Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ялтираган ҳар нарса олтин эмас!

Қачонгача онгимизни ўзгалар бошқаради?!

Ялтираган ҳар нарса олтин эмас!

Интернет сайтларида бир ­эълонга кўзим тушди. Эмишки, яқинда хорижлик бир машҳур ҳуқуқшунос «Бизнес ҳуқуқи» мавзусида уч ҳафталик тренинг ўтказаркан. Нархи ҳам «ҳам­ёнбоп»: «атиги 500 минг сўм тўланг ва курс тингловчисига айланинг!» Рекламада айтилишича, тренингни тугатгач, ўз бизнесингизни очиб, осонгина бойиб кетар экансиз!

Энди асосий гапга ўтсам. Яқинда пойтахт бозорларидан бирининг атрофида «саф тортиб турган» ёйма китоб расталарига бордим. Ўғлимга дафтар-қалам, ўзимга эса ўқишга арзирли бир-иккита китоб олмоқчи эдим.

Бирламчи вазифа-ку, тезда ҳал этилди. Аммо яхши китоб танлаш борасида анчагина бош қотиришга тўғри келди. 12 томлик энциклопедияни айтмаганда, расталар, асосан, ғарблик психологлар, бизнесменлар, маркетологлар яна аллақандай «...логлар»нинг — «Бой бўлиш сирлари», «Пул топишнинг йўллари», «Тушкунликдан халос бўлинг», «Болаларни тўғри парвариш қилиш усуллари» каби жозибадор номлардаги қўлланмалари билан тўлдирилган.

 Сотувчи опадан: «Хамса» борми?» деб сўрасам, «Йўқ, ҳозир Ҳамзанинг асарлари сотилмаяпти», дейди. «Румий-чи?» десам, «Унақа ёзувчини танимайман», дейди. Кейин қўшиб қўйди: «Уларни нима қиласан, болам, ҳозир ҳамма мана буларни олиб ўқияпти (юқоридаги китобларга ишора қилиб). Эртага бойиб кетсанг, эслаб юрасан...»

Сизларни билмадим-у, аммо мен шу пайтгача бирорта ўзбек, масалан, Наполеон Хиллнинг «Ўйла ва бой бўл» асарини ўқиб, миллиардерга айланиб кетгани ёки Карнеги таълимоти таъсирида эс-ҳушини йиғиб олгани ҳақида эшитмаган эканман. Аксинча, ўша китобларнинг миллион-миллион нусхада чоп этилиб, муаллифларига жуда катта шуҳрат олиб келгани қулоғимга чалинган.

Ҳозир билсам, фақат бойлик келтирган экан, бахт эмас. Масалан, оилавий қадриятлар тўғрисида «Никоҳни қандай асраб қолиш мумкин?» номли китоб ёзган америкалик Дерек Медина 2013 йилда ўз турмуш ўртоғининг пешонасидан «дарча очиб», сўнг мурда фотосини ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

«Дўстларни жалб қилиш ва одамларга таъсир ўтказиш» сарлавҳали психологик «шедевр» битган Карнеги эса ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини аянчли ёлғизликда ўтказган. Сўнаётган умрининг охирги лаҳзаларида бошида йиғлайдигани бўлмаган.

Шунингдек, Жанубий кореялик ёзувчи аёл «Қандай бахтли бўлиш мумкин?» асари муаллифи Чхве Юн Хи 63 ёшида тушкунликдан бўйнига сиртмоқ тортган. Орадан бир кун ўтиб, унинг турмуш ўртоғи ҳам ўз жонига қасд қилган.

Бенжамин Спок, яъни «Гўдак ва уни тўғри парваришлаш» бестселлери муаллифини ўз фарзандлари Қариялар уйига равона қилишган. Машҳур итальян шифокори, педагог ва файласуф Мария Монтессори эса аксинча, жондай ёлғиз ўғлини Болалар уйига топширган. Айтишича, унинг бу заминдаги бурчи — бошқа, бегона болалар йўлини «ёритиш» бўлган эмиш!

Умуман, бунақа мисоллар қалашиб ётибди. Мени ҳайратга солаётгани, тўғрироғи, ранжитаётгани — бизнинг онгимизни ҳали ҳам бошқалар, аслида руҳий қусури бор «руҳшунослар», «тарбиячилар», «педагоглар», «ҳуқуқшунослар» бошқараётганида. Айнан биз бошқаларни «ўз йўриғимизга юрдиришимиз» керак бўлган соҳаларда, бизга «ақл» бўлаётганларида!

Тўғри, бунақа китоблар, семинар-тренинглар керакдир, фақат бизга эмас. Бизнинг менталитет, дунёқараш, фикрлашимиз бошқача! Кимдир бизга нимадир ўргатмоқчи бўлса, шуларни ҳисобга олиши, бизнинг қарашларимиздан келиб чиқиб мулоҳаза юритиши шарт.

Акс ҳолда, эртага бир ўзбек чиқиб: «Боламни «Болалар уйига» топширдим, менинг вазифам бошқа ўқувчилар билан ишлаш», — деб турса ҳам ажабланмайдиган бўлиб қоламиз... Худо кўрсатмасин!

 

Фирдавс НОРУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Китоб ўқимаган она

Китоб ўқимаган она

🕔11:41, 20.09.2018 ✔17

Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

Батафсил
Стимул нима, мукофот ёки жазо?

Стимул нима, мукофот ёки жазо?

🕔11:20, 13.09.2018 ✔27

Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

Батафсил
Тарих қайта тилга кирди

Тарих қайта тилга кирди

🕔11:19, 13.09.2018 ✔30

Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 17    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 27    🕔 11:20, 13.09.2018
  • Тарих қайта тилга кирди

    Тарих қайта тилга кирди

    Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

    ✔ 30    🕔 11:19, 13.09.2018
  • Уфққа ботган тақдирлар

    Уфққа ботган тақдирлар

    Уфқни ҳеч кузатганмисиз? Унинг рангин туси ортида алам, қайғу, бардош, мардлик, садоқат, ғирромлик, қўрқоқлик, айрилиқ, висол ва ҳижрон яширин...

    ✔ 61    🕔 10:56, 24.08.2018
  • Асардан олган ибрат

    Асардан олган ибрат

    Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирор асарни мутолаа қилган ўқувчи, шу асар ҳақида  ўттиз фоиз маълумотга эга бўлар экан. Уни мустаҳкам тушуниши учун  эса, асарни таҳлил қилиш ва уни ўқиган инсон билан фикрлашиш катта аҳамиятга эга. Шунда асар ҳақида жуда кўп маълумот ёдда қолар экан. 

    ✔ 48    🕔 10:55, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар