Давр нафаси      Бош саҳифа

Ким ютади, ким ютқазади?

Улар эртага ким бўлиши ҳақида сизу биз бош қотиряпмизми?

Ким ютади, ким ютқазади?

Жорий йилнинг 27 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўтарилган оғриқли муаммолар ҳар биримизни шу ҳақда жиддий ўйлашга ундади.

Давлат раҳбари бунинг сабабини ёшлар ягона ғоя, ягона мақсад йўлида жипслашмаётгани, таълим-тарбия ва бандликни таъминлашда кўплаб тизимли муаммолар ҳал этилмаётгани билан изоҳлади.

Маълумки, бир йилда 600 мингдан зиёд йигит-қиз мактаб, лицей ва коллежларни битиради. Уларнинг 10-15 фоизигина олий ўқув юртлари талабаси, деган номга муяссар бўлади. Хўш, қолганлари-чи? Улар эртага ким бўлиши ҳақида сизу биз бош қотиряпмизми? Ёш авлоднинг ана шу катта бир «армияси» эътибордан четда қолса, ким ютади-ю, ким ютқазади?

Албатта, бу барчамизни бирдай ўйлантирадиган масала. Президентимиз ташаббуси билан ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш, уларнинг ташаббусларини, ғояларини рўёбга чиқариш, умуман, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тузилди, унга кўп ваколатлар берилди. Айни пайтда мазкур иттифоқ йирик-йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури қабул қилинди.

Ёшлар масаласи бўйича ҳатто парламентда ҳам махсус тузилмалар ташкил этилди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия, Сенатда эса, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ташкил қилинди. Видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва аҳоли билан тўғридан-тўғри ишлайдиган бошқа ташкилотлар, ҳокимликлар, ички ишлар бўлимларида ёшлар бўйича ўринбосар лавозими жорий этилди.

Бироқ яратилаётган бундай шароитлар, тузилаётган нуфузли тармоқ бирликлари, ажратилаётган маблағлар, кўрилаётган чора-тадбирлар кўламига қарамасдан ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка батамом барҳам бериб бўлмаяпти.

Назаримда, бундай хунук манзаранинг юзага келишига сабаб бўлаётган омиллардан бири аксарият ёшларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилганидир. Шунинг оқибатида ҳозирда бирорта ҳам ижтимоий фойдали ишларга жалб этилмаган, уюшмаган ёшларнинг сафи 1 миллиондан ошиб кетган ва бу рақам тобора ортиб бормоқда.

Кўринадики, Президентимизнинг бу борада қайғуриб, ташвиш тортаётгани, жойлардаги масъуллар ёшлар томонидан содир этилаётган ҳар бир жиноят бўйича муҳокамаларни ўзлари ташкиллаштириши ва сабабларини аниқлаши, оммавий ахборот воситаларида бевосита чиқиб, маълумот бериши даркор, деган талабни қўяётгани бежиз эмас. Шундагина ҳар бир жиноятнинг илдизигача етиб бориш, сабабларини аниқлаб, келгусида унинг олдини олишда самарага эришиш мумкин бўлади. Акс ҳолда, ҳамма жиноятчиликка қарши курашиш иммунитетини шакллантириш ўрнига, унинг оқибатлари билан овора бўлиб қолаверади.

Биз айни масала юзасидан барча давлат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари қаторида бу йўналишдаги ўз ишларимизни қайта кўриб чиқишимиз, фаолиятимизни жонлантиришимиз лозим, деган хулосага келдик. Тўғри, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида қатор ишларни амалга оширди. Бироқ бу ишлар бугунги воқелик олдида етарли эмаслиги аён бўлиб турибди.

Шу сабаб парламент аъзолари яқин кунларда Қонунчилик паталасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси иштирокида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш борасида қилинаётган ишларни танқидий ўрганиб, аниқ таклифлар билан чиқади.

Зеро, эртамиз қандай бўлишини истасак, бугун — ҳозирдан шунга яраша йўл тутмоғимиз, келажагимизни таъминловчи авлодга муносиб шароит ва имконият яратишимиз, улар тақдирига бефарқ қарамаслигимиз лозим.

 

Жолдасбай АБДИЖАМИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси ўринбосари

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Фақат интилган, меҳнат қилган ютади

Фақат интилган, меҳнат қилган ютади

🕔17:10, 18.10.2018 ✔6

«Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак.

Батафсил
«Президентимиз ишончини, албатта, оқлайман!»

«Президентимиз ишончини, албатта, оқлайман!»

🕔17:10, 18.10.2018 ✔3

Муҳриддин АБДУВАЛИЕВ,

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Абдували Муҳриддин агро» фермер хўжалиги раҳбари:

​​​​​​​

Батафсил
Ҳамкорликнинг еттинчи асри

Ҳамкорликнинг еттинчи асри

🕔17:53, 11.10.2018 ✔37

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат интилган, меҳнат қилган ютади

    Фақат интилган, меҳнат қилган ютади

    «Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак.

    ✔ 6    🕔 17:10, 18.10.2018
  • «Президентимиз ишончини, албатта, оқлайман!»

    «Президентимиз ишончини, албатта, оқлайман!»

    Муҳриддин АБДУВАЛИЕВ,

    Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Абдували Муҳриддин агро» фермер хўжалиги раҳбари:

    ​​​​​​​

    ✔ 3    🕔 17:10, 18.10.2018
  • Ҳамкорликнинг еттинчи асри

    Ҳамкорликнинг еттинчи асри

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

    ✔ 37    🕔 17:53, 11.10.2018
  • Яхшиликнинг умри

    Яхшиликнинг умри

    Қардош халқлар, қўшни республикалар ўртасидаги яқин қўшничилик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши маънавий ҳаётимизда улкан янгиланишларга сабаб бўлмоқда.

    ✔ 59    🕔 11:34, 04.10.2018
  • Инсон бўлишни ўргатишади

    Инсон бўлишни ўргатишади

    Болани вояга етказиш қийин, тарбиялаш — ундан-да қийин. Таълим бериш эса яна-да масъулиятли вазифадир.

    ✔ 80    🕔 10:04, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар