Оила хуржун      Бош саҳифа

Отангга  раҳмат!..

Нортўхта тоға тушга яқин Ғиждувон бозорида айланиб юрганди, телефони биғиллади. Олса, кампири: «Бир кило гўшт ола қайтинг, кўнглим баракни тусаяпти...»

Отангга  раҳмат!..

Тоға гўшт расталари томон йўл олди.

Унинг бир одати бор. Нарса олмоқчи бўлса, олдин сотувчиларни зимдан кузатади. Башараси ёқмаса, ё ноҳалолга ўхшаса, ўтиб кетаверади. Қатор ишлаб турган қассоблардан ўрта ёшлардаги, тепакал бир қассоб йигитнинг рўпарасида тўхтади. Ҳалол одамга ўхшади-да.

— Келинг, тағо! Қаеридан кесай?

— Чучварабоп бўлсин. Бир кило.

Қассоб яхлит бир бўлак гўштни даст кўтариб, Нортўхта тоғага кўрсатди:

— Тағо, шуний ҳаммасини ўлчайми? Барака топасиз!

— Бир кило дедим-ку, жиян. Кампирнинг кўнгли барак тусаб қолибди.

Қассоб мулозаматни йиғиштириб ишга киришди. Бир бўлакча гўштни шарт кесиб тарозига ташлади. Аммо... бу тоғага ёқмади. Энди баракбопи шу бўлса... Ярмидан кўпи суяк-ку.

— Эй, жиян, калланг жойигами ўзи?! Нима қилопсан охи!? Шу баракбопми?

— Э, тағо мулло, гўшт устихонсиз бўладими?

Қассоб шу гапни айта туриб бори етмагандай яна бир топ-тоза суякни тарозига ташлади.

Ана шунақа пайтларда Нортўхта тоғаники тутади. Тутгани қанақа бўларкан дейсизми? Мана, томоша қилинг.

Нортўхта тоға: Иби, жиянтой, зўр-ку. Ўзи бу нимани гўшти? Бир меҳнаткашники эмасми?

Қассоб: Атвечаю, тағошка. Чистий сигир.

Нортўхта тоға: Э, отангга раҳмат, бундан яна борми?

Қассоб: Бор. Бо қўяйми? Ёқтимэ. Неччи кило, тағошка?

Нортўхта тоға: Қўявер! Бос, жиян! Кампир бир баракдан тўйсин! Бос!

Қассоб беш килолик тошни қўйди. Олдин суяклари туртиб турган гўштларни тарозига чошлади.

Нортўхта тоға:  Э, жиянча, нархини сўрамабман-ку!..

Қассоб:  Ўттиз бешдан. Энг арзони бизга бор. Охи, элга хизмат қилопмиз!

Нортўхта тоға: Ишқилиб, суякниям гўштни нархида берасизми?

Қассоб: Бизага суяк деган тушунча йўқ, тағойи. Бизла тўлка гўшт нархига касса қиламиз. Бизни элга хизмат деб қўйган!

Нортўхта тоға: Э, барака топинглар! Катталаринг илоё министр бўсин!

Қассоб омади келганидан суюниб тарози палладаги гўштни ун қопидан тикилган жони қаттиқ халтага ташлади.

Қассоб: Жами, бир юзу етмиш беш, тағо.

Нортўхта тоға: Ия, бошқа бунақа гўшт қолмадими?

Қассоб: Тағойи, тўлка, лаҳм гўшт қолди, энни уни нархи ўзига яраша...

Нортўхта тоға: Э, лаҳм гўштни бошимга ураманми!? Лаҳм гўштни санла е, биз қишлоқиларга суяк ҳам бўлаверади. Топ, яна бир... беш-ўн кило топ! Э, отангга раҳмат!

Қассоб шерикларига шипшиди. Тоғага улар харидорнинг саломатлигига шубҳа қилаётгандек туюлгани учун кистасидан бир боғлам беш мингталик чиқариб, будёнча буртини ўйнатиб санай бошлади. Нима, ҳамма қассобларни ақлли деб ўйлайсизми? Қаёқда, улар ҳам биз содда харидорлар каби хом сут эмган бандамасми...

Турли тарозиларга гўштлар шақара-шақар ўлчана бошлади. Икки катта халта устихони туртиб турган «гўшт»га тўлдирилди. Чамаси йигирма беш килоча — кампирга баракка ярагулик гўшт муҳайё қилинди. Гўшт оламан деб қелган харидорлардан дурустгина томошабинлар тўдаси ҳам пайдо бўлди. Тоға ҳар гўшт ўлчаб халтага ташланганда: «Отангга раҳмат! Барака топ!» деб турди.

Юк тайёр бўлди. Қассоб гўштнинг пулини телефонида ҳисоблашга тушди.

Қассоб: Жами тўққиз юз бўллэ!

Нортўхта тоға: Э, отангга раҳмат!! Қойил! Роса баракбоп бўлди-да. Э, отагиналарингга раҳмат!

Икки қассоб йигит бу ёқдан айланиб ўтиб, икки оғир халтани кўтариб тоғага ёрдам қилмоқчи бўлиб бақиришга тушишди:

— Арава!! Арава!!!

Яна уч қассоб йигит растанинг ортидан қўлларини кўксига қўйиб тиржайиб, бир-бирига масхараомуз кўз қисиб турганда:

Нортўхта тоға наъра тортди:

— Ҳе, падарларингга минг лаънат! Нима, мен шунчалик аҳмоққа ўхшайманми!..

 

Маҳмуд БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

«Ўргимчак»

«Ўргимчак»

🕔16:26, 08.11.2018 ✔20

«Бир айбим бор: фақат баъзан,

Рост гапириб қўяман…»

Эркин Воҳидов

Батафсил
Қоринбой

Қоринбой

🕔16:48, 18.10.2018 ✔85

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

Батафсил
Муҳлат

Муҳлат

🕔16:47, 18.10.2018 ✔76

— Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ўргимчак»

    «Ўргимчак»

    «Бир айбим бор: фақат баъзан,

    Рост гапириб қўяман…»

    Эркин Воҳидов

    ✔ 20    🕔 16:26, 08.11.2018
  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 85    🕔 16:48, 18.10.2018
  • Муҳлат

    Муҳлат

    — Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

    ✔ 76    🕔 16:47, 18.10.2018
  • Кампирлар тактикаси

    Кампирлар тактикаси

    Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

    ✔ 126    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

    ✔ 137    🕔 09:51, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар