Спорт      Бош саҳифа

Спортчи нуронийлар ёшларга ўрнак

Маҳалла тарғиб этаётаган ушбу ғоя қандай натижа бераётганини биласизми?

Спортчи нуронийлар ёшларга ўрнак

Ёзги таътил бошлангач, ўғлим уйда анча зерикиб қолди. Ўртоқлари билан бироз ўйнаб келади-да, яна телевизор қаршисига қадалиб олади. Шунда маҳалламизда янги очилган шахмат тўгарагига олиб бордиму, у ўзгарди-қолди. Машғулотларга берилиб кетди. Мен эса унинг янги дўстлар орттираётгани, шахмат ўйнаб, ақли пешланаётгани, муҳими, вақтини бекор сарфламаётганидан кўнглим шод эди.

Ҳар бир ота-она фарзандининг фойдали иш билан банд бўлишини истайди, албатта. Айниқса, бу борада спортнинг тутган ўрни беқиёс. Спорт, аввало, боланинг жисмоний ва ақлий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади. Аммо айрим ота-оналарнинг эътиборсизлиги ёки вақт ажрата олмаслиги сабаб болалар спорт машғулотларига қатнаша олмаслиги мумкин.

Шу каби ҳолатларни инобатга олиб, республикамиз ҳудудидаги кўпгина маҳаллаларда етти турдаги спорт мусобақалари ташкиллаштириб келинмоқда. Билагида кучи, юрагида ғайрати бор ёшлар, ота-оналар ҳаттоки, кексаларимиз ҳам ўзи қизиққан спорт тури бўйича ўтказилаётган беллашувларда катта иштиёқ билан қатнашмоқда.

— Бундай спорт мусобақалари 2000 йилдан буён ўтказиб келинмоқда, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бош мутахассиси Тошпўлат ­ХОЛИҚОВ. — Дастлаб «Маҳалламиз паҳлавонлари», «Футболимиз келажаги» спорт ўйинлари, кейинчалик шахмат, шашка, бадминтон, стол тенниси, енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича беллашувлар ташкил этиш йўлга қўйилди. Оилалар ўртасида эса, «Отам, онам ва мен — спортчи оиламиз» мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Жорий йилдан 17 — 22 ёшдаги йигит-қизлар ўртасида «Чарм тўп» футбол мусобақалари қўшилди.

Мусобақаларнинг ўзига хос жиҳати, иштирокчилар фақат ҳаваскорлардан иборат. Бу ёшларнинг ўз иқтидорини тўла намоён этишига, спортни оммалаштиришга яна бир имкон демакдир.

Бугун ёшларимизни турли ахборот хуружларидан муносиб ҳимоя қилишда спорт энг мақбул йўл экани тажрибаларда намоён бўлмоқда. Киши доим ўйлаши ва мушоҳада қилиши зарур. Мақсадсизлик, фикрсизлик уни ҳар эгри йўлга етаклаши ҳеч гап эмас. Спорт инсонга ана шу имкониятни яратиб беради. Шундай экан, ўсиб келаётган авлодни тўғри йўлга бошлашда спортдан яхши восита йўқ. Ёшларни миллий ва оммавий спорт турларига кенг жалб этиш, жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, тафаккури кенг ва маънан баркамол қилиб тарбиялашда спортнинг ўрнини ҳеч нима боса олмайди.

— Маҳаллаларимизда спорт мусобақаларида иштирок этиш истагидагилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, — дейди  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шерзод ИБРАГИМОВ. — Айниқса, бу йил барча туманлар ўзининг ҳаваскор спортчилари билан беллашувларда куч синашмоқда. Мусобақалар дўстлик тадбирларига уланиб кетмоқда. Эътибор берсак, ютган ҳам, енгилган ҳам бирдек хурсанд. Улар ўзи учун худди янги олам очгандек. ­Оилавий спорт турларида эса, ота-она ва фарзандларнинг бирга вақт ўтказиши, бир мақсад сари бирлашиши ўзаро ришталарнинг янада мустаҳкамланишига, ёшларнинг иштиёқини оширишга хизмат қилмоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, қизиқувчилар орасида нуроний отахон ва онахонларимиз ҳам анчагина. Улар ўз имкониятини оилавий тарзда ташкил этилаётган шахмат ва шашка спорт турларида намоён этишмоқда. Бу уларнинг набираларига намуна бўлмоқда.

Мутасаддиларнинг айтишича, бадминтон ва футболга қизиқиш билдираётганлар cафи тобора кенгайиб бораётган экан.

— Куни кеча 13-14 ёшли ўсмирлар жамоамиз футбол бўйича ҳудудий босқич ғолиби бўлишди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тахиатош туман кенгаши ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Мансур ­ЙЎЛДОШЕВ. — Мусобақаларга жуда қаттиқ тайёргарлик кўрган эдик, шукрки, бесамар кетмади. Ғалабамиздан болаларнинг қувончи ичига сиғмаяпти. Бундан кейин ҳам спорт мактабидан бириктирилган мураббий билан машғулотларни давом эттириш ниятидамиз. 

Спортнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий аҳамияти жуда катта. У, аввало, оммавий равишда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда яхши восита вазифасини бажаради. Қолаверса, ёшларни, оилаларни, қўйингки, барчани бир мақсад атрофида бирлаштиради. Шундай экан, бугун маҳаллаларда бошланган беллашувлар, мусобақаларни янада оммалаштириш, қамровини кенгайтириш соғлом келажак сари қўйилган яна бир муҳим қадам ҳисобланади.

Мен буни бугун маҳаллада тенгқур дўстлари билан тенгма-тенг дона сураётган, аввалгидан кўра иштиёқманд, ҳаракатчан, зийрак бўлиб бораётган ўғлим мисолида яққол тасаввур қиламан.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔68

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔284

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔288

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 68    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 284    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 288    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 323    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 325    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар