Туризм      Бош саҳифа

Келинчак тоғи

Фориш марказига етиб олиш учун машина пойлаб турибман. Аксига олиб бирорта улов ўтмаса денг. Начора, сабр қилишга тўғри келади. Атроф бийдай дала. Турган жойимдан Айдаркўл аниқ-равшан кўриниб тураркан. Қуёш чиқадиган ёқдаги қоялар эса, қордан дўппи кийган. Ўша томонга узоқ тикилиб қолдим.

Келинчак тоғи

— Ҳа, меҳмонжон! Тоғларга узоқ тикилиб қолдингиз? — деди шу ерлик қария.

— Ўзим шунчаки. Бу ердан чиройли кўринаркан, — дедим.

 — Бу келинчак тоғи бўлади, — дея тушунтира кетди мўйсафид. — Қаранг, кўриниши худди келинчакка ўхшайди-а? Шу  сабаб шундай ном олган.

Халқ орасида Келинчак тоғи билан боғлиқ кўплаб ривоят, афсоналар юраркан. Сўзга чечан, очиқкўнгил отахондан ўша ривоятлардан бирортасини сўзлаб беришини сўрадим.

— Ривоят қилишларича, қадимда биз турган қишлоқда ақл-фаросатли, меҳнаткаш, ҳусну малоҳатда тенгсиз бир гўзал қиз яшаган экан, — дея ҳикоясини бошлади отахон. — У тиккан сўзана-ю, палаклар жуда чиройли бўлиб, тез сотилиб кетар экан. Қиз шикорга ишқибоз экан. У бир куни тоғу  тошларда ов қилиб юрганида, қишлоғини ёғий босибди. Сон жиҳатидан анча кўп бўлган ёв бир зумда қишлоқ кулини кўкка совуриб, эркакларни ўлдирибди. Қиз-жувонларни оёқости қилибди. Худди шу пайт қиз овдан қайтиб қолибди. Қайтибди-ю кўзи ёвга тушибди ва дарҳол тоққа қочибди. Душман аскарлари ҳам қиз ортидан  изма-из бораверибди. Қиз қоча туриб, ортидан келаётган душманининг анча-мунчасини камондан ўқ отиб қулатибди. Кейин қизнинг камон ўқлари тугабди. Душман эса, жуда яқинлашиб қолган. Шунда қиз Худога: ёлвориб: «Ёғий қўлида асир бўлгандан тошга айланиб қолганим яхши!» дея нола қилибди. Қизнинг оҳу ноласи ижобат бўлиб, тоққа айланибди...

Чиндан ҳам, юртимиз тоғларида жуда кўплаб сир-синоат, ғаройиботлар яширин. Уларнинг ҳар бири ҳақида афсона-ю ривоятлар эл орасида оғиздан-оғизга кўчиб юради. Отахоннинг ривояти ўзгача таассурот қолдираркан. Аммо сўзлаб бериш маҳоратига ҳам тан бермай илож йўқ...

Бу тоғ Нурота тумани, «Нурота» қоракўлчилик хўжалигида жойлашган.

 

Улуғбек АКТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

🕔17:37, 06.12.2018 ✔22

Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

Батафсил
Қўқондаги хон ўрдаси

Қўқондаги хон ўрдаси

🕔16:03, 29.11.2018 ✔40

Аксар миноралар тепасига лайлаклар ин қурган. Қизиғи, улар иссиқ ўлкаларга учиб кетмай, шу ерда қишлар экан. Бунинг сирини биласизми?

Батафсил
Етти шарифу етти пир

Етти шарифу етти пир

🕔17:26, 22.11.2018 ✔53

Бухорои шариф қадим-қадимдан азиз-авлиёлар, илмли, кароматли кишиларни вояга етказган. Дунё аҳли бу маконни Етти пирга бешик бўлган табаррук замин, дея эъзозлайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

    ✔ 22    🕔 17:37, 06.12.2018
  • Қўқондаги хон ўрдаси

    Қўқондаги хон ўрдаси

    Аксар миноралар тепасига лайлаклар ин қурган. Қизиғи, улар иссиқ ўлкаларга учиб кетмай, шу ерда қишлар экан. Бунинг сирини биласизми?

    ✔ 40    🕔 16:03, 29.11.2018
  • Етти шарифу етти пир

    Етти шарифу етти пир

    Бухорои шариф қадим-қадимдан азиз-авлиёлар, илмли, кароматли кишиларни вояга етказган. Дунё аҳли бу маконни Етти пирга бешик бўлган табаррук замин, дея эъзозлайди.

    ✔ 53    🕔 17:26, 22.11.2018
  • Ош пишгунча мумтоз ашула

    Ош пишгунча мумтоз ашула

    Пиёлани тўнтариб кўрдик, қатиқ тўкилмади. Бундай қатиқни фақат Қизилтепа туманидаги Зармитан қишлоғида кўргандим...

    ✔ 82    🕔 16:24, 08.11.2018
  • Сизга тарих пешвоз чиқади

    Сизга тарих пешвоз чиқади

    Шаҳар-қалъа ичкарисида ҳозир ҳам аҳоли истиқомат қилади.

    ✔ 97    🕔 18:45, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар