Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Китоб ўқишдан ҳузурланаман

Асли болалигимдан китобга меҳрим бўлакча. Мактабда ўқиб юрган кезларим, ёзги таътил бошланди дегунча ҳар куни маҳалламиздаги кутубхонага ошиқардим.

Китоб ўқишдан ҳузурланаман

Баъзан отам «таътилда дам олади-да, бола дегани, ҳадеб китоб варақлайвермасдан. Бошинг айланиб қолади», деб ҳазиломуз койиб қўярди. Аммо мен севимли машғулотимдан бош тортмасдим, бўш қолдим дегунча китоб билан сирлашардим.

Бешинчи синфдалигимда илк бор «Ўрик гули» номли шеър ёздим. У туманимиздаги «Машъал» газетасида чоп этилди. Ўшанда мактабимизда жуда шов-шув бўлганди. Тенгдошларим менга хавас қилган. Вақт ўтиши билан эртаклар, ҳикоялар ҳамда мақолалар ёза бошладим.

Лекин негадир насрда омадим чопмаётгандай туюларди. Айниқса, олий ўқув юртига ўқишга киргач, кўп таҳририятларга ёзганларимни олиб борсам, қўлёзмаларим қайтарилар, жиддий танқид остига олинарди. Ёшлигимга борибми ёки тажрибасизлигимдан алам қилибми, маълум вақт қоғоз-қаламга яқинлашмадим. Яна мутолаага шўнғидим. Айрим устозларимнинг «Ҳали кўп китоб ўқишинг керак», деган сўзларини қулоғимга қуйиб олиб, китоб ўқишдан тийилмадим. Аммо «Ўқиганим ижодимда бирор нарсани ўзгартирармиди…» деган умидсиз хаёлларга ҳам борардим.

Ҳаётимда бир чўғдай ўзгариш содир бўлдики, бундай умидсизликка чек қўйдим. Қўлимга Жек Лондоннинг «Мартин Иден» номли китоби тушиб қолди. Ушбу асар аввалбошданоқ кўнглимдан алоҳида жой олди. Унинг ҳар бир сатрини қунт билан ўқидим. Камчиликларимни айнан шу китоб туфайли бартараф этадигандай эдим. Аслида шундай ҳам бўлди. Асар менга тушкунликка тушмасдан ўз устимда кўп ишлашни, ижодкор фақат китоб ўқишни эмас, ёзишни ҳам машқ қилиши лозимлигини, ҳаёт йўлларида дуч келувчи қийинчиликларни сабр билан енгишни ўргатди. Йил сайин қаламим чархланганини ўзим ҳам, устозларим ҳам сезишди. Нафақат мақола ёки ҳикоялар ёзиш, балки чет тилини билганим учун таржимага ҳам қўл урдим.

Бора-бора таржима қилиш, қоғоз қоралаб нимадир ёзиш ҳаётимнинг мазмунига айланди. Айбга буюр­манг-у, бир инжиқ феълим бор: фақат ўзимга ёққан мавзулардагина қаламни қийноққа солиб, уни қоғозга емиш қиламан, маъқул кўрган бадиий асарни ўз тилимизга ўгираман.

Эски одатимни эса ташлаганим йўқ. Ҳамон китоб ўқишдан ҳузурланаман. Рўйхатимда ўқимоқчи бўлган асарларим мўл.

«Мартин Иден»дан ташқари, қалбимга, шууримга сеҳрли таъсир кўрсатган яна бир ажойиб китоб мавжуд. Бу шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласидир. Ўсмирлик ва ёшлик умрнинг энг бетакрор палласи, дейишади. Айнан шу паллада билиб-билмай хатоликларга йўл қўйиш ҳеч гапмас. «Ҳадис ва ҳаёт» китоби мени бир қанча кўнгилсизликлардан ҳимоя қилган. Ўзлигимни топиш, ҳалол яшашга ва атрофдагиларни, айниқса, ота-онамни тоабад ҳурмат қилиб, ардоқлашни мияга сингдирган. Ўсмирликни мен бошқачароқ атайман — «ўзбошимчалик». Ҳамма қатори мен ҳам бу даврда ўз билганимдан қолмайдиган, ўжар, ҳуда-беҳуда, ота-онамнинг гапига кирмай, баъзан уларнинг дилини оғритиб қўярдим. Бу китоб эса феълимдаги нуқсонлардан воз кечишга ундади. Қолаверса, унда динимиз ҳақида, борлиқни севиш ва ардоқлаш ҳақида гўзал ҳадислар мужассам. Ҳозир уни қанча ўқимайин, ҳар сафар янги-янги таассурот оламан.

Энг катта орзуим — ўзбек адабиётидаги сара намуналарни инглиз тилига ўгириб, адабиётимизни жаҳонга янада танитиш. Ҳа, орзуларим осмон қадар. Унга эришишнинг ўзи бўлмайди. Астойдил ҳаракат қилсам, кўп ўқиб, ўз устимда тинимсиз ишласам, уларга албатта, эришишимга кўзим етади. Ҳали бу орзуим сари бирор қадам ташламадим-у, бироқ тараддуддаман. Яхши ниятларимни амалга ошириш учун чин дилдан бел боғлайман.

 

Зилола ЖАЛОЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Арча нега минг йил яшайди?

Арча нега минг йил яшайди?

🕔11:29, 09.08.2018 ✔21

Сотқинбой — ота-она орзулаган исмми?

Батафсил
Яшашга ундовчи ишора

Яшашга ундовчи ишора

🕔11:29, 09.08.2018 ✔38

Бор-йўғи юз бетлик асардаги улкан ҳақиқат.

Батафсил
Ялтираган ҳар нарса олтин эмас!

Ялтираган ҳар нарса олтин эмас!

🕔11:44, 26.07.2018 ✔47

Қачонгача онгимизни ўзгалар бошқаради?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар