Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Эътибор — жиноят қилгандан кейинми?

Шу қилмишидан олдин у қандай яшагани, қайси оилада ўсгани, дунёқараши, феъл-атвори кимнидир қизиқтирганми?..

Бугун мамлакатимизда ёшлар, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар кенг амалга оширилаётганига қарамасдан, айрим ҳудудларда тарбияси оғир болалар содир этган кўнгилсиз ҳолатлар учраётгани ачинарлидир. Хўш, бунга сабаб нима? Ҳар бир оилада тинчлик-хотиржамлик ҳукм суриши, фарзандларимизнинг барчаси бирдек баркамол вояга етиши учун яна нималар қилиш лозим?

Бу каби саволларни яна давом эттириш мумкин. Бироқ уларга жавоб бериш масаласи нафақат ота-оналарни, балки давлат ва жамоат ташкилотларини ҳам ташвишга солаётгани аниқ. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июль куни жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу борада хато ва камчиликлар рўй-рост кўрсатиб ўтилди. Йиғилишда билдирилган фикрларга кўра, ёшлар жиноятчилиги камаймаяпти. Шу йилнинг 6 ойида юртимизда қайд этилган жиноятларнинг 30 фоизида ёшларнинг қўли борлиги жуда аянчлидир.

Бу борада яна нималарга эътибор қаратиш лозим? Назаримизда, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги муҳим муаммолардан бири — улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг профилактик таъсири доирасига асосан, ҳуқуқбузарликни содир этганидан кейин тушадилар. Кўриниб турибдики, ёшларнинг қонунга хилоф бирор-бир ножўя иш қилгунга қадар бўлган турмуш тарзи, дунёқараши, болалик, ўсмирлик давридаги шахсий ҳаётидаги ўзгаришларга муносабати, қўйингки, ёндашуви эътибордан четда қолиб кетмоқда. Бундай дейишимизга, миллий менталитетимизга хос бўлган бир болага етти қўшни ота-она қадриятига бепарволарча муносабатда бўлаётганимиз эмасмикан. Баъзида қўшнимизнинг, ёинки, кўча бошида яшовчи оила фарзандининг ножўя иш қилаётганини кўриб туриб, кўрмасликка оламиз. Бу каби лоқайдлик, қолаверса, айрим ота-оналарнинг фарзандлар психологияси ва маънавий ҳолатига ҳамда юриш-туришига етарли эътибор қаратмаётгани боис вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамон давом этмоқда.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанбаси профилактика куни сифатида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган режали тадбирлар амалга оширилаётгани бу борада муҳим қадам бўлди. Шу куни инспектор ва маҳалла фаоллари уйма-уй юриб, ёзги дам олиш кунларини бесамар ўтказаётган ёшларни турли тўгараклар, маънавий ва жамоат тадбирларига жалб этилаётгани ҳам бу борада бир қатор ижобий натижаларга эришиш имконини бермоқда. Фақат бу ишларни қўл учида ёки статистика учун эмас, фидойилик билан амалга оширишда  қолди, холос.

Таъкидлаш ўринли, ёшлар ҳуқуқбузарликларини баҳолашда уларнинг юзага келишига таъсир этувчи омилларни инобатга олиш, у ёки бу ҳудудда маълум бир турдаги, айниқса, оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи жиноятларнинг сабабларини таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, авваламбор, ахборот-таҳлил ишларини йўлга қўйиш лозим. Бу билан ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг умумий ҳолати, миқёси, таркиби, табиати ва динамикаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, ёшлар жиноятчилигининг ахборот-таҳлил ишлари камида 3-5 йиллик даврни қамраб олиши лозим. Фикримизча, «оила-маҳалла-таълим муассасаси» тамойили асосида йўлга қўйилган ҳамкорликни янада кучайтириш, юксак технологиялар асрида камол топаётган болалар билан ишлашда янгича тарбия усулларини қўллашни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.

 

Шоҳруҳ ИМОМОВ,

ИИВ Академияси битирувчиси




Ўхшаш мақолалар

Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

🕔17:42, 06.12.2018 ✔30

«Барча айб менда. Боламни қаровсиз қолдирдим. Уни яхши едириб-ичиришни ўйлабман-у тарбияси ҳақида қайғурмабман. Ваъда бераман, энди ўғлимнинг ҳар бир қадамини назоратга оламан. Жиноятга бошқа қўл урмайди, бир сафар кечиринглар...»

Батафсил
Яна «Боровский», яна пичоқбозлик!..

Яна «Боровский», яна пичоқбозлик!..

🕔18:51, 01.11.2018 ✔89

Ўқувчиларга суд қандай жазо берди? Ёшлар жиноятчилигига йўл очиб бераётган омиллар нима?

Батафсил
Бешик йиғлаган оқшом

Бешик йиғлаган оқшом

🕔17:39, 11.10.2018 ✔141

Она қорнига сиққан, тор бешикка сиққан, аммо кенг дунёга сиғмаган бадбахт болалар!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

    Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

    «Барча айб менда. Боламни қаровсиз қолдирдим. Уни яхши едириб-ичиришни ўйлабман-у тарбияси ҳақида қайғурмабман. Ваъда бераман, энди ўғлимнинг ҳар бир қадамини назоратга оламан. Жиноятга бошқа қўл урмайди, бир сафар кечиринглар...»

    ✔ 30    🕔 17:42, 06.12.2018
  • Яна «Боровский», яна пичоқбозлик!..

    Яна «Боровский», яна пичоқбозлик!..

    Ўқувчиларга суд қандай жазо берди? Ёшлар жиноятчилигига йўл очиб бераётган омиллар нима?

    ✔ 89    🕔 18:51, 01.11.2018
  • Бешик йиғлаган оқшом

    Бешик йиғлаган оқшом

    Она қорнига сиққан, тор бешикка сиққан, аммо кенг дунёга сиғмаган бадбахт болалар!

    ✔ 141    🕔 17:39, 11.10.2018
  • Еттинчи пушаймон

    Еттинчи пушаймон

    Яна у суднинг қора курсисида ўтирибди. Демак, илгари содир этган жиноятларидан тўғри хулоса  чиқармаган...

    ✔ 128    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Баднафслик тузоғи

    Баднафслик тузоғи

    Ўз нафсини Ватан мудофаасидан устун қўйганлар қилмиши.

    ✔ 212    🕔 11:42, 06.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар