Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Эсли одам пул алмашмайди»

Бу баҳс- мунозараларнинг  пулга қанчалик дахли бор?

«Эсли одам пул алмашмайди»

Ҳарбий хизматчи нафақат ҳарбий тайёргарликда, балки ҳам маънавий, ҳам ақлий жиҳатдан етук бўлиши зарурлигини бугун даврнинг ўзи қатъий талаб қилмоқда. Янги замонавий технологияларни ўзлаштириш, мудофаада ҳар томонлама тайёргарликка эга бўлиш ҳамда энг пешқадам зиёли сифатида турли хатарлардан огоҳ туриш, айниқса, ҳарбий хизматчидан алоҳида салоҳият талаб этяпти.

Ташқаридан қараганда ҳарбий хизматчиларда китоб мутолаасига вақт йўқдай кўринади. Аслида эса бундай эмаслигига яқинда бир тадбир баҳонасида гувоҳ бўлдик.

Ёшларнинг билим ва тафаккурини чархлаш, уларни китобхонлик ва китоб мутолаасига янада яқинлаштириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона маркази ҳамкорликда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келмоқда. Улардан бири Яшнобод туманидаги ҳарбий қисмда «Заковат» интеллектуал ўйинлари тарзида бўлиб ўтди. «Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз» шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, лейтенант ҳамда офицерларнинг билим, кўникма ва салоҳиятлари намойиш этилди.

— Мен ҳарбийларимизнинг шундай кучли билимга эгалигини кўриб, жуда хурсанд бўлдим, — деди интеллектуал ўйинда ҳакамлик қилган шоира Фароғат Худойқулова. — Берилаётган саволларга аниқ ва пухта жавоб топиш учун, албатта, ўнлаб, юзлаб китоблар билан танишиб чиққан бўлиш керак. Баҳс эса ғалвир сувдан кўтариладиган пайтдир. Бундан ўзига яраша хулоса чиқаролган киши яна ўз устида ишлаш, китоб ўқишдан тўхтамайди. Бундай интеллектуал ўйинлардан мақсад ёшларга ана шундай туртки бера олишдир.

— Бирон китобни ўқиб тугатганда ўзимиз билмаган жуда кўп маълумотга эга бўламиз, — деди Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона маркази Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Дилфуза Турсиматова. — Бу билан дунёқарашимиз кенгаяди, билимимиз ортади. Аммо мана шундай ақлий-интеллектуал баҳс-мунозаралар ҳали ўқимаган ва билмаган китобларимиз кўп эканини эслатиб туради. Кўпчилик орасида ғолиб дея эътироф этилишга ундайди. Бу эса, ўз навбатида, ёшларни китобхонликка етаклайди.

Шу тобда севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»ида келтирилган қуйидаги фикрлар ёдга тушади:

«Менда бир сўм бор. Сизда ҳам бир сўм бор…

Мен сизга ўзимнинг пулимни бердим.

Сиз ҳам менга ўзингизнинг пулингизни бердингиз…

Ҳеч нима ўзгармади. Сизда ҳам бир сўм пул қолди, менда ҳам…

… Менда янги бир фикр бор. Сизда ҳам янги фикр бор…

Мен сизга янги фикримни айтдим. Сиз ҳам менга янги фикрингизни айтдингиз…

Сизда ҳам иккита фикр пайдо бўлди, менда ҳам…

Эсли одам пул алмашмайди. Фикр алмашади».

Дарҳақиқат, ҳар қандай фикрлашув, фикр алмашув, баҳс ва мунозара китоблардан олган билимимизга таянади.

 

Сайёра САЙДИРАҲИМОВА,

Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона маркази бош кутубхоначиси




Ўхшаш мақолалар

Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔42

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔87

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Мактуб

Мактуб

🕔15:41, 07.06.2019 ✔120

Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 42    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 87    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 120    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 104    🕔 15:40, 07.06.2019
  • Эл одамлари

    Эл одамлари

    Ёзувчи Анвар Суюн навбатдаги китобини китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Муаллифнинг «Тафаккур» нашриётида чоп этилган «Эшмонбек» китобидан бир қисса ва тўрт ҳикоя ўрин олган.

    ✔ 120    🕔 11:13, 31.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар