Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Так-тук...

Савияси паст куй-қўшиқлар эфирга берилмайди...ми?

Оила даврасида телевизор томоша қилиб ўтирибсиз. Тўсатдан ўзини ўзбек миллий эстрада санъати «юлдузи» ҳисоблайдиган қайсидир қўшиқчининг қулоқни қоматга келтирадиган даражада бақириб айтаётган (куйлаган дейишга тил бормайди) қўшиғи янграб қолди. Сўзларига-ку бир амаллаб чидарсиз, лекин унга ишланган беҳаё видеоклипни кўриб, ўғил-қизингиз олдида қай аҳволга тушасиз? 

Афсуски, бундай клиплар бемаза қовуннинг уруғидек кўпайиб кетди. Энг ачинарлиси, кўпчилик ёшларимиз бу беҳаё клипларни пинагини ҳам бузмай, томоша қилишга ўрганиб қолди. Қизиқ, наҳотки бу аҳвол билан мутасаддиларнинг иши йўқ? Нима учун  бу каби ҳолатларга жавобгар мутасадди ташкилотлар бефарқ қарамоқда?

— Тан олиш керак, телевидение орқали бундай беҳаё клипларнинг кетаётгани аччиқ бўлса-да, ҳақиқат, — дейди  «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори ўринбосари Алишер ЖАМОЛИДДИНОВ. — Лекин бунга энди узил-кесил чек қўйилади. Айнан шундай савиясиз қўшиқлар ва уларга ишланган клипларни эфирга узатилишининг олдини олиш мақсадида қўшиқ ва клипларни назорат қиладиган алоҳида бадиий кенгаш ўз фаолиятини бошлади. Бадиий кенгашнинг асосий вазифаси қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклипларнинг мазмун-моҳияти, савияси,  матни, мусиқаси, ғоявий-бадиий даражаси бугунги ҳаётга нечоғли мослигини аниқлашдан иборат. Эндиликда, хонандалар томонидан яратилган ҳар қандай қўшиқ ва клип Бадиий кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Агар у талабга жавоб бермаса, қўшиқчи ким бўлишидан қатъи назар, унинг ижод намунаси эфирга берилмайди. Бу талаб халқ артистларидан тортиб, ҳаваскор хонандаларгача бирдек тааллуқли. Бундан буён барча санъаткорларга талаб жуда қаттиқ бўлади.

Шу вақтга қадар кенгаш томонидан ўн икки марта йиғилиш ўтказилди. Унда юздан ортиқ видеоклип кўриб чиқилди ва улардан ўн бешга яқини эфирга беришга нолойиқ, деб топилди. Қирқдан ортиқ видеоклипга эса, маълум қисмини қайта ишлаш учун тавсиялар берилди.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

12 жоннинг дардини ким тинглайди?

12 жоннинг дардини ким тинглайди?

🕔11:46, 09.08.2018 ✔70

Ҳокимлик уй бермади, аммо «қимматли» тавсиясини аямади...

Батафсил
Дарёга етаётган жароҳат

Дарёга етаётган жароҳат

🕔11:40, 09.08.2018 ✔28

Айримларнинг лоқайдлиги туфайли дарё қирғоқлари абгор ҳолга тушиб қолмоқда.

Батафсил
Камерадан нега қўрқасиз?..

Камерадан нега қўрқасиз?..

🕔11:39, 09.08.2018 ✔29

Милиция ходими имижи ҳақида ўйлаш вақти етмадими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар