Саломатлик      Бош саҳифа

Ўсмирлик даври касалликлари

Қизларнинг суягини емиради, ошқозонини яллиғлайди...

Ўсмирлик даври касалликлари

Иккинчи қизим 13 ёшга кирди. У айни ўсмир ёшида ўйнаб-кулиб, яхши овқатланиш ўрнига, инжиқ ва иштаҳасиз бўлиб қолди. Жуда кам овқатни ҳам мажбурлаб едираман. Нима сабабдан бундай бўлаётганига ҳайронман. Катта қизимда ҳам шунақа ҳолат кузатилган. Шунинг таъсиридами, ҳозир унинг ҳомиладорлиги оғир кечяпти. Ўсмир қизлардаги бундай ҳолат табиий жараёнми ёки бу бирон касаллик аломатими?

Камола АШУРОВА,

Поп тумани

— Шуни унутмангки, ҳеч қандай нохуш вазият ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, — дейди олий тоифали шифокор, гинеколог Шоҳида РЎЗИМЕТОВА. — Бу, албатта, организмда бирон касаллик пайдо бўлаётгани ёки гормонларда ўзгариш юз бераётганидан даракдир. Кўпчилик ота-оналар ўсмир қизлардаги ҳар қандай жисмоний ва руҳий ўзгаришни «ўтиш даврининг табиий белгилари» деб, фарзандларининг саломатлигига жиддий эътибор қаратишмайди. Вақтида касалликларнинг олди олинмаслиги, тананинг жисмоний ҳолати тикланмаслиги оқибатида бўлажак оналарнинг саломатлигига путур етади.

Ўсмир қизларда энг кўп кузатиладиган касалликлар буқоқ ва камқонликдир. Бу иккиси кўп ҳолларда бирга ривожланади. Бунга асосий сабаб ўсмир қизларда 65-70 фоиз ҳолларда ошқозон кислотаси нисбатан камаяди. Қиз бола ёғли овқатларни егиси келмайди. Тез ўсаётган танада эса турли дармондориларга, айниқса, оқсилга талаб юқори бўлади.

Буқоқ ва камқонликнинг пайдо бўлишига яна баъзи ҳолатлар сабаб бўлади. Масалан, ҳайз пайтида кетадиган қонга ҳам ўсмир қиз танаси ҳали мослашмаган бўлади. Буқоқ бези эса танада пайдо бўлаётган аёллик гормонлари билан мослашуви қийин кечади. Оқибатда, қизнинг қони камайиб, буқоқ бези катталашади.

Буқоқ бези касаллиги сабабли қиз болада асабийлик, бош оғриғи, дармонсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, юрак уришининг тезлашиши, кўз косасининг катталашиши, тез йиғлашга мойиллик каби ҳолатлар кузатилади. Касаллик туфайли танада модда алмашинуви бузилиб, хотира ва фикрлашда ҳам сустлик юзага келишига, ўқиш ва иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса кайфиятни туширади, иштаҳани баттар ёмонлаштиради. Ўз вақтида овқатланмаслик камқонликни янада кучайтиради.

Камқонлик қондаги гемо­глобин миқдорининг камайиши, қон босимининг тушиб кетиши, дармонсизлик, тез чарчаб қолиш, тер босиш белгилари билан кечади.

Олдини олиш   

Касалликларнинг олдини олиш учун рўзғорда йодланган туз ишлатиш зарур. Шифокор тавсиясига кўра, йод моддасини етказиб берувчи дориларни мунтазам ичиб юриш мумкин. Хурмо, помидор ва ёнғоқ ғўрасидан тайёрланган махсус дамламалар ҳам ёрдам беради. Камқонликнинг олдини олиш учун сабзи, олма, беҳи, қора майизни тез-тез истеъмол қилиш керак. Кўкат ва полиз экинлари, жигар ва бошқа гўшт маҳсулотлари ҳам қонни кўпайтиради.

Афсуски, юртимиз қатор  ҳудудларида буқоқ касаллиги кўпайиши учун шароит бор. Бу тупроқда йоднинг етишмаслиги билан изоҳланади. Шунинг учун ҳам ўз вақтида тўғри овқатланиш, вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб туриш керак.

Қиз бола танасидаги дард дарров бўй кўрсатмаслиги мумкин, бироқ даволанмаган дард ҳомиладорликда жиддий асоратга олиб келиши аниқ. Ҳомиладор аёлларда буқоқнинг токсик тури хавфлидир. Бунда аёл асабий, бўлар-бўлмасга сиқиладиган бўлиб қолади. Кўз соққаси кенгаяди, юраги тез уради. Бош мия ва қон-томир тизимида модда алмашинуви бузилади. Камқонликдан ҳомилага кислород ва озиқ моддалар етиб бормайди. Аёл кучсизланиб, мадори қурийди. На онага, на болага қувват етмаслиги ҳомила тушиши, ҳомила йўлдошининг эрта кўчиши, бола миясининг носоғлом ривожланиши каби хавфли асоратларга олиб боради.

Замон хасталиклари

Афсуски, бугун ёшларимиз ҳатто катталар ҳам газли ичимликлар, яримтайёр овқатларга ружу қўйишмоқда. Газли ичимликлар қизларнинг суяк тизимини емирса, «фаст-фуд»лар танада гормонлар фаолиятининг бузилиши, ортиқча вазн, ошқозоности безининг яллиғланишига олиб келяпти.

Шунингдек, қизларнинг тор ва юпқа кийиниши сабаб буйрак ва қинда, бачадон йўлида шамоллашлар билан оғриқлар  пайдо бўлади.

Яна бир ҳолат эса сунъий матодан тикилган ички кийимлар кийиш оқибатида аллергик ва бошқа тери касалликларининг ривожланишидир. Ички кийимларнинг табиий матодан тикилиши ўта муҳимлигини унутмаслик лозим.

Қизларимизнинг саломатлигига эътиборимиз унинг оналикка тайёрлаш учун муҳим қадам бўлишни унутмаслик зарур. Носоғлом қиз эртага ўзининг ҳам, фарзандининг ҳам ҳаётини хатарда қолдиради. Ота-оналар қизларининг овқатланиши, кийинишига жиддий эътиборда бўлишлари шарт. Ҳар хил андишаларга бормай, қизларини тез-тез шифокор, айниқса, гинеколог кўригидан ўтказиб туришлари зарур.  

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

🕔17:41, 06.12.2018 ✔36

Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

Батафсил
Линзалар кўз учун хавфлими?

Линзалар кўз учун хавфлими?

🕔16:06, 29.11.2018 ✔57

Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган контакт линзалардан фойдаланишнинг нозик жиҳатлари.

Батафсил
Парҳез — натижа эмас

Парҳез — натижа эмас

🕔16:06, 29.11.2018 ✔73

Кўпчилик аёллар озишнинг энг самарали йўлипарҳезни танлашади. Парҳез натижа бериб озишади-ю, аммо удан кейинги қоидаларга амал қилмай яна тез кунда вазн тўплашни бошлашади. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

    ✔ 36    🕔 17:41, 06.12.2018
  • Линзалар кўз учун хавфлими?

    Линзалар кўз учун хавфлими?

    Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган контакт линзалардан фойдаланишнинг нозик жиҳатлари.

    ✔ 57    🕔 16:06, 29.11.2018
  • Парҳез — натижа эмас

    Парҳез — натижа эмас

    Кўпчилик аёллар озишнинг энг самарали йўлипарҳезни танлашади. Парҳез натижа бериб озишади-ю, аммо удан кейинги қоидаларга амал қилмай яна тез кунда вазн тўплашни бошлашади. ​​​​​​​

    ✔ 73    🕔 16:06, 29.11.2018
  • Ботулизм — ҳаёт учун қанчалик хавфли?

    Ботулизм — ҳаёт учун қанчалик хавфли?

    Қишда одамлар консерва маҳсулотларини истеъмол қилишни хуш кўради. Аммо унинг хавфли томони ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Борди-ю уй шароитида тайёрланган консервалар сифати кафолатланмаган бўлса, бу овқатдан заҳарланиш, яъни ботулизм касаллигига олиб келиши мумкин.

    ✔ 67    🕔 17:30, 22.11.2018
  • «Олтинранг қуёш» фойдаси

    «Олтинранг қуёш» фойдаси

    Турли мамлакатларда хурмони турлича ном билан аташади. Хусусан, «хитой шафтолиси», «ёввойи хурмо», «олтинранг қуёш» шулар жумласидандир. Ҳозирда ушбу меванинг беш юздан ортиқ нави аниқланган бўлиб, аксарияти тропик ўлкаларда ўсади.

    ✔ 72    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар