Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Қизғанчиқ

Деразанинг рўпарасида, йўлнинг нариги томонида шохлари узайиб кетган бир туп нашвати бу йил ҳам юкли бўлди. Довулда синган бир ён шохчаси ерга бошини қўйса-да, танага ёпишган пўстлоғидан жон олиб, мевалари етилган сайин новдалари пастига эгилиб мажнунтолга ўхшаб қолди.

Қизғанчиқ

Думбулроғи томоқни бўғиб, пишганида хамири чиқиб кетадиган нашватининг бу навини уй эгалари унчалик ноёб неъмат санамаса ҳам, атрофда ҳеч кимнинг боғида учрамагани учунми, қўни-қўшнилар мақтаб ейди. Ҳали пишмасданоқ болалар дарахтга тош, аёллар эгасига гап ота бошлайди. Бола дегани бир нарсага ўч бўлса, чумчуқдай бўларкан. Қувганинг билан кўзингнинг ташасини топиб бир зумда яна ёпирилиб келаверади.

Жумагул қарғаб-қувишдан, зумрашалар юлиб қочишдан чарчамайди.

— Тўхта шу ерда! Тутиб олсам, оғзингни яп-ялапоқ этаман.  Еганинг камлик қилдими, шохини ҳам синдирибсан? Бундан кейин баргини юлсанг ҳам қўлингни синдираман.

Жиғибийрон бўлган аёл таёқ кўтариб, қочаётган тўданинг изидан бироз югурди. Қизлар ўзи «ботир» бўларкан. Келганда улар олдинда, болалар орқада келади. Қочганда аксинча. Болалар қўлидагини ташлаб қочса, қизлар этагини ушлаб қочади. Улар орасида  ҳали қочишни ҳам уддалай олмайдиган, йиқилиб-туртиниб юрадиган норасидалар ҳам бор эди.

Жумагул болаларни қувиб солиб уйига кириб кетганидан сўнг, тушликка келган Одилбек тол соясида велосипедининг орқасига боғланган қамишнинг  боғичини еча бошлади. Шохлари йўлга чиқиб турган нашвати ёнига келиб, толнинг панасидаги одам сулдарини диққат билан кузатаётган қизалоқлар «ким менинг қизим бўлади?», деган овоздан сесканиб орқага тисарилишди.

— Қай бирингиз менинг қизим бўмоқчисиз? Анави қиз жуда яхши экан. Кўйлаги ҳам чиройли экан. Шуни ўзимнинг қизим қилиб олсаммикан!? Ана униси унданам ажойиб экан. — Толнинг панасидан бошини чиқарган Одилбекнинг сўзларини эшитган қизалоқлар орқаси билан юриб, аста узоқлаша бошлади. — Худди шундай қизни тополмай юргандим. Дўконлардаям йўқ экан, фақат қўғирчоқлар қолибди. Ким менинг қизим бўлса, ҳар куни нашватига тўйи-иб юради. Келинглар, нашвати териб бераман.

«Ота» бир нечта қадам босиши билан қизчалар қочиб қолишди. Эртаси куни тўпланишиб келган қизалоқлар ўн қадам нарида тўхтаб, бир муддат сергак туришди. Толнинг ортидан таниш овоз эшитилди:

— Келинглар қизларим, келақолинглар! Ҳой, Жумагул, бу ёққа чиқ! Анавиларнинг ҳаммаси бизнинг қизимиз бўлмоқчи экан. Нашватининг бор-йўғини терамиз.

Қизлар ура солиб қочишди. Бирон нарсадан ҳурккан қўзичоқдек кўзларини катта-катта очиб, узоқдан қараб туришди. Қўрқинчли «меҳрибон ота» пақирни олиб нашватига тўлдирди. Уни кўтариб уч-тўрт қадам ташлаши биланоқ, қочоқлар кўчада ўйнаб юрган укаларини етаклаб уй-уйлари томон илдамлашди.

— Ой қизларим, мой қизларим? Жуда мазали бу. Бир татиб кўрмайсизларми? Уяляпсизларми? Атта-анг, шундай ширин нашвати энди увол бўлади-я. Йўқ, яхшиси бундай қилсак. Челакни шу ерда қолдириб кетаман. Ўзларингиз келиб олаверинглар. Тортинманглар, деразадан қарамайман. Ким шундан бир тишласа — менинг қизим бўлади.

Бир соатлардан сўнг Жумагул йўл четидаги пақирни олиш учун чиққанида қўшниси Фотима кичигини кўтариб, каттасини етаклаб қаёққадир отланар экан, дугонаси ёнида бирров тўхтади.

— Хирмонингизга барака! — деди у боласини ерга қўяётиб.

— Умрингизга барака! — Жумагул ярми қизғиш нашватилардан бир нечтасини саралаб, уларга бирма-бир узатди. Онасининг этагига ёпишиб олган қизча қўлларини орқасига яшириб олди. Укаси эса дарҳол мевага ёпишиб, иштаҳа билан кемира бошлади.  Қизалоқ бирданига йиғлаб юборди.

 — Йиғлама жоним, бошқасини бераман. Мана, каттароғи! Ол!... Ола қол!...  Нега олмаяпсан?

— Укамни ҳеч кимга бермайман! — Қизча укасини маҳкам қучоқлаб олди.

 

Маҳмуд РАЖАБ




Ўхшаш мақолалар

Душман қадри

Душман қадри

🕔18:50, 01.11.2018 ✔32

Максим ГОРЬКИЙ

Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

Батафсил
Муроса

Муроса

🕔18:50, 01.11.2018 ✔42

Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

Батафсил
Номсиз қишлоқ

Номсиз қишлоқ

🕔18:49, 01.11.2018 ✔34

Ўшанда саккиз ёшда эдим. Ота-онам кун бўйи ишда бўлгани учун дарсдан кейин бобом ва бувимнинг уйига бориб, юмушларига қарашардим. Бобомнинг менга меҳри бўлакча эди. Мактабдан келишим билан ёнига ўтқазиб, эртак, ҳикоя, ривоятлар айтиб берарди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Душман қадри

    Душман қадри

    Максим ГОРЬКИЙ

    Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

    ✔ 32    🕔 18:50, 01.11.2018
  • Муроса

    Муроса

    Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

    ✔ 42    🕔 18:50, 01.11.2018
  • Номсиз қишлоқ

    Номсиз қишлоқ

    Ўшанда саккиз ёшда эдим. Ота-онам кун бўйи ишда бўлгани учун дарсдан кейин бобом ва бувимнинг уйига бориб, юмушларига қарашардим. Бобомнинг менга меҳри бўлакча эди. Мактабдан келишим билан ёнига ўтқазиб, эртак, ҳикоя, ривоятлар айтиб берарди.

    ✔ 34    🕔 18:49, 01.11.2018
  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 215    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Почта мудири билан суҳбатим

    Почта мудири билан суҳбатим

    Антон ЧЕХОВ

    Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

    ✔ 102    🕔 11:18, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар