Ёшлар      Бош саҳифа

Тез унутяпсизми, стрессдан халос бўлинг

Ўқиш жараёнида кўпинча асабийлашаман. Айниқса, имтиҳон олдидан стрессга тушиб қоламан. Ўқиган нарсам умуман хотирамда сақланиб қолмайди, ҳатто, нимани ўқиётганимни ҳам баъзан тушунмай қоламан. Бунинг сабаби нимада?

Дилдора Умирова,

Талаба

Тез унутяпсизми, стрессдан халос бўлинг

Стресс бу — инсон фаолияти жараёнида пайдо бўладиган психик зўриқиш. Имтиҳон арафасида ўсмирлар ўртасида стресс кўп кузатилади. Бу — имтиҳонга тайёргарлик давридаги узоқ вақт ихтиёрий ёки мажбурий ўқиш, чала дам олиш ва уйқу тартибининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Бундай ҳолатда инсоннинг имтиҳонга бўлган реакциясини ўзгартириш мумкин. Гарчи стрессни умуман четлаб ўтиб бўлмаса-да, унинг таъсирини камайтириш имкони бор. Бунинг учун маълум бир усуллардан фойдаланиш ва ўзига бўлган ишончни ошириш керак.

 Агар ўз билимингизга ишонмасангиз, устозингиздан қандай самарали усуллар орқали имтиҳонга тайёргарлик кўриш мумкинлиги  ҳақида маслаҳат сўранг.

 Имтиҳонга тайёрланиш жараёнида танаффус қилиб туришга одатланинг. Кучли босим остида ўқиш мияни чарчатади, натижада эслаш қобилияти пасаяди.

 Кунни тўғри режалаштиринг. Уйқу ва дам олиш учун етарлича вақт ажратинг.

 Жисмоний машқлар бажаришга одатланинг. Сайр қилиб, спорт билан шуғулланинг, ўзингизга маъқул келган жисмоний харакатларни тез-тез бажариб туринг;

 Позитив кайфиятда бўлинг. Хаёлингизни бошқаришга ҳаракат қилинг ва энг муҳими, ҳали содир бўлмаган, бироқ сизнинг хаёлингизда бўлиши мумкин салбий ҳолатлар ҳақида ўйламанг. 

Стресснинг олдини олиш мақсадида салбий фикрлардан халос бўлиш лозим. «Қандай қилиб? Мен бундай ҳолларда ўзимни бошқара олмайман-ку?»  деган савол туғилиши табиий. Ечими бор! Уни енгишда айрим психологик машқларни бажариш фойда беради.

1-машқ

«Юрагим шув этди», деган иборани эслайсизми? Агар шундай ҳолатни ўзингизда сезсангиз, ушбу машқни бажаринг. Оёғи­нгизни товонлар билан полга кучсиз зарб билан туширинг. Сўнгра товондан оёқ учига, оёқ учидан товонга қараб оёқларингизни ҳаракатлантиринг.

2-машқ

Ҳаяжон ва зўриқиш вақтида тинч ҳолатда қандай нафас олишингизни эсланг. Нафас олиш орқали шу ҳолатга киришга ҳаракат қилинг. Чуқур нафас олинг, лабларни найча шаклига келтиринг. Бироз ҳавони ушлаб туриб, секин нафас чиқаринг. 

3-машқ

Стресс ҳолатида танангизга қулоқ солинг. Айнан қайси қисмида зўриқиш бор? Одатда, стресс пайти кимдир тишини тишига қаттиқ сиқади, кимнингдир бўйин қисми ва елкалари қотиб қолади, бошқа биров жаҳл билан муштини қисади.

Танангизнинг бирор қисмида шундай зўриқиш борлигига диққатингизни қаратинг ва ўша жойда шу зўриқишни хаёлан кучайтиринг. Худди пружинани босгандек босимни охиригача кучайтириб туриб, кейин қўйиб юборинг. Шу орқали бутун тананингиз текисланиб тикланаётганини ҳис қиласиз.

Ёдда сақланг, ҳар қандай муаммо ёки омадсизлик — тажриба. Уни борича қабул қилиб, тегишли хулосалар чиқара олишни ўрганиш ва яна янги мақсадлар сари одимлаш лозим. 

 

 Шаҳноза ҚУРБОНОВА,

Ёшлар ишонч маркази раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги психотерапевт-маслаҳатчиси




Ўхшаш мақолалар

Ниҳоят, адолат қарор топди

Ниҳоят, адолат қарор топди

🕔17:45, 11.10.2018 ✔25

Телефон ва «шпаргалка»дан фойдаланмай, тўртинчи йили талаба бўлдим.

Батафсил
Аскар суд залидан  озод этилди

Аскар суд залидан озод этилди

🕔17:44, 11.10.2018 ✔22

Беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо бекор қилинди.

Батафсил
«Ким бўлмоқчилигимни дадам билади...»

«Ким бўлмоқчилигимни дадам билади...»

🕔17:44, 11.10.2018 ✔24

Касбни аслида ким танлаши керак: ота-онами ёки фарзанд? Бу қанчалик муҳим?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ниҳоят, адолат қарор топди

    Ниҳоят, адолат қарор топди

    Телефон ва «шпаргалка»дан фойдаланмай, тўртинчи йили талаба бўлдим.

    ✔ 25    🕔 17:45, 11.10.2018
  • Аскар суд залидан  озод этилди

    Аскар суд залидан озод этилди

    Беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо бекор қилинди.

    ✔ 22    🕔 17:44, 11.10.2018
  • «Ким бўлмоқчилигимни дадам билади...»

    «Ким бўлмоқчилигимни дадам билади...»

    Касбни аслида ким танлаши керак: ота-онами ёки фарзанд? Бу қанчалик муҳим?

    ✔ 24    🕔 17:44, 11.10.2018
  • Жилғалар дарёга қўшилди...

    Жилғалар дарёга қўшилди...

    Ёшларни муаммолар гирдобидан олиб чиқадиган тадбир.

    ✔ 66    🕔 09:58, 27.09.2018
  • Академияда неча  киши ўқийди?

    Академияда неча киши ўқийди?

    2018-2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига грант асосида ўқишга фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, давлат муассасалари ҳамда ташкилотлари ходимлари қабул қилинди. Бу ҳақда Академиянинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Худойқул Азизов маълум қилди.

    ✔ 58    🕔 09:57, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар