Даромад манбаи      Бош саҳифа

Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

Харажат бемалол ўзини оқлайди. Фойданинг кўп ёки кам бўлиши ўзингизга боғлиқ.

Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

Кейинги пайтларда юртдошларимиз орасида аҳолига парҳезбоп гўшт етказиб бериш мақсадида бройлер жўжа боқиш оммалашмоқда. Одатда, улар саноат миқёсида боқилади, инкубаторларда тухумидан жўжалар очирилади. Бунинг учун турли махсус қурилма комплектлари ҳам мавжуд. Аммо бройлер жўжаларни ўз томорқа-ҳовлисида боқиб, даромад олаётган юртдошларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади.

— Яқинда «O‘zsanoat­qurilish­bank»дан имтиёзли кредит олиб, бройлер жўжа боқишни йўлга қўйдик, — дейди Қибрай туманида яшовчи оилавий тадбиркор Сарвар НАЖМЕТДИНОВ. — Бройлер жўжа боқиш оддий товуқ парваришидан бирмунча фарқ қилади. Тухумдан чиққанига 1 сутка бўлган 1500 бош «Росс-308 Беларусь» зотли жўжаларни харид қилиб, бир ой боқдим ва шу вақт ичида уларнинг вазни 1,5-2 килограммга етди. Хуллас, биринчи партияни сотиб бўлдим. Ҳозирда иккинчи партиясининг парваришига киришганмиз.

— Биринчи партиядан даромад қандай бўлди?

— Ишни бошлаганимизга кўп бўлгани йўқ. Даромад борасида гапиришга бироз эрта. Озроқ даромад бўлди, албатта. Аммо меҳнатимиз қилинган харажатни бемалол оқлаяпти. Насиб қилса, бу ёғига даромад олишга умид қиляпмиз.

— Қанча муддат боқилади?

— Одатда, кўп боқилмайди. Кўпи билан 30 ёки 45 кун. Шахсан биз бир ой давомида боқамиз. Бунда битта бройлерга 2-3 килограмм ем кетади. Агар 45 кун боқилса, бу орада улар 3-3,5 килограмм вазн олиб, битта бройлерга 5 килограмм ем кетади.

— Бройлер жўжа боқишнинг ўзига хос нозик жиҳатлари бўлса керак?

— Нозик жиҳатига келсак, жўжалар келтирилгандан кейин дастлабки 10 куни тадбиркордан сал ҳушёрликни талаб этади. Гап шундаки, бройлер жўжалар жуда уйқучи бўлади. Улар кўп ухласа, семирмайди ва қилинган сарф ўзини оқламаслиги мумкин. Шу боис биринчи ўн кун давомида уларни ҳар 20-30 дақиқада қўзғатиб-қўзғатиб туриш керак. Шунда уларнинг иштаҳаси очилиб, озуқа ейди ва вазн олиб катталаша бошлайди. Катак ичи эса доим ёруғ ва тоза бўлиши керак.

— Уларга турли дори ва витаминлар ҳам бериладими?

— Ҳа, 3, 7, 11, 17 кунлигида бериладиган махсус витамин ва дорилари мавжуд.

— Жўжаларни қаерда боқасиз?

— 16 сотихли томорқа-ҳовлида улар учун 22 х 6 метр қилиб махсус катак қурганмиз.

— Боқиш тартиби қандай? Ҳар ойда янги партия жўжаларми?

— Шундай деса ҳам бўлади. Аммо ҳар бир партия бройлерлари  парваришини бошлашдан олдин катакни яхшилаб тозалаб, дезинфекция қилиб, 3-4 кун шамоллатиб олиш талаб этилади. Жўжалар остига ёғоч қириндиси солинади.

— Томорқада ҳам ул-бул етиштирсангиз керак?

— Картошка, помидор, бақлажон, булғор қалампири экканмиз. Мевали дарахтларимиз бор. Хуллас, томорқадан олинган сабзавотлар ўзимизнинг эҳтиёжимизни тўла қоплайди. Ўзимиз эккан картошка ҳосили билан ҳар йили қишдан чиқиб оламиз.

— Даромади-чи?

— Йилига 45-50 миллион сўм даромад олиш мумкин. Шунингдек, даромад бозордаги нарх-навога ҳам боғлиқ. Масалан, биринчи партияда ҳар бир жўжани 3900 сўмдан сотиб олган бўлсам, иккинчи партияси 2800 сўмдан тушди. Сабаби, кунлар исиб кетгач, унча кўп яшамайдиган бройлерларни боқиш анча қийинлашади. Негаки, улар иссиққа жуда чидамсиз ва тез нобуд бўлади. Шу боис катак ичида доим бир хил ҳароратни ушлаб ва мунтазам шамоллатиб туриш керак.

— Келгусида фаолиятингизни кенгайтирасизми?

— Насиб қилса, каттароқ жой қуриб, жўжалар сонини 5-6 мингтага етказиш ниятидаман. Агар 2 минг бош жўжани битта ходим бемалол эплашини ҳисобга олсак, демак, бунда 3 та янги иш ўрни ҳам пайдо бўлади.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Етти хазинанинг биридан минг фойда

Етти хазинанинг биридан минг фойда

🕔11:34, 09.08.2018 ✔47

Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

Батафсил
Янгиободда Италия гилоси

Янгиободда Италия гилоси

🕔11:33, 09.08.2018 ✔28

Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?

Батафсил
Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

🕔12:04, 02.08.2018 ✔79

Харажат бемалол ўзини оқлайди. Фойданинг кўп ёки кам бўлиши ўзингизга боғлиқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

    ✔ 47    🕔 11:34, 09.08.2018
  • Янгиободда Италия гилоси

    Янгиободда Италия гилоси

    Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?

    ✔ 28    🕔 11:33, 09.08.2018
  • Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

    Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

    Харажат бемалол ўзини оқлайди. Фойданинг кўп ёки кам бўлиши ўзингизга боғлиқ.

    ✔ 79    🕔 12:04, 02.08.2018
  • Битта эчкидан 5 литр сут?

    Битта эчкидан 5 литр сут?

    Йилқичилик билан шуғулланиб келаётган «Бухоро Темур отлари» масъулияти чекланган жамияти янги йўналиш — эчкичилик тармоғида ҳам яхши натижаларга эришмоқда.

    ✔ 73    🕔 12:03, 02.08.2018
  • Бир йилликни бир мавсумда топади

    Бир йилликни бир мавсумда топади

    Сузоқовул маҳалласида истиқомат қилувчи Исломжон Юнусалиевнинг бошқаларга ўхшамайдиган жиҳати  бор: ишнинг кўзини билади.

    ✔ 88    🕔 11:47, 26.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар