Даромад манбаи      Бош саҳифа

Битта эчкидан 5 литр сут?

Йилқичилик билан шуғулланиб келаётган «Бухоро Темур отлари» масъулияти чекланган жамияти янги йўналиш — эчкичилик тармоғида ҳам яхши натижаларга эришмоқда.

Битта эчкидан 5 литр сут?

Ўтган йили ёзда Польшадан 400 бош альп ва заанин зотли эчкилар келтирилди. Бунда тадбиркорга банк томонидан ажратилган                         1 миллиард сўм миқдоридаги кредит қўл келди.

—  Эчки сути таркибида оқсил мўллиги, ёғлилик даражаси юқорилиги билан аҳамиятлидир, —  дейди «Бухоро Темур отлари» МЧЖ раҳбари Акмал ҒУЛОМОВ. —  Хориждан келтирилган зотли эчкилар ўзимиздаги жайдари турдошларига нисбатан маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Дастлаб, жониворлар бизнинг иқлимга мослаша олмайди, дегувчилар ҳам бўлди. Соҳа мутахассислари ва польшалик ҳамкорлар билан маслаҳатлашиб, эчкиларни маҳаллий иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда парвариш қилдик. Меҳнат бесамар кетмади — эчкилар шароитга мослашди. Натижа шубҳаларга ўрин қолдирмайдиган даражада яхши бўлди.

Жорий йил баҳорда 200 бош улоқ олинди. Бу эчкиларнинг маҳаллий иқлимга мослашуви тажрибадан ўтган дастлабки йил учун яхши кўрсаткич. Улоқчалар яхши ўсмоқда. Ҳозирда ҳар бир эчкидан кунига 2,5 литрдан ортиқ сут соғиб олинмоқда.

Шифобахшлик хусусиятига эга эчки сутининг бозори чаққон. Маҳсулотнинг асосий қисми аҳолига сотилмоқда. Бир қисми қайта ишланиб, қатиқ, қаймоқ тайёрланяпти.

Эчкиларнинг иқлимга тўла мослашадиган навбатдаги авлодида маҳсулдорлик янада юқори бўлади. Мутахассислар фикрича, кейинчалик ҳар бир бош эчкидан кунига ўртача 5 литрдан сут олиш мумкин экан.

Ишбилармон айни пайтда сутни қайта ишлаш замонавий технологияси билан жиҳозланган цех ташкил этиш ва тайёрланадиган сариёғ, қатиқ, пишлоқ, бринза каби маҳсулотларни ички бозорга, кейинчалик эса, экспортга чиқариш режаси устида ишламоқда. Ҳозир корхонада 10 киши меҳнат қилмоқда. Ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга ошиши ва туёқ сони кўпайиши жараёнида яна 15 янги иш ўрни яратилади.

Маълумот

Зотли эчкилар, асосан, сути учун боқилса-да, яхши парваришланса, ҳар бири ўртача 70 килограммгача тош босиши мумкин.

Албатта, маҳсулдорлик бевосита озуқа базасига ҳам боғлиқ. Бу борада тадбиркорда муаммо йўқ. Туман ҳокимлиги корхонага 30 гектар унумдор ер ажратган. Бу ерда беда ва тариқ етиштирилмоқда.

Эркин ЁДГОРОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Етти хазинанинг биридан минг фойда

Етти хазинанинг биридан минг фойда

🕔11:34, 09.08.2018 ✔47

Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

Батафсил
Янгиободда Италия гилоси

Янгиободда Италия гилоси

🕔11:33, 09.08.2018 ✔28

Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?

Батафсил
Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

🕔12:04, 02.08.2018 ✔79

Харажат бемалол ўзини оқлайди. Фойданинг кўп ёки кам бўлиши ўзингизга боғлиқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

    ✔ 47    🕔 11:34, 09.08.2018
  • Янгиободда Италия гилоси

    Янгиободда Италия гилоси

    Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?

    ✔ 28    🕔 11:33, 09.08.2018
  • Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

    Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

    Харажат бемалол ўзини оқлайди. Фойданинг кўп ёки кам бўлиши ўзингизга боғлиқ.

    ✔ 79    🕔 12:04, 02.08.2018
  • Битта эчкидан 5 литр сут?

    Битта эчкидан 5 литр сут?

    Йилқичилик билан шуғулланиб келаётган «Бухоро Темур отлари» масъулияти чекланган жамияти янги йўналиш — эчкичилик тармоғида ҳам яхши натижаларга эришмоқда.

    ✔ 74    🕔 12:03, 02.08.2018
  • Бир йилликни бир мавсумда топади

    Бир йилликни бир мавсумда топади

    Сузоқовул маҳалласида истиқомат қилувчи Исломжон Юнусалиевнинг бошқаларга ўхшамайдиган жиҳати  бор: ишнинг кўзини билади.

    ✔ 88    🕔 11:47, 26.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар