Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Тест натижасидан норозимисиз?

Ўғлим 4 балл етмасдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига  ўқишга кира олмади. У ечган жавобларининг тўғрилигига ишонмоқда. Бунга қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Апелляция масаласида қаерга ва қандай мурожаат қилинади?

Барно РАВШАНОВА, 

Бахмал тумани

Тест натижасидан норозимисиз?

Сизда комиссияга ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқи бор.

Қаерга мурожаат қилинади?

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 20 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ, дам олиш кунларисиз ўн бир календарь куни ичида) бўлган муддатда таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериши мумкин.

Апелляция шикояти Давлат тест марказида ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларида қабул қилинади.

Апелляция шикоятига абитуриент рухсатномасининг нусхаси илова қилиниши шарт. 

Абитуриентга апелляция шикояти қабул қилингани тўғрисида уч иш куни ичида хабарнома берилади.

Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Ишни кўриш тартиби

Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.

Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Абитуриент комиссиянинг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.




Ўхшаш мақолалар

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

🕔11:42, 19.04.2019 ✔3

Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

Батафсил
Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

🕔11:44, 05.04.2019 ✔47

Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

Батафсил
Мукаммал алифбо зарурати

Мукаммал алифбо зарурати

🕔11:42, 05.04.2019 ✔41

«Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

    ✔ 3    🕔 11:42, 19.04.2019
  • Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
    Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

    ✔ 47    🕔 11:44, 05.04.2019
  • Мукаммал алифбо зарурати

    Мукаммал алифбо зарурати

    «Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

    ✔ 41    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам  хатолар кўп

    Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам хатолар кўп

    Мен «Оила даврасида» газетасининг доимий ўқувчисиман. Унинг ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман. Мана бугунги, яъни 2019 йил 7 март кунида босмадан чиққан 9-сони ҳам қўлимда.
     

    ✔ 41    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 141    🕔 14:17, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар