Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Камерадан нега қўрқасиз?..

Милиция ходими имижи ҳақида ўйлаш вақти етмадими?

Камерадан нега қўрқасиз?..

Халқимиз елкасига погон таққанлардан чўчийдиган бўлиб қолган. Рост-да, аксарият ҳолларда уларнинг иши кимнидир жазолаш ёки тазйиқ ўтказиш бўлиб кўринади. Тўғри, улар қонуний талабни бажаради, қонунни ҳимоя қилади. Аммо ўша қонунлар ҳам инсонларга хизмат қилиш учун чиқарилганига ҳар доим ҳам эътибор қаратилавермайди.

Охирги бир неча ой давомида интернет сайтларида, жумладан, ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимлари обрўсига путур етказадиган турли-туман хабарлар анча кўпайиб қолди. Милиция ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини кескин туширадиган, хизмат фаолиятини қоралаб кўрсатишга қаратилган, тизимда олиб борилаётган янги ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнларига салбий таъсир кўрсатадиган қатор аудио ва видеоматериаллар кенг жамоатчиликка зўр бериб тарқатилмоқда. Глобаллашув ва ахборот шаффофлиги шароитида ижтимоий тармоқлар, оммабоп сайтлар аҳолининг катта қисми томонидан кундалик тарзда фойдаланишини ҳисобга олсак, бундай воқеалардан бехабар кишилар қолмади ҳисоб.

Энг ачинарлиси, тарқатилаётган аксарият материаллар ички ишлар органлари ходимларининг ўзлари томонидан суратга олинган бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида омма эътиборига зудлик билан чиқиб кетмоқда. Ички ишлар ходимларининг оддий одамлар билан мулоқотлар чоғида тил ва нутқдаги қўполлиги, муомала маданиятининг етишмаслиги, хатти-ҳаракатларидаги қўрслик, номутаносиблик, инсонларни камситиб ва паст назар билан муносабатда бўлиш, ваколат доирасидан чиқиб кетиш ҳолатлари аҳолининг ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, зиёлиларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу нохуш жараёнлар муттасил давом этиши мумкин эмас.

Буларнинг ҳаммаси ички ишлар ходимларининг билим ва малакасини замон талаби асосида оширишни тақозо этади. Соҳа вакиллари бугун биринчи галда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши, жамоатчилик билан мулоқотда нутқ ва ўзини тутиш қоидаларига қатъий амал қилиши, одамлар билан конструктив мулоқот қила олиш, ўткир журналистларнинг психологик босимини енгиш билимини эгаллаши керак.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 27 июль куни жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам бундай ҳолатлар кескин танқид остига олингани бежиз эмас.

Жорий йилнинг олти ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этиш ҳолатлари қарийб 39 фоизга камайганига қарамай, шу каби айрим бошоғриқ «чиқиш»лар, тўсатдан ошкор бўлаётган ахборотлар тизимни ёмонотлиққа чиқариб қўймоқда.

Ғайриқонуний ва номақбул хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ходимларни, масалан, Самарқанддаги каби ёппасига ишдан олиш ва жавобгарликка тортиш билан муаммога комплекс ечим топишнинг имконияти йўқлиги аниқ ва равшан ҳақиқатдир. Чунки кунда-кунора бири бўлмаса, бошқаси «қовун туширмоқда», кўнгилни хира қиладиган номаъқулчиликлар чиқиб келмоқда. Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими штат ва сон бирлиги жиҳатдан Ўзбекистондаги энг йирик матбуот хизмати бўлишига қарамай, кўп ҳолатларга прокуратура матбуот хизматининг реакциясидан кейин муносабат билдирмоқда.

Ички ишлар бу барчамизнинг фахримиз ва юзимизга айланиши, одамлар улардан қўрқиб қочиши эмас, балки ўзини қийнаётган муаммоларини биринчи галда бориб айтадиган тизим бўлиши керак. Бугун ички ишлар ходимининг умумий савияси бунга жавоб бермаётган экан, қандайдир ташаббусларни илгари суриш керак-ку. Шу сабабли уларни махсус ўқув курсларида ўқитишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ўзбекистонда кўзга кўринган етакчи журналистлар, муаллифлик ҳуқуқи ва халқаро ҳуқуқнинг усталари, сиёсатшунослар ва депутатлар, қўйингчи, турли психологлар, тил ва нутқ билан ишловчи филологлар, этика ва эстетика йўналишидаги файласуфлар, таниқли санъат усталари, ахборот хавфсизлиги мутахассислари, судялар, педагоглар, имижмейкерлар иштирокида (реал вазиятлар эҳтимолларини яратган ҳолда) махсус курсларда ўқитиш зарурдир балки. Курсларда фақат ахборот хуружидан ҳимояланиш методикаси эмас, балки милиция ходими имижини яратиш ва нуфузини ошириш борасида ҳам кенг билим берилиши керак.

Масалан, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими 50 даража иссиқда тўхтатган ҳайдовчига қоида бузгани тўғрисида дўқ урмасдан, муздай сув бериб ҳовурини босиши, иссиқ қийнаб қўйган-қўймаётгани ҳақида сўраши мумкин-ку. Касали ва бемори туфайли шошаётган ёки ҳужжатини хаёл билан уйда қолдирган шофёрларни битта-яримта ҳолатда огоҳлантириш билан кифояланиш, керак бўлса, буни ижтимоий тармоққа жойлаштириш орқали ҳам кўпчиликда соҳага нисбатан негатив қарашларни ўзгартириш қийин эмас.

Туризм бўйича ташкил этилган янги ходимлар ҳалигача ярқ этган лойиҳалар билан чиқишмади. Ёки ёнғин хавфсизлиги соҳасида қаҳрамонлар йўқми? Пост-патруль дейилса, ҳайдовчи мулозимлар кўз ўнгимизга келадиган бўлиб қолди. Қўриқлаш хизмати деганда ҳеч кимни ичкарига киритмайдиган «эшик оғаси» кўз ўнгимизда намоён бўлмоқда. Ахир, биргина муаммосига ечим излаб қанча йўл босиб келган одамни нуфузли идора эшигига яқинлаштирмасдан ҳайдагандан кўра, унга хушмуомалалик билан тушунтирса, олам — гулистон. Тан олиш керак, соҳа ходимларининг аксариятида нима бўлса ҳам бошоғриқдан тезроқ қутулиш, «салла дейилса, каллани олиб келиш»дек иллатлар ҳамон сақланиб турибди.

Андижон бўйича тарқалган видеоёзувга ҳам милицияда озгина ижодий ёндашув бўлмаган, дейиш мумкин. Тутиб келинган болалар ана борингки, безори ва ишёқмас дангасалар бўлган ҳам дейлик. Ўшаларга Алишер ­Навоий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфнинг одамийлик ҳақидаги шеърларидан ўқитиб, видеога олдириб, қўйиб юборилса, қандай акс-садо берарди?!.

Ёки куни кеча маст ҳолда йўл ҳаракати ҳодисасини содир этган милиция ходимининг видеоёзуви тарқалди. Аслида ички ишлар ходими ҳам одам. Унинг ҳам ўйин-кулги қилишга, ҳордиқ чиқаришга ҳақи бор. Фақат бундай тадбирлардан олдин формасини ечиб қўйишга нима монелик қилади? Наҳотки, шуни билиш, англашга катта салоҳият керак бўлса?!

Мақсад одамларни қаттиққўллик билан жазолаш эмас, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, тушунтиришдан иборат. 10-15 кунлик махсус ўқув-семинарлар Ички ишлар академиясида ёки Ёнғин хавфсизлиги институтида ёҳуд ИИВ ҳузурида очиладиган алоҳида курсларда амалга оширилиши мумкин. Аммо нима бўлганда ҳам уларнинг малака ва тажрибасини ошириш аниқ самара бермай қолмайди. Токи камера ёки телефонни ёқиб, съёмка қилишни бошлашингиз билан милиция ходимининг асаби қўзиб, оёғи қалтираб, тажанглашмасин. Аксинча, ҳар қандай вазиятда ҳам қонуний ва одамлар нафратига учрамайдиган қарор қабул қилиб, «ошинг ҳалол бўлса...» қабилида ўзини муносиб тута олиши керак. Бундай милиция ҳар қандай ҳолатга ҳам босиқлик билан муносабат билдира олади, босимларга қарши мустаҳкам туради, энг муҳими, ҳар қандай вазиятда эл олқишига сазовор бўлади.

 

Абдулазиз ҲАСАН,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

🕔16:42, 08.11.2018 ✔52

Овқатдан заҳарланиш нега кўпаймоқда? Бунга ким айбдор? Уларни текширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?

Батафсил
Одатий тадбир ёки  азалий муаммо

Одатий тадбир ёки азалий муаммо

🕔16:41, 08.11.2018 ✔37

Совуққина қоронғи хона, 2-3 та эски компьютер, бир четда тахи бузилмаган газеталар, стол устида чойнак ва чойдан сарғайган пиёла...

Батафсил
Оилада бирйўла 4 йўқотиш...  Вазирлик нима дейди? 

Оилада бирйўла 4 йўқотиш... Вазирлик нима дейди? 

🕔19:02, 01.11.2018 ✔83

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария шифокори С.Саидалиев расмий  ахборот берди:

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

    ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

    Овқатдан заҳарланиш нега кўпаймоқда? Бунга ким айбдор? Уларни текширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?

    ✔ 52    🕔 16:42, 08.11.2018
  • Одатий тадбир ёки  азалий муаммо

    Одатий тадбир ёки азалий муаммо

    Совуққина қоронғи хона, 2-3 та эски компьютер, бир четда тахи бузилмаган газеталар, стол устида чойнак ва чойдан сарғайган пиёла...

    ✔ 37    🕔 16:41, 08.11.2018
  • Оилада бирйўла 4 йўқотиш...  Вазирлик нима дейди? 

    Оилада бирйўла 4 йўқотиш... Вазирлик нима дейди? 

    Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария шифокори С.Саидалиев расмий  ахборот берди:

    ✔ 83    🕔 19:02, 01.11.2018
  • Диққат, sms:  «Пиёда, қоидани буздингиз»

    Диққат, sms: «Пиёда, қоидани буздингиз»

    Пойтахтимиздаги «Алишер Навоий» ва «Амир Темур» кўчаларини боғлайдиган чорраҳада турибман. Соатга қарадим-да, пиёдаларни кузата бошладим. Мақсадпиёдалар йўлакчасидан ўтиш пайтида қанча фуқаро қоидабузарликни содир этишини кузатиш. Вақт кетди...

    ✔ 73    🕔 19:01, 01.11.2018
  • Кўприк қулагунча кутамизми?

    Кўприк қулагунча кутамизми?

    Бунёдкорлик ишлари ўз-ўзидан бўлмайди. Унга давлатимизнинг, яъни халқимизнинг миллиардлаб маблағи сарфланади.

    ✔ 61    🕔 19:01, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар