Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Арча нега минг йил яшайди?

Сотқинбой — ота-она орзулаган исмми?

Арча нега минг йил яшайди?

«Йўл юриб кетаётган инсофли одам бехосдан чуқурликка тойиб кетса, ўрнидан туриб, этак қоқиб кетавермайди. Мен йиқилдим, бошқалар йиқилмасин деб, чуқурни текислаб қўяди, ё бўлмаса, бирорта таёқни суқиб белги қўйиб кетади. Бу «эй йўловчи, эҳтиёт бўл, бу ерда чуқур бор, кўзингга қара», деган ишора бўлади. Боболар ҳикмати ана ўша таёқдир…»

Ушбу сатрлар «Маънолар махзани» китобига Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ёзган сўзбошидан ўрин олган.

«...Ўзбекман деган ҳар бир инсон ўз юрти кечмишини ва ҳозирини мукаммал билмоғи, ўз она тилисининг заргари бўлмоғи лозим, — деб мулоҳазаларини давом эттирган шоир. — Мақол эса сўз кўркигина эмас, дилнинг ҳам, умрнинг ҳам кўркидир. Ўз қадрини билган одам сўзни пала-партиш ишлатмайди, унинг асл маъносини билиб, ўрнига қўйиб гапиради».

Тилимизда биз ҳали маъно-моҳиятини билмаган сўзлар, мақол ва иборалар жуда кўп. Баъзан уларни ўринли-ўринсиз ишлатилишига гувоҳ бўламиз. Чайнамай ютилган луқманинг таъми сезилмаганидек, маъносини билмаган сўзимизнинг ҳам ҳақиқати, залворини ҳис қила олмаймиз. Шу сабаб тилимизнинг зийнати бўлган сўз ва ибораларни кўпда ноўрин ишлатамиз. Бундай пайтларда турли изоҳли луғатлар, энциклопедиялар, шарҳлар жуда қўл келади. Тилимизнинг маъно жавоҳирларини халққа етказиш учун бундай китобларга талаб ва эҳтиёж катта.

Шу маънода, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти мақоллар шарҳига бағишланган «Маънолар махзани» китобини қайта нашрдан чиқарди. Ўқувчи бу китоб орқали халқимизнинг асрлар мобайнида сайқал топиб, бизгача етиб келган сўз дурдоналари билан танишибгина қолмай, уларнинг тарихан қандай шакллангани ва мазмунини ҳам билиб олади. Масалан, «Балиқ берсанг боғлаб бер, уст-бошини ёғлаб бер» мақолини олайлик. Ҳеч замонда балиқни бирон арқон билан боғлаб берилганини кўрганмисиз? Балиқ ҳўкиз эмаски, уни каноп ё арқон билан боғлаб олиб юрилса. Қолаверса, балиқни бировга берганда уст-бошини ёғлаб бермаган тақдирда ҳам уни ушлаш анча қийин. У ёғланмаганда ҳам сирғалиб қўлдан чиқиб кетишга мойил. Унда бу мақолдан кўзланган мақсад нима ўзи?

Мазкур китобда бу мақолга шундай шарҳ берилади: бировга бир нима берадиган бўлсанг, сендан олганда фойдаланадиган қилиб бер, дейилмоқчи. Балиқ қўлдан сирғалиб тушиб кетади, шунинг учун боғлаб бер, пиширишга тайёрлаб, уст-бошини аввал артиб-тозалаб, кейин ёғлаб бер. Зеро, бировга бир нарсани беришдан мақсад уни шу нарсадан фойдаланишини таъминлашдир.

— Бундай сўз, ибора ва мақоллар тилимизда жуда кўп, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳиддин Омон. — Масалан, «Тошма, тўкиласан, шошма, йиқиласан» мақолини отам кўп айтарди. Бу фақат отам мақоли эмас, ота-боболаримиз, халқимизнинг ҳикмати. Баъзан бундай ҳикматларнинг маъносини билмасдан ишлатилишига гувоҳ бўламиз. Масалан, тилимизда Сотқин, Сотқинбой каби исмлар бор. Бу исм қандай пайдо бўлган? Қайси ота-она фарзандига яхши ниятлар билан Сотқинбой деб исм қўяди? Аслида бу исмнинг моҳияти бироз бошқача. Туркий тилимизда соқ, соқин деган сўз бор. Бугунги кунда унинг соқчи шакли кўпроқ ишлатилади. Соқин ҳушёр турувчи инсонни англатади. Ота-оналар фарзандининг сотқин эмас, ҳушёр бўлишини орзу қилишган. Бу кейинчалик тушунмаслик оқибатида ўзгаришга учраб, Сотқинбой шаклини олган.

Халқда арча хўшбўйлигидан мингга киради, деган гап бор. Айниқса, ҳаётини жуда кўп хайрли ишларга сарфлаб, узоқ умр кечираётган инсонлар ҳақида гап кетганда шу ҳикмат тилга олинади. Бунинг замирида «сен ҳам хуштабиат, хушмуомала, ширинсухан бўлсанг, кўп яшайсан», деган эзгу ғоя бор. Ҳазрат ­Алишер Навоийнинг «Агар ҳикматга бўлса илтифотинг, Ки Нуҳ умрича бўлсин ҳаётинг» байтида назарда тутилган маъно ҳам балки юқоридаги гапимизга уйғун келар?.. Яхшиликларни кўзлаб яшаш инсоннинг умри жисм ҳаётининг тугаши билан якун топмаслиги ҳаммамизга аён ҳақиқатдир.

Қисқаси, янги нашр этилган «Маънолар махзани» китоби кундалик ҳаётимизда эшитиб фойдаланиб юрган юзлаб ҳикматларнинг асл моҳиятини англашда бизга яқин ёрдамчи бўлади.

 

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Эртакларда ёлғон ёзиладими?

Эртакларда ёлғон ёзиладими?

🕔17:43, 11.10.2018 ✔28

«Академнашр» нашриётида Муаззам Иброҳимованинг «Сумалакхўр самолёт» китоби нашр этилди.

Батафсил
Чашна

Чашна

🕔11:24, 04.10.2018 ✔41

«Камбағалнинг уйи куйса, куйсин, ҳўкизи йўқолмасин...»

Батафсил
Болалар китоблар ичида ўссин

Болалар китоблар ичида ўссин

🕔09:56, 27.09.2018 ✔66

25-26 сентябрь кунлари мамлакатимизда «Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги» шиори остида «Болалар китоби» республика фестивали бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эртакларда ёлғон ёзиладими?

    Эртакларда ёлғон ёзиладими?

    «Академнашр» нашриётида Муаззам Иброҳимованинг «Сумалакхўр самолёт» китоби нашр этилди.

    ✔ 28    🕔 17:43, 11.10.2018
  • Чашна

    Чашна

    «Камбағалнинг уйи куйса, куйсин, ҳўкизи йўқолмасин...»

    ✔ 41    🕔 11:24, 04.10.2018
  • Болалар китоблар ичида ўссин

    Болалар китоблар ичида ўссин

    25-26 сентябрь кунлари мамлакатимизда «Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги» шиори остида «Болалар китоби» республика фестивали бўлиб ўтди.

    ✔ 66    🕔 09:56, 27.09.2018
  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 82    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 98    🕔 11:20, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар