Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Замонавий табрик

Кечки сайр баҳонасида пойтахтимизнинг гўзал гўшаларидан бири — «Шаҳидлар майдони»га бордик.  Болалар сув бўйида югуриб ўйнаб юришибди.

Замонавий табрик

Бир пайт сув ёқалаб кўприк тагидан ўтаётган эдик, кимдир «ув-в-в, табриклаймиз», деб бақирганча юқоридан бир талай атиргул япроқларини улоқтирса денг. Бир ярим ёшли ўғлим қўрққанидан йиғлаб юборди. Қарасак, икки қиз ва тўрт йигит пастда қадаҳ уриштиришмоқда. Тепадан эса япроқ «ёмғири» ёғмоқда. Билишимча, ораларидаги бир қизнинг туғилган кунини нишонлашмоқда. Бир онда тепадаги икки йигит ҳам атиргулларни отиб бўлгач, пастга тушишди.  Кўприк ости ўтиш йўлаги япроқ билан қопланди. Ёшлар кейин роса шу гуллар устида «селфи»га тушишди. Кейин майсазор устига ўтиб «байрам»ни давом эттиришди. Ҳамма жой тўзғиганча қолди. Бир четда бўшаган шиша... Шунда ҳудуднинг тозалигига маъсул икки аёлнинг суҳбати қулоғимга чалинди: «Ҳеч бу тарбиясизлардан қутулмас эканмиз-да, яна ҳамма жойни расво қилишди, ҳар куни шу аҳвол». 

Ҳақли бир савол туғилади: бу ер туғилган кун нишонлайдиган кафе ёки ресторанми? Ёки маданий ҳордиқ чиқарадиган сайилгоҳми? Наҳотки, бу ёшларни тартибга чақирадиган бирор масъул топилмаса? Аслида бундай гул баргларини сочиб табриклаш қаердан кириб келди? Ижтимоий тармоқларда машҳур хонандалару актрисалар уларни ким қандай табриклаб, қанча гул сочганигача реклама қилишади одатда. Ёшлар эса ўшалардан андоза олиб бўлишди. Кимдир севган қизининг уйи ёнига шамдан юрак ясаган, кимдир гулдан «иморат» қурган, яна кимдир пойандоз тўшаб, ўртасига узук қўйган. Хўш, бу ишларни ким тарғиб қилмоқда? Албатта, бунда ота-оналарнинг ҳам айби бор. Қайси ориятли ота ёки она ўғил-қизига ёки опа-синглисига маҳаллада шундай «романтика» уюштиришини қўллаб-қувватлаяпти? Бир сўз билан айтганда, бир томонда исрофгарчиликларни камайтиришга уринсак, бошқа томондан янги «анъаналар» келиб қўшилмоқда. Ҳар биримиз ён-атрофга синчков бўлиб, миллийлигимизга ана шундай номаъқулчиликларнинг олдини олишга ҳисса қўшмасак, ўша ёшларга икки оғиз насиҳат қилмасак, бу урчиб бораверади. Эртага ёшлар кўнгли яна бошқа «табрик»лару «изҳорлар»ни тусаб қолмасин тағин?

 

Умидахон ТИЛАВБЕКОВА




Ўхшаш мақолалар

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

🕔16:18, 29.11.2018 ✔55

Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

Батафсил
Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

Йил олимлари маълум, улар кимлар?

🕔16:17, 29.11.2018 ✔40

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

Батафсил
Вақт кимлигингизни фош этади

Вақт кимлигингизни фош этади

🕔19:02, 22.11.2018 ✔73

Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

    ✔ 55    🕔 16:18, 29.11.2018
  • Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

    Йил олимлари маълум, улар кимлар?

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

    ✔ 40    🕔 16:17, 29.11.2018
  • Вақт кимлигингизни фош этади

    Вақт кимлигингизни фош этади

    Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

    ✔ 73    🕔 19:02, 22.11.2018
  • Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Бугун оилаларда эркакларнинг ўрни камайиб кетаётгандай назаримда. Аёлларнинг ҳуда-беҳуда дийдиёлари ортиқча исрофгарчилик, сарф-харажатларга сабаб бўлаётганини эркак жимгина кузатиб туриши мумкинми?

    ✔ 54    🕔 19:01, 22.11.2018
  • Бу офатдан қачон қутуламиз?

    Бу офатдан қачон қутуламиз?

    «Мен бу қурғурни аллақачон ташлаб юборар эдим-ку, одамгарчиликдан чиқиб қоламан-да...»

    ✔ 73    🕔 13:33, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар