Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Асардан олган ибрат

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирор асарни мутолаа қилган ўқувчи, шу асар ҳақида  ўттиз фоиз маълумотга эга бўлар экан. Уни мустаҳкам тушуниши учун  эса, асарни таҳлил қилиш ва уни ўқиган инсон билан фикрлашиш катта аҳамиятга эга. Шунда асар ҳақида жуда кўп маълумот ёдда қолар экан. 

Ёзувчи Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ҳақида бир дўстим билан суҳбатлашиб турган эдик. Суҳбатимизга яна бир тенгдошимиз келиб кўшилди. Суҳбат нима ҳақида кетаётганини англаб, ўзи ўқиб чиққан  «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори»ни гапириб берди. У асар ҳам «Шайтанат», «Жиноят ва жазо» каби ёзилганини таъкидлади. Детектив асар ўқишга бўлган қизиқишим мени шу асарни ўқиб чиқишга чорлади. Асар америкалик ёзувчи Марио Пьюзо қаламига мансуб бўлиб, романда америкалик ҳамда италиялик жиноий тўдаларнинг кирдикорлари, уларнинг сиёсий арбоблар, қонун ҳимоячилари билан алоқалари тўла-тўкис очиб берилган. Йиллар мобайнида одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб берган.

Асарни ўқир эканман, ундаги қаҳрамонлар билан бирга эдим. Келтирилган барча воқеалар кўз ўнгимда гавдаланарди. Романга қизиқиб, гўё вақт қандай ўтганини ҳам билмай қолибман. Бадиий асарда келтирилган воқеалар шунчалар аниқ ёритилган эдики, мени ўзига маҳлиё қилиб олган эди. Асарда жиноий тўдалар ҳақида гап борса-да, ҳеч бир ҳолатда жиноятга тарғиботни учратмайсиз. Бу эса ёзувчи қай даражада маҳоратга эга эканини белгилаб беради. Инсон қадри арзимас даражага тушиб қолгани ва пул учун инсон нималарга қўл уриши баён қилинади.

Асар қаҳрамони бу йўлга киришни ўзи хоҳламас, имкон топиши билан жиноят оламини тарк этишга интилар, лекин бунинг иложи йўқ эди, оиласи жиноятчилар томонидан ўлдирилган бўлишига қарамасдан, барига кўз юмган эди. Ўзи яшаётган жой ҳам қаллоб ва ўғриларга тўла. «Заҳарни заҳар кесади» деганларидек, қаҳрамон ҳам шу йўлга киради ва барчаси учун ўч олишни мақсад қилади. Аммо ўзи билмаган ҳолда жиноят оламидан чиқолмай қолади. Асар охирида қилган ишлари учун бадалини ҳам тўлайди. 

Муаллиф жиноят оламига кириб, йўлини йўқотган одамларни ҳаёти мисолида бу йўл қандай аянчли оқибатларга олиб келишини баён қилиб берган. Асарни ўқиб шуни англадимки, жиноят олами ҳеч қачон инсонни тинч-тотув яшашга ва фаровон ҳаёт кечиришга йўл бермас экан.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔53

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Мактуб

Мактуб

🕔15:41, 07.06.2019 ✔75

Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

Батафсил
Энг  холи кўзгу

Энг холи кўзгу

🕔15:40, 07.06.2019 ✔66

Матназар АБДУЛҲАКИМ

Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 53    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 75    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 66    🕔 15:40, 07.06.2019
  • Эл одамлари

    Эл одамлари

    Ёзувчи Анвар Суюн навбатдаги китобини китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Муаллифнинг «Тафаккур» нашриётида чоп этилган «Эшмонбек» китобидан бир қисса ва тўрт ҳикоя ўрин олган.

    ✔ 73    🕔 11:13, 31.05.2019
  • Минг биринчи ниқоб

    Минг биринчи ниқоб

     «Мен нима учун яшаяпман? Ҳаётнинг мазмуни нима?»

    ✔ 98    🕔 15:43, 24.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар