам. Аммо яхшилаб ўрганиб, тажриба орттириб, қутилар сонини кўпайтириш ниятимиз ҳам йўқ эмас.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

🕔17:31, 13.12.2018 ✔27

Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

Батафсил
Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

🕔17:31, 13.12.2018 ✔24

Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

Батафсил
Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔94

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 27    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

    Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

    Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

    ✔ 24    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Бир ҳовлидаги ризқ

    Бир ҳовлидаги ризқ

    Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

    ✔ 94    🕔 16:08, 29.11.2018
  • «Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

    «Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

    Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

    ✔ 69    🕔 16:08, 29.11.2018
  • Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    «Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

    ✔ 107    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар