Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ер майдонининг геопортали яратилади

Аҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?

— Мамлакатимиздаги барча ерларни хатловдан ўтказишда эндиликда замон талабларига мос, энг сўнгги замонавий ускуналардан фойдаланилади, — дейди Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа» бош директори Руҳиддин ТЎРАЕВ. — Авваллари фақат қишлоқ хўжалиги ерлари (пичанзор ва яйлов кабилар) хатловдан ўтказиб келинган. Оқибатда, ер ресусларини хатловдан ўтказиш ва ҳисоб-китобини йўлга қўйиш ишлари тизимли ташкил этилмаган.

— Эндиликда ер ресурсларини хатловдан ўтказиш қандай йўлга қўйилади?

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан, 2018 — 2021 йилларда янги тартиб асосида, замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда, космик суратлар ва дронлар ёрдамида ер ресурсларини аниқлаш белгиланган. Вилоятлар ва туманлар чегараларининг координаталар каталоги ишлаб чиқилади ва рақамли чегараси белгиланади. Жойларда чегара бўйича келиб чиқаётган муаммолар тўлиқ бартараф этилади. Республикадаги барча ерлар тўлиқ хатловдан ўтказилади. Ер ҳисоби электрон кўринишда доимий янгиланиб борилади.

— Электрон хариталар қай тартибда йўлга қўйилади?

— Ривожланган мамлакатлар каби бизда ҳам онлайн ҳисобот юритиш йўлга қўйилади. Космик суратлардан фойдаланган ҳолда барча ер турларининг электрон рақамли харитаси яратилади. Хатлов натижаларига кўра, ягона ер маълумотлар базасининг геопортали ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ўзининг ер майдонлари тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтда интернет орқали  олишлари мумкин. Шу билан бирга, мулоқот дарчаси ҳам шаклланади. Шу тариқа республикамиздаги барча ерлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шаклланишига эришилади.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔4

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔6

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Пакет нега пулли?

Пакет нега пулли?

🕔21:21, 13.02.2019 ✔41

Ундан воз кечиш вақти етмадими?

Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 4    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 6    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 41    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 35    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

    ✔ 77    🕔 23:26, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар