Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Эртанги бахтга аниқ ишонасизми?

Ёлғон гап умрбод бошпана бўлолмайди.

Эртанги бахтга аниқ ишонасизми?

Яқинда маҳалламизда бир оила ажрашиш учун ариза берибди. Шу ишни кўриб чиқиш учун маҳалла фаоллари тўпланди. Ажрашмоқчи бўлганлар оила қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган экан. Улар турмуш қуришдан олдин маҳалла фаолларидан биронтаси билан маслаҳат қилмаган.

Ҳа, ҳозир маҳалла идорасига ҳеч ким тўйга айтиб келмаса ҳам, ажрим учун албатта келадиган бўлган. Сабаби, судга ариза беришдан олдин бу иш, аввало, маҳалла фуқаролар йиғинида кўриб чиқилиши лозим. Шунинг учун ёмғирдан кейинги қўзиқориндек, оиладаги майда-чуйда гап-сўзлар орқасидан маҳаллага ёғилиб келувчилар анчагина.

Энди бир савол туғилади: маҳалла фаоллари бундай ишни кўриб чиқмасликка ҳақлими? Тўй қилишдан олдин маҳалла билан бир оғиз маслаҳатлашмай, ҳатто маҳаллани бундан хабардор қилмай, охирида икки оёқ бир этикка тиқилганида маҳаллага бош уриб келиш тўғримикан?

Ҳар бир маҳалла идорасида камида қирқ-эллик нафар фаол бор. Улар ҳар бир оилани яхши билишади. Шунингдек, ким кимга муносиб, ким ким билан қариндош бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларига эга. Қолаверса, қудалар суриштириб борганида оиланинг ўзи ёки қўшнилари айтмаган айрим маълумотларни маҳалла иккинчи томонга ётиғи билан тушунтиришга бурчли. Тўйдан кейин арзимаган нарсани деб орага совуқчилик тушиб, бир оила барбод бўлмаслиги учун катта масъулият, ўз навбатида, маҳалланинг ҳам зиммасига тушади.

Айрим хонадонлар икки ёшнинг шунчаки ҳавасларини деб тўй бошлаб юборишади. Йигит-қизнинг феъл-хўйи бир-бирига мос келадими? Улар бир умр бирга яшаб кета олишадими? Икки оила қуда бўлишга муносибми? Ўртада тенглик, муроса, кенгфеъллик борми? Бу каби саволларга ҳеч ким бош қотириб ўтирмайди. Арзимасдай туюлган нарсалар эртага оилани барбод қилгач, афсус-надомат чекишнинг эса ҳеч бир фойдаси йўқ.

Яна баъзилар қизи ё ўғлининг сурункали хасталигини яшириб, фарзанди табиатидаги зарарли одатларни хаспўшлаб, ими-жимида тўй ўтказиб юборишни кўзлайди. Тўй ўтиб олса, ҳаммаси изига тушиб кетади, деб калта ўйлашади. Аммо ҳамма муаммо тўйдан кейин бошланади.

Мен бир оиланинг бошига тушган аянчли ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Уч кунлик келиннинг «айб»и чиқиб қолиб, катта машмашаларга сабаб бўлди. У «айб» қизнинг тутқаноқ касали вақти-вақти билан хуруж қилиб туриши экан. Тўйдан олдин ота-она буни куёв томондан яширган. Энди эса, суд расман ажрим қарори бермаса ҳам куёвнинг ота-онаси «ўғлимиз жинни келин билан бирга яшамайди», деб ўзларича ҳукм чиқариб, келинни ҳайдаб юборишган. Орадан кўп ўтмай, йигит яна бошқасига уйланди. Лекин қиз шўрлик йиллар давомида ота-онасининг беўйлов қилмиши учун бир умр бахтсиз яшашга маҳкум бўлиб қолди.

Энди масаланинг бошқа томонини ҳам айтай. Ўша қиз қудалар ўйлаганидек, жинни ё руҳий касал эмаслигини, фақат вақти-вақти билан тутқаноқ тутиб қолишини маҳаллада ҳамма биларди. Қиз бошқалар қатори мактабни, коллежни битирди. Тикувчилик цехида ишлаб юрди. Ҳамиша одамлар орасида бўлди. Биров уни жиннига чиқариб, маломат қилгани йўқ. Энди эса қиз шўрлик бундай ёмонотлиқ бўлишга чидолмасдан, тушкунликка тушиб, ростдан ҳам хаста бўлиб қолди...

Ўша қизни келин қилмоқчи бўлганлар тўйдан олдин маҳалла идорасига бирровгина бош суқиб, мақсадини айтганда вазият ҳозиргидай бўлишидан олдин маҳалладагилар бор гапни ётиғи билан тушунтирган, оқибатда бир оила ажрашиб, бир қизнинг ҳаёти барбод бўлишининг олди олинган бўлармиди...

Бир қарашда булар шунчаки қуруқ гапга ўхшайди-ю, лекин унинг ортида бир неча инсонлар, оилалар тақдири турганидан келиб чиқсак, анчагина аҳамиятли эканини тушуниб етамиз. Сабаби, ҳеч бир ота-она эртага фарзанди бахтиқаро бўлишини истамайди. 

 

Инобат ТУГУШЕВА,

Тошкент вилояти




Ўхшаш мақолалар

Қизни ким тарбиялаши керак?

Қизни ким тарбиялаши керак?

🕔17:44, 06.12.2018 ✔24

Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

Батафсил
Сабаб ва сабоқ  

Сабаб ва сабоқ  

🕔17:44, 06.12.2018 ✔28

Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

Батафсил
Уч йиллик айрилиқдан сўнг

Уч йиллик айрилиқдан сўнг

🕔19:00, 22.11.2018 ✔80

Ёш оила ажрашиш ҳақидаги аризасини қайтариб олди. Нега?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

    ✔ 24    🕔 17:44, 06.12.2018
  • Сабаб ва сабоқ  

    Сабаб ва сабоқ  

    Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

    ✔ 28    🕔 17:44, 06.12.2018
  • Уч йиллик айрилиқдан сўнг

    Уч йиллик айрилиқдан сўнг

    Ёш оила ажрашиш ҳақидаги аризасини қайтариб олди. Нега?

    ✔ 80    🕔 19:00, 22.11.2018
  • «Қизим бегона йигит билан гаплашяпти...»

    «Қизим бегона йигит билан гаплашяпти...»

    Муштарий мактуби:

    Қизим 17 ёшда. Яқинда телефонда бир йигит билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Кечаси ҳам билдирмай ўша йигит билан телефонда ёзишиб ўтиради. Танбеҳ берай десам, яна ўзига бирон нарса қилиб қўймасмикан, деб қўрқаман. Гапирмай десам, ҳар хил йигитларга алданиб қоладими, дейман. Шундай пайтда нима қилсам бўлади? Менга бу борада малакали мутахассиснинг маслаҳати керак.

    Розияхон, Қашқадарё вилояти

    ✔ 62    🕔 18:59, 22.11.2018
  • Эрни боғлаб боқиш керак...ми?

    Эрни боғлаб боқиш керак...ми?

    Оиласини, фарзандларини ўйлаб, тоғни кемириб яшаётган бир аёл тақдири. Аммо ҳаммаси барбод бўлишга жуда яқин.

    ✔ 94    🕔 13:23, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар