Даромад манбаи      Бош саҳифа

Етти хазинанинг биридан минг фойда

Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

Етти хазинанинг биридан минг фойда

Аҳолини парранда боқишга кенг жалб этиш, уй шароитида парранда боқишнинг илмий асосланган услубларини ишлаб чиқиш, керакли моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича қилинган ишлар бугун ўзини оқламоқда. Хива туманидаги «Хоразм наслли парранда» масъулияти чекланган жамият шаклидаги паррандачилик ком­плекси мисолида ушбу масалани атрофлича ўргандик.

— Биз тадбиркорларга ва аҳолига ёш, тўқсон кунлик наслли жўжаларни етказиб берамиз, — дейди «Хоразм наслли парранда» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Отажон АБДУЛЛАЕВ. — Бунинг учун 2017 йилнинг апрель ойида «O‘zsanoatqurilishbank»нинг Хоразм минтақавий филиалидан кредит олиб ишга киришдик. Ана шу маблағ эвазига Германиядан жўжа ва она товуқ боқишга мўлжалланган замонавий технологиялар олиб келдик. Декабрь ойида эса цехларимиз ишга тушди. Жорий йилнинг март ойида аҳоли ва тадбиркорларга 175 минг бош жўжа етказиб бердик. Ҳозир корхонамизда 168 минг бош жўжа парваришланмоқда. Насиб қилса, уларни ҳам аҳоли ва тадбиркорларга етказиб берамиз. Келгусида сиғими 55 мингта она товуқни боқиш цехини ҳам қурмоқдамиз. Бундан мақсад аҳоли ва бозорларга тухумларни етказиб беришдир.

Халқимизда етти хазинанинг бири ҳисобланадиган паррандачиликнинг ҳам ўз сир-синоати бор. Аввало, яхши даромад кўзлаган одам шунга яраша масъулият билан меҳнат қилиши керак. Буни инобатга олган корхона жамоаси наслли парранда парваришлаш борасида бой тажриба тўплашга ҳаракат қилмоқда.

— Хориждан келтирилган ушбу ускуналар жуда қулай, — дейди корхона зоотехниги Мамадсолой АБДУЛЛАЕВ. — Ичкарида ҳаво ҳароратини бир маромда сақлайди, жўжаларнинг ем-озуқасини вақтида етказади. Мазкур ишлар парваришланаётган жўжаларнинг яхши ривожланишига ёрдам беради.

Мазкур паррандачиликка ихтисослашган комплекс халқимиз дастурхонига тухум ва парҳез гўшт етказиб бериш баробарида аҳолини тадбиркорликка ундаб, арзон ва наслли парранда билан ҳам таъминлаб келмоқда.

— Шу йилнинг март ойида «Хоразм наслли парранда» жамиятидан 200 та товуқ олгандик, — дейди ўз хонадонида товуқ боқаётган Дармонжон ЮСУПОВА. — Ҳозирча товуқларимиз бирор касалликка чалингани йўқ. Айни дамда уларнинг 98 фоизи тухум бермоқда. Даромади яхши, парваришда унча кўп харажат ва меҳнат талаб қилмас экан. Тўрт маҳал ем-сувини берамиз ва кунига 170-180 дона тухум оляпмиз. Уйдан олиб кетишади, бозорга чиқарамиз, хуллас, ойига 750-800 минг сўм даромад келтириб турибди. Бу бемалол хонадонда амалга оширса бўладиган иш экан.

Ҳа, қимирлаган қир ошар, деганларидек, озгина ҳаракат билан ҳам оила даромадини яхшилаш мумкин. Буни англаб етган кишининг дастурхони тўкин бўлади. Шу ўринда яна бир эътироф, юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш натижасида янги иш ўринлари яратилмоқда. Вилоятнинг Хонқа туманида жойлашган паррандачилик ва омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Feedgran» корхонасида Германиядан келтирилган технологиялар асосида ёш парранда ва она товуқлар боқилмоқда. Мазкур корхона фаолияти нафақат вилоятда, балки республика миқёсида ҳам ўз мавқеига эга. Корхонадан товуқ тухумлари бозор расталари ва дўконларга пешма-пеш етказиб берилмоқда. Шунингдек, Эрон, Афғонистон ва Тожикистон республикаларига ҳам экспорт қилинмоқда.

— Корхонамизнинг бугун Хонқа туманида «Хонқа», Хива туманида «Хива» паррандачилик бўлимлари ва омихта ем ишлаб чиқариш бўлими мавжуд, — дейди «Feedgran» корхонаси раҳбари Рўзибой БЕКМЕТОВ. — Ўтган йили 1,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлсак, жорий йилда бу кўрсаткични икки бараварга оширишни мўлжаллаяпмиз. Маҳсулотларимиз сифатини яхшилаш мақсадида хориждан замонавий қадоқлаш ва саралаш ускуналарини ҳам олиб келиш ниятидамиз.

Албатта, бундай лойиҳалар катта маблағ эвазига барпо бўлади. Мазкур корхонанинг фаолият бошлаши туман аҳолисининг бандлигини ҳам таъминлади.

— Мазкур корхонада бир йилдан бери ишлайман, — дейди корхона ишчиси Лобар ­ЙЎЛДОШЕВА. — Асосий ишим, тухумларни саралашдан иборат. Бизга жуда яхши шароит яратиб берилган. Қилаётган ишим ўзимга ёқади ва уйимиздан унча узоқ эмас.

Айтиш жоизки, паррандачиликда омихта ем муҳим аҳамиятга эга. Тухумларнинг бозорлардаги нархининг кўтарилиб ёки тушиб кетиши ҳам бевосита шунга боғлиқ. Мазкур корхона негизидаги омихта ем ишлаб чиқарувчи завод ҳар томонлама замонавий ва компьютерлашган ҳолда фаолият олиб боряпти.

— Корхонамиз омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган, — дейди корхона оператори Жамшидбек ­ХУДОЙБЕРГАНОВ. — Унга халқаро стандартларга тўла жавоб бера оладиган замонавий ва хорижий дастгоҳ ҳамда ускуналар ўрнатилган. Соатига 15 тонна гранулланган ёки гранулланмаган омихта ем ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳамма иш тўлиқ компьютер ёрдамида бошқарилади. Ем аралашмаси миқдорини компьютернинг ўзи назорат қилади. Яъни, бирор компонент кўп ҳам, кам ҳам қўшилмайди. Ҳозирча буғдой, маккажўхори, кунгабоқар, пахта, соя шроти кабилар қўшилиб, омихта ем тайёрланмоқда. Бундан ташқари, емга турли витамин ва қўшимчалар ҳам қўшилади. Корхонамиз қорамолчилик, паррандачилик ва балиқчилик фермаларига омихта ем етказиб бермоқда.

Соатига 15 тонна омихта ем ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳа нафақат вилоятда, балки республикада ҳам катта аҳамият касб этади. Тадбиркорлик ва омилкорлик эса, иқтисодий юксалишларга йўл очади.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Етти хазинанинг биридан минг фойда

Етти хазинанинг биридан минг фойда

🕔11:34, 09.08.2018 ✔47

Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

Батафсил
Янгиободда Италия гилоси

Янгиободда Италия гилоси

🕔11:33, 09.08.2018 ✔28

Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?

Батафсил
Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

🕔12:04, 02.08.2018 ✔78

Харажат бемалол ўзини оқлайди. Фойданинг кўп ёки кам бўлиши ўзингизга боғлиқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

    ✔ 47    🕔 11:34, 09.08.2018
  • Янгиободда Италия гилоси

    Янгиободда Италия гилоси

    Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?

    ✔ 28    🕔 11:33, 09.08.2018
  • Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

    Ҳар ой 1500 бош жўжа боқиб...

    Харажат бемалол ўзини оқлайди. Фойданинг кўп ёки кам бўлиши ўзингизга боғлиқ.

    ✔ 78    🕔 12:04, 02.08.2018
  • Битта эчкидан 5 литр сут?

    Битта эчкидан 5 литр сут?

    Йилқичилик билан шуғулланиб келаётган «Бухоро Темур отлари» масъулияти чекланган жамияти янги йўналиш — эчкичилик тармоғида ҳам яхши натижаларга эришмоқда.

    ✔ 73    🕔 12:03, 02.08.2018
  • Бир йилликни бир мавсумда топади

    Бир йилликни бир мавсумда топади

    Сузоқовул маҳалласида истиқомат қилувчи Исломжон Юнусалиевнинг бошқаларга ўхшамайдиган жиҳати  бор: ишнинг кўзини билади.

    ✔ 88    🕔 11:47, 26.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар