Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

Қариндошлар, маҳалла-кўй, профилактика инспектори, қўйингчи, имомнинг кўзи қаерда эди?..

Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

Жайноқ муштумзўр бўлиб улғайди. Ҳар қандай ишни куч билан ҳал этишга интилиши, кўп ҳолларда спиртли ичимлик таъсирида юриши сабаб қишлоқдошлари уни кўрса, четлаб ўтадиган бўлди. Йигитни яқинлари тўғри йўлга сола олмади. Улғайса, уйланса, босилиб қолар, деб умид қилишди.

Уйлантиришди, аммо болалигида тўғри тарбия олмаса, феъл ўзгариши қийин экан. Ёмон томони Жайноқ энди заҳрининг бир қисмини шўрлик хотинига сочар, арзимас хато, ноўрин сўз аёлнинг калтакланиши билан тугарди. Арофат адашганини тушунди. Аммо энди кеч, бошини қай деворга уришни билмасди.

Бетартиб, жанжалли хонадонга бир куни Арофатнинг укаси Мир­ёқуб келиб қолди. Опасига ичи ачиди, ғурури эзилди. Поччасига тик қаради, овозини баландлатди. Жайноққа бу муомала ёқмади, сўкинди, «йўқол» деди. Кейин стол устида турган пичоқни кўриб, оловланди, ­Мирёқубга ташланди...

Қайнисининг қотилига айланган Жайноқ 10 йилдан ошиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Арофат ота уйига кетди. Бу даргоҳга бошқа қайтмади.

Жайноқ қамоқнинг сўнгги йилларини ўтаётганида жазо ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди. У уйига қайтганида қишлоқдошларидан кимдир муштумзўрнинг ақли кирганига умид қилди, бошқаси «Букрини гўр тўғрилайди», деди тажрибага таяниб.

Яқинлари яна Жайноқни уйлантириб қўйиш ташвишига тушди. Зора, янги оиладан бахт топса. Аммо қишлоқдошлари унинг номини эшитиши билан сергак тортар эди. У бўлди, бу бўлди, теварак-атрофдан унга қиз берадиган топилмади.

Шунда қўшни вилоятга келин бўлиб кетган қариндоши унга мос аёл борлигини айтиб қолди. Шу тариқа Самарқанд вилояти Булунғур тумани Оқтош қишлоғидан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Лалмикор шаҳарчасида яшовчи Сожидага совчи келди. Совчилардан куёв бўлмишнинг кимлигини суриштирдилар. Билдирилдики, йигит уйланган, каратэ билан шуғулланаётиб бировни бехосдан ўлдириб қўйгач, қамалиб кетган. Турмуш ўртоғи эса уни кутмасдан қаерларгадир кетган, «бевафо»лик қилган. Айни вақтда куёв бўлмишнинг катта холаси ўлим тўшагида эмиш, шунинг учун тўйни тезроқ ўтказиб юбориш керак, дейишди.

Жавоб ва сабаб Сожиданинг қариндошларини қониқтирди. Нима бўлганда ҳам шу қиз уйли-жойли бўлса, бас. Бахтини шунча йил кутди, ахир. Ҳеч ким йигитнинг қишлоғига бориб суриштиришни ўйлаб ҳам кўрмади, шундай қилишса, тўй тўхтаб қоладигандек эди...

Бу ёғи қишлоқчилик, ҳаммаси тезлашиб кетди. Жайноқ ва унинг қариндошлари никоҳ ўқитиш учун қишлоқ имомига боришди. Имом қоидага мувофиқ, ФҲДЁда никоҳдан ўтилганини тасдиқловчи ҳужжат сўради. Унга ФҲДЁга ариза топширилган, бир ойдан сўнг ўша «қоғоз» тайёр бўлиши, аммо Жайноқнинг кутишга вақти йўқлигини, қиз томон ҳам тўйнинг тезроқ ўтказилиши тарафдори эканини айтиб, ялинишди.

Имом қандай қилиб қишлоқдошларига розилик берганини билмай қолди. Жайноқнинг бурнига сув кириб, ақли тўлиққандир, деб ўйладими ёки «бир ёмоннинг тақдирини яхши томонга ўзгартиришга умид қилди»ми, ҳар тугул ўзи ҳам сезмай қолди.

«Бу ишларингда нотўғри нарсани сезсам, никоҳ ўқимайман», деди рози бўлиш аввалида имом. Келин томон «Бирор гап бўлса, имомда даъвом йўқ», деган мазмунда хат ҳам қолдирди.

Улар шаръий никоҳ билан келин томон — Лалмикорда яшай бошлади. Ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган Жайноқнинг рўйхатдан ўтган жойида эмас, бошқа ҳудудда истиқомат қилаётганидан на профилактика инспектори ва на маҳалла фаоллари хабардор эди.

Боқиманда, кунда-кунора қўлига эрк бериб, жанжал кўтарадиган куёвнинг асли қандайлиги аён бўлиши учун кўп вақт кетмади. Жайноқ кўпинча феъли айниши билан Булунғурга — қишлоғига жўнаб қоларди. Ана шундай феъл айнишлардан бирида Сожиданинг тилла тақинчоқлари йўқолиб қолди.

Эридан гумон қилган аёл эса бу ҳақда ҳудуд профилактика инспекторига хабар берди. Инспектор маҳалла фаоллари билан келиб, масалани суриштирган бўлди. Бу пайтда Жайноқ ўз қишлоғида ҳеч нарса бўлмагандек юрарди. Инспектор бироз ўйланиб: «Куёвингиз келса... хабар берарсиз», деганча кетди.

Аслида инспектор шаҳарчада рўйхатдан ўтмасдан яшаётган Жайноқнинг кимлиги билан қизиқиши, ишга Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани Оқтош қишлоғидаги ҳамкасбини жалб этиши керак эмасмиди?

Куёв Лалмикорга қайтиб келди. Уйда яна жанжал кўтарилди, кундалик масалалар қаторига тилла тақинчоқлар ҳам қўшилгани учун аёлнинг ортга қайтиш нияти йўқ эди. Жайноқ ғазаб, дўқ, мушт билан Сожиданинг овозини ўчира олмаслигини тушунди ва яна пичоқдан «имкон» қидирди.

Яна ички ишлар ва тез ёрдам машиналарининг чинқириғи янгради...

Бир неча жойидан пичоқланган Сожида туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига жойлаштирилди, Жайноқ эса, ички ишлар бўлимига олиб келинди.

Жиноятга жазо муқаррар, лекин шифохонада соғайиб кетиш учун курашаётган Сожида Жайноқнинг навбатдаги қурбонига айланишига бир баҳя қолди. Энг ёмони, бу иш ҳамманинг кўз ўнгида рўй берди. Жайноқнинг кимлигию, илгари қандай жинояти учун жазо ўтаганини суриштиришга ҳеч кимда ҳафсала ҳам бўлмагани ажаблантиради кишини. Оқтош қишлоғининг профилактика инспектори-чи, нега у рўйхатда турган одамнинг қаерга, қачон, нимага кетгани билан қизиқмади? Хуллас, саволлар кўп. 

Юқорида келтирилган жиноят иши бўйича барча исм-фамилияларни ўзгартирган ҳолда келтиришни жоиз топдик. Бу воқеа барча ёмонликларнинг боши лоқайдлик ва бепарволик эканини яна бир бор ёдимизга солади. Лалмикор саноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган мазкур жиноят муҳокамасида ҳам бу алоҳида таъкидланди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги, вилоят ва туман ички ишлар идоралари вакиллари, суд ва прокуратура масъуллари, ҳудуддаги маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этган тадбирда бу каби ҳолатларнинг бошқа такрорланмаслиги учун барча ён-атрофда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаслиги таъкидланди.

Профилактика инспектори ва маҳалла фаолларига тегишли чоралар кўрилиши билдирилди.

Шу куни коллежда ноқонуний никоҳни ўқиган қишлоқ имоми ҳам суд қилинди, ва тегишли жазога тортилди.

 

Абулқосим АҲМЕДОВ,

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

🕔12:08, 02.08.2018 ✔37

Қариндошлар, маҳалла-кўй, профилактика инспектори, қўйингчи, имомнинг кўзи қаерда эди?..

Батафсил
Эътибор — жиноят қилгандан кейинми?

Эътибор — жиноят қилгандан кейинми?

🕔12:08, 02.08.2018 ✔30

Шу қилмишидан олдин у қандай яшагани, қайси оилада ўсгани, дунёқараши, феъл-атвори кимнидир қизиқтирганми?..

Батафсил
Суд оқлади, айб олиб ташланди

Суд оқлади, айб олиб ташланди

🕔12:43, 05.07.2018 ✔71

«Буюртма» асосида жиноятчига айланган одам адолатни қандай тиклади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

    Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

    Қариндошлар, маҳалла-кўй, профилактика инспектори, қўйингчи, имомнинг кўзи қаерда эди?..

    ✔ 37    🕔 12:08, 02.08.2018
  • Эътибор — жиноят қилгандан кейинми?

    Эътибор — жиноят қилгандан кейинми?

    Шу қилмишидан олдин у қандай яшагани, қайси оилада ўсгани, дунёқараши, феъл-атвори кимнидир қизиқтирганми?..

    ✔ 30    🕔 12:08, 02.08.2018
  • Суд оқлади, айб олиб ташланди

    Суд оқлади, айб олиб ташланди

    «Буюртма» асосида жиноятчига айланган одам адолатни қандай тиклади?

    ✔ 71    🕔 12:43, 05.07.2018
  • Оғу балоси

    Оғу балоси

    Гиёҳванд моддалар савдосига айнан бир ташкилот ёки муассаса ходимлари кураши билан барҳам бериб бўлмайди.

    ✔ 63    🕔 12:41, 05.07.2018
  • ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР  далил бўлолмайди

    ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР далил бўлолмайди

    Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият экани белгилаб қўйилган. Шу боис юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини янада такомиллаштириш, айниқса, суд-тергов фаолиятида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 196    🕔 16:53, 26.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар